Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Эркинжон Турдимов ва Пойариқ тумани ҳокимига оид
03/28/2021 Бош мақола

ИККИНЧИ БОР МУРОЖААТ!

Ҳурматли Исмат Хушев!

Ассалому алайкум Исмат Махмудович! Мен Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан мурожаат қилмоқдаман. Мурожаатимнинг мазмуни қуйидагича.

Аввал ҳам айтганимдек Пайариқ туманида 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сонли қарорлари ижроси таъминланмаябди.

Бизнинг туман ҳокими жаноб Мусинов Ҳукуматимиз имзолаган қарорларни негадир бажармайди, ахир ҳамма қарор ва фармонлар оддий ҳалқнинг манфаатлари учун эмасми.

Бугунги кунда туман мутассадилари юқоридаги қарор ижросини таъминлаш юзасидан Челак ҳудудидан 4 та дом, жами 80 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган экан, бироқ мен туман ҳокимлиги қурилиш бўлимига бори рўйхатда қанча фуқаро уй-жой олиш истагини билдирибди деб қарасам арзон уй-жой олувчилар 915 та, коммерчиский уй-жой олувчилар 901 тани ташкил қиларкан. Энди ўйлаб кўринг 1800 дан ортиқ фуқаро ариза топширган уй-жой оламан деб, туманда бор йўғи 80 та арзон уй-жой қурилиши режалаштирлган. Мухтарам Президентимиз охирги селектор йиғилишида Пайариқ туманига катта эътибор берилиши ҳақида гапириб ўтдилар. Қанчадан қанча фуқаролