Menu
Categories
Абдулла Орипов: ХОТИРОТ Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…
03/11/2021 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
ХОТИРОТ
Уйдан кетганимга ун йил булибди,
Ун йил кишлоғимдан юрибман узок,.
Мен юрган йулларда утлар унибди,
Кумилиб булибди мен кезган сукмок,.
ЁШЛИК чоFиM эди, шўхлигим тугиб
Исмим уйган эдим битта теракка.
У хам жароҳатдай кетибди битиб,
У хам юксалибди менсиз юксакка.
Бузилиб булибди аллакайси дам
Ховли ортидаги омонат куприк.
Бу ерда мен билган одамларнинг хам
Баъзиси энди йук, баьзиси тирик.
Хайратга тушмасман бу холдан сира,
Дунё бу — кувгинди охудай елар.
Дунё бу — энг оддий хукмига кура
Кимдир туғилади ва кимдир улар.
Лекин калбни босди ногох бир сукут,
Ногох бир хаяжон эзди дилимни.
Умрим йулларини босмаганми ут?
Хазон куммаганми хаёт йулимни?
Куксидан номимни бешафкат, баттар,
Учиргани каби ок, бадан терак,—
Бағрига исмимни ёзган булса гар,
Учирмадимикан бирорта юрак?
Ёшлигим бехуда утмадимикин?
Гузал туйғуларим бормикин тирик?
Ногахон бузилиб кетмадимикин
Бирорта юракка мен солган куприк?
Йиллар умримизга киларми шафк;ат?
Бирор иш бормикан айлагали ёд?
Кайта тиклаш мумкин барчасин, фак;ат
Кайта тикланмагай ўчган хотирот…
1969
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*