Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Прокурор Собит Алибоев “Жиноий иш”и ҳақида…
03/20/2021 Бош мақола

Ассалому алайкум хурматли Исмат ака !

Биз илгари хам Дунё ўзбеклари тахриряти орқали Ўзбекистон овози газетасида чоп этилган “Айблов хулосаси ёки хукмдаги далиллар қанчалик асосли” номли жуда мухим бир мақола Сизнинг танқидингиз билан мухокама қилинган эди. Албатта бу биз учун самара берди. Собит Алибоевга оид сохта жиноят юзасидан жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг ажрими Олий суд томонидан холисона ўрганилди ва ушбу ажрим бекор қилиниб, апелляция инстанция тартибида кўриб чиқишлик учун Тошкент вилояти судига юборилди.

Аммо бугунги кунда суд процесида аниқланган сохталиклар кун сайин ортиб бораётгани туфайли судъя Мирзожонов суд ишини асоссиз сунъий равишда чўзиб, ишни орқага тортиб, жиноят ишини сохталаштирган жиноят ишида гувох сифатида жалб қилинган терговчи Жасур Хайитбоевга жиноят иши билан боғлиқ айрим хужжатларни сохталаштириш мақсадида бугунги кунда хам имконият яратиб бермоқда.

Сизга мурожаатимиз шу ҳақдаким, муқаддам Тошкент вилояти прокурори ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Алибоев Собит Абиддиновичга нисбатан қилинган ноҳақликлар, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органларида фаолият олиб бораётган ва лавозим ваколатидан ўз манфаати йўлида фойдаланиб, фуқароларда ҳавфсизлик, прокуратура ва суд тизимларига нисбатан норозилик уйғотаётган айрим нопрофессионал шахсларга нисбатан чора кўриш ва уни қамоқдан озод қилишингизни қуйдагича талаб қиламиз.

Алибоев Собит Абиддинович 2018 йил 1 июнь кунига қадар Тошкент вилояти прокурори ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган. 2018 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилояти ДХХнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига жўнатган алоқа хати натижасида, қалбаки тадбир уюштирилиб, қамоққа олинган. Тадбирни қалбакилигини исботловчи бир нечта далиллар мавжуд.

1. Тошкент вилояти ДХХсидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига жўнатилган 2018 йил 1 июндаги В/1567-сонли Алоқа хатидаги мухр ва “МХХ” тушунчаси тугатилган. Аммо 2018 йил 1 июнда тугатилган ташкилотнинг (Миллий хавфсизлик хизмати) бланкасида шунингдек, худди шу тугатилган ташкилот муҳри билан муҳрланган хужжат бош прокуратурага қаерда келиб қолган. Ўз навбатида кўриниб турибдики ноқонуний сохта процесуал хужжатлар С.Алибоевни айблашга қаратилган !

2. С.Алибоевнинг хатти-харакатидан норози бўлиб, фуқаролар Ш.Хожиакбарова ва мархум М.Нуралиевалар Тошкент вилояти ДХХга ариза билан мурожаат қилишган. Ариза 25.03.2018 йилда ёзилган бўлиб, 25.03.2018 йил якшанба куни бўлган. Шу куни ёзилган ариза меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузилиб, қайси қонун асосида ким томонидан ва қачон ушбу ташкилотга кирим бўлган ?

2. Ариза 72 варақдан иборат бўлиб, С.Алибоевга тегишли қисми фақат 3 варақни ташкил қилади.

3. Ариза Тошкент вилояти ДХХ Алоқа хатига киритилмаган. Бу эса аризанинг “дело”га ғайриқонуний равишда кейин қўшиб қўйилганлигига яққол исбот. Аслида ушбу жиноят ишига ўхшаш бир нечта яъни бир хил усулда, бир пайтда, бир жойда яна бир кишининг аризаси билан ЖК нинг 168 ва 211 моддалари билан айблашни ўзларига касб қилиб олган ДХХ ходими Хайруллаевнинг хам роли алохида ахамитяга эга. Ўз навбатида ДХХ ходими Хайруллаев ва Бош прокуратура ходимлари Адхамов Исроил, Хайитбоев Жасурлар уюшган гурух деб бахолаш мумикн !

