Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: “Пайариқча ислоҳот тажрибаси”
03/28/2021 Бош мақола

Ижтимоий тармоқларда чоп этилган “Пайариқча ислохот тажрибаси”нинг янги қирралари (“Еб тўймаган ялаб тўядими”)

Пайариқ тумани Арконлари навбатдаги машваратини ўтказишиб, “тоға”ларини “қайта” тирилганига, “амаки”ларини борига “шукур” қилишиб, уларнинг қанотлари остида ижтимоий тармоқларда анави авом вайсақилар томонидан узумзор барпо қилишдаги “ҳалол” меҳнатлари билан топган 60-70 млрд. ларини ҳидини сезишиб, шунча бонг уришганлари билан ёпиқ қозон қопқоғи очилмаганлигига ғурурланишиб, навбатдаги режаларини тузишдилар.

Ҳурматли машварат иштирокчилари мен “тоға” ва “амаки”млар билан “ҳалол мехнат”имиз эвазига яхшигина “семириб” қолдим. Энди орамизда шу махинацияларимизни тарғиб қилиб елиб-югуриб хизмат қилиб юрган эшон бобомизни (аслида ғирт саводсиз, жайдари қилиб айтганда биринчи ўринбосарликка мутлақо нобоп, порахўр, буюк ер сотувчи) ҳам қуруқ қўймаслигимиз керак. Ахир бу лавозимга ўтишга озмунча қистиргани йўқ, шу харажатларини чиқариб олиши учун бир режам бор, ўзбекларда бир мақол бор “Еб тўймаган ялаб тўярмиди” мақолига амал қиламиз.

Хўш, хўш, хўш қани эшитайликчи.

Бу халқ авом бўлса, яна бир соққали махинация чиқиб қолди, шуни эшон бобомизни ўзига юклаймиз. Махинация қуйидагича ҳар бир фуқарога ажратилган ердан 4 сотихдан уриб қоламиз, яъни 50 сотих эмас, 46 дан берамиз, авом халқ ўлчашни, шартномада экилиши белгиланган ток кўчатларини санашни билмайдику. Таклиф маъқулланди.

Эшон бобо зудлик билан ишга киришди, маҳалла раисларини ишга солди, рўйхатдагиларни тўпланглар!!!!!. Тўпланганларга белгиланганидан кам яъни 46 сотихдан боғ ўлчаб берилиши бошланди, баъзи “кўча кўрганлар”и сўраб қолишди, эшон бобо бўйидан ҳам урдиларингиз, энди энига ҳам ўтдиларингизни, сен тушунмасдан сўрама, боғ орасидаги йўлни пулини ким тўлайди, катта холанг тўлайдими, яна савол: ахир бу йўл текислаб ишлов берилмаган бўлса, тош тўкилмаган бўлса, ток экилмаган бўлса, томчилатиб суғориш тизими ўрнатилмаган бўлса, биз нимага пул тўлаймиз?. Э баччағар, ёқмаса ана катта кўча.

Шундай қилиб янги “тизим” ишлаб кетди. Ҳисоб-китоблар аъло даражада, 1600 гектар, 3200 нафар талабгор, 4 сотихдан уриб қолинса 128 гектар бўлади, гектарини 45,0 млн.сўмдан тепсак 5 млрд. 760 млн.сўм бўлади, ана инновасия, мана инновасия.

Машварат раиси ҳисоблаб кўрди, иби бу эшонга кўплик қиладику, секингина қулоғига шивирлади, эшон бобо бу чўтал бизларга анча оғирлик қилади, жамлаб биз томонга отиб юборасизда ўзим тақсимлайман, “тоға” билан “амаки” ҳам “доля”дан умидвордирлар, бизни хоинликда айбламасинлар, А.

Пайариқ туман ҳокимлиги ва “хомий”лари иштирокидаги аҳолини узумзор барпо этиб “камбағаллик”дан чиқариш бўйича “инновация”лари ҳақида оммавий ахборот воситаларида аниқ фактлар билан жуда кўп маротаба чиқишлар бўлди (Шамол бўлмаса дарахт учи қимирламайдику ахир, аҳоли ҳам улар ўйлаганчалик авом эмас, ҳар-бир гектар узумзор учун қилинган харажатларни хомчўт қилиб ўтирибди). Наҳотки Янги Ўзбекистон деб аталмиш давлатдаги бирон-бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда бу ҳолатлар қизиқиш уйғотмаган бўлса. Ёки бунақа миллард-миллиард сўм турувчи коррупцион лойиҳалар давлат томонидан “махфий” тарзда тасдиқланадими?

Агар буларнинг ҳаммаси ёлғон бўлиб, ҳақиқатдан ҳам Пайариқ туман ҳокимлиги халқни ғамини чекиб, “камбағаллар”ни “бой” қилиш мақсадида бу ишларни амалга оширган бўлса Шаффофликни таъминлашларини сўраймиз, узумзор яратиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини очиқласин, бу махфий ҳужжат эмаску, халқ билсин, ишонч ҳосил қилсин, шубҳалари бўлса ҳужжатларни маҳаллий, агар боғ ижодкорлари буларни ҳам сотиб олган бўлса тегишлилиги бўйича чет эл мутахассисларига экспертлариза учун берсин. Шундагина бу машмашалар барҳам топади деб ўйлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Пайариқ туманидаги барпо этилган коррупция ҳиди яққол анқиб турган узумзорлар бўйича АДОЛАТ, ҲАҚИҚАТ, ШАФФОФЛИК таъминланмас экан, сенатор Эркинжон Турдимов раҳбарлик қилаётган Самарқандда адолат борлигига ҳеч ким ишонмай қолаверади…

Адолат Ҳақназаров,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус.

Мамарқанд вилоятидан.

 

Leave a Reply
*