Menu
Categories
Абдулла Орипов: Мен шоирман, истасангиз шу!
03/28/2021 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
 
May be an image of 1 person
Абдулла Орипов
СОЗИМ
Мен шоирман, истасангиз шу,
Ўзимники эрур шу созим.
Бировлардан олмадим туйғу,
Ўзгага ҳам бермам овозим.
Мен куйлайман гоҳ дилда кадар,
Гоҳ севиниб шеър тўқийман мен.
Тингламаса ўзгалар агар,
Ўз-ўзимга шеър ўқийман мен.
Мен куйлайман ушбу оламда
Инсон бўлиб туғилганимни.
Мен куйлайман баъзан аламда
Йиғлаб-йиғлаб бўғилганимни,
Мен куйлайман бу олам аро
Мағрур турган халқимни фақат,
Мен куйлайман ўтмишнинг қаро
Зулматида йўқлигин шафқат.
Керак бўлса, мар этса юрак,
Келтирурман умримга иймон.
Менинг учун на таъзим керак,
На ҳолвайтар каби шухрат-шон.
Шайдо бўлибюрганда бирдан
Хаёлимга ташламанг каманд.
Мижғов ва паст, ғийбат гаплардан
Жажжи шеърим қўюурман баланд.
Хаёл каби кенг эрур олам,
Майда гапни кўтаргмагай шеър.
Керак бўлса менинг учун ҳам
Жавоб берар бобом Алишер.
1967
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*