4.Тошкент вилояти ДХХ Алоқа хатининг ўзида С.Алибоев гувоҳ сифатида жалб қилинган. Бунинг сабаби С.Алибоевни адвокат иштирокисиз сўроқ қилиш ва бўйнига қўйиш мақсади бўлган. Бу ерда терговчи ўз манфаатини кўзлаб, қонун бузилишига йўл қўйган.

5. Алоқа хатида бир вақтда иккита жумла ишлатилиб, олинган пул нақд ва муляж деб киритилган. Қайси бири тўғри???

6. Баённомада вақти ва видео иштирокида деб кўрсатилган далилий ашё сифатида хизмат қилувчи видеонинг тадбир давомида олинган дастлабки бошланғич қисми (20 дақиқаси) жиноят ишида мавжуд эмас. Суртма машинанинг рули чамбаригида мавжуд, лекин С.Алибоевнинг пулни ушлаб олиши керак бўлган кафт қисмида мавжуд эмас. Аслида С.Алибоевни дастлабки қўлга олиш жараёни видео таъсвирга олинмасликни сабаби хам олдиндан режалаштирилб, гуёки “ХОДИМ” лар томонидан уни бўғиб, қўлларини қайириб ишлов берилган пулларни қўлига теккизиб ғқйриқонуний усулда айблашни мақсад қилган. Бироқ, С.Алибоевнинг пулни талаб қилганлиги ёки ушлаганлиги дастлабки тергов томонидан исботланмаган. Бу ҳолат ҳам ишни олдиндан уюштирилиб, қалбакилаштирилганлигидан далолат.

7. Тадбир 01.06.2018 йил 23-50 да бошланиб, 02.06.2018 йил 01-30 гача давом этган бўлишига қарамай, барча хужжат ва баённомалар 01.06.2018 йил санаси билан якунланган. Бу ҳам ишни олдиндан уюштирилганлигидан далолат беради.

8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тадбирдан кейин тузилган барча баённомалар сохталаштирилган. Баённомаларда, конвертларда С.Алибоев ва гувоҳлар томонидан тўлиқ имзоланмаган, имзоланган хужжатлар эса, жиноят ишидан олиб ташланиб, терговчининг ўзбошимчалиги билан С.Алибоевга ноинсонийлик ғаразли ва паст ниятларини амалга оширишни мақсад қилиб, хужжатларни сохталаштирилган. Масалан С.Алибоевнинг имзоси баённоманинг ҳар бир варағига қўйилиши керак бўлган баённоманинг фақат охирги варағида мавжуд, қолган барча варақлари дастлабки тергов томонидан сохталаштирилган.

9. С.Алибоев жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ажрими билан 1-сонли хибисхонага жойлаштирилиши кўрсатилган. Аммо терговчи суд талабини бажармасдан С.Алибоевга ноинсонийлик одатига таянган холда ИИВ нинг ер тўласига жўнатган. Терговчи С.Алибоевни хал хил турдаги қийноққа солиш билан у қўлга олинган кундан кейин 97-кун мабойнида ИИВ нинг ер тўласида ноқонуний ушлаб туриб, у ерда С.Алибоевга номаълум шахслар томонидан турли таъзийқлар ўткзилиб, айбига иқрорлик билдиришни талаб қилиб, шундан кейин ундан мажбурий равишда пушаймонлик хатини ёздириб олган.

10. С.Алибоевга нисбатан қўзғатилган сохта жиноят иши 2018-йил 2 июнда қўзғатилган бўлса-да, 31-июл холатига жиноят иши тугатилган. Аммо терговчининг ғаразли ниятлари туфайли 25 августда хам С.Алибоевнинг яқин қариндошларига (Н.Алибоева, М.Алибоева) чақирув қоғози жўнатиб, уларни сўроққа чақиртириб, ўзгача кўрсатмалар олиш билан шуғулланган.

11. Мазкур сохта жиноят иши, 2018-йил 31-июлда тугатилган бўлсаю, 2018-йил 25-сентябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар судига юборилиб, судъя Х.Шамшиев хам худди шундай хатти харакатларни содир этиб бу билан судни мустақил эмаслигини, судда С.Алибоев ва адвокатларининг диққатга сазоввар бўлган важларини хатто тингламасдан натижада 10 йил 6 ой муддатга жазо тайинлади.

12. Суднинг хукмидан норози бўлиб, апелляция инстанция судига мурожаат қилингандан кейин суд хайъати С.Каримов, С.Содиқов, Қиличевлар ишни кўришни бошлади. Улар хам биринчи инстанция судининг хукмини қўлламоқчи бўлган бир вақтда уларнинг хатти харакатидан норози бўлиб раддия билан Олий судга мурожаат қилдик. Раддия суд хайъати томонидан қаноатлантирилиб, хақиқатдан С.Алибоев ноқонуний жавобгарликка тортилаётганлигини тушуниб, ишни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судига юборди. Сирдарё вилояти судида раислик қилувчи вилоят судининг раиси Қурбонов томонидан дастлаб иш яхши бошланди. Судъя иш холатларига эътибор бериб келаётган бир вақтда суд жараёнида кимдир судъяга очиқчасига телефон орқали босим ўтказди. Шундан сўнг С.Алибоев суд залидан четлатилиб, суд биринчи инстанция судининг хукмини кучида қолдирди.

13. Сирдарё вилоят судининг ажримидан норози бўлиб, олий судга қилган мурожаатимиз олий суд томонидан ўрганилиб, Сирдарё вилоят судининг ажрими бекор қилиниб, ишни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига юборди. Айни вақтда С.Алибоевга нисбатан кўрилаётган сохта жиноят иши асоссиз тўхтатиб қўйилган. Бироқ, суд тўхтатилганга қадар анча ишлар олиб борилди. Суд жараёнида гувохлар ва холислар ўз кўрсатмаларидан тонди. Бундай холатда энди С.Алибоевни айблаш учун далиллар йўқ ! Суд тергови давомида асосий гувох яъни жиноят ишини яратган собиқ терговчи Ж.Хайитбоев сўроқ қилинди. Аммо терговчи ВКС орқали сўроқ қилинган жараён ёзиб олинди. Кеча кунда Республика Бош прокуратурасида ишлаб келган эркатой, унинг айтишича бугунги кунда Наманган вилояти Давлатобод туман прокуратурасида ишлаётганлигини айтиб, хақиқатдан жиноят ишини асосий жойлари яъни жиноят ишини қўзғатиш тартиби техник сабабларга кўра нотўғри эканлиги, умуман олганда иш холатини эслай олмаётгналигини важ қилиб, қолган воқеа тафсилотини феврал ойининг охирларида судга келиб тушунтириб беришини айтиб, шу билан суд хам тўхтаб 2021-йил 10 феврал куни номаълум сабага кўра номаълум муддтга тўхтаб қолган эди. Биз суддан суд иши давом эттиришини сўраганимизда суд бизга жиноят ишидаги асосий гувох собиқ терговчи Жасур Хайитбоев бугунги кунда Президент билан учрашмоқда деб оммани чалғитмоқда. Энди табиий бир савол тўғилади собиқ терговчи Президент билан гаплашиши қанчалик мантиққа тўғри келади…? Аслида Бош прокуратурада алохида мухим ишлар бўйича терговчи Жасур Хайитбоев суднинг чақируви бошлангандан кейин Бош прокуратурадан Наманган вилояти Давлатобод туманига оддий ходим этиб четлатилган.

14. Юкорида кўрсатилган хуқуқ тартибот органлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўрганиб чиқилишида, сохта равишда уюштириб ўтказилган ноқонуний тадбир иштирокчиларига нисбатан қатъий чора кўрилишини ва адолат карор топилишини талаб киламиз !!!

Собит Алибоевнинг оила аъзолари

Leave a Reply
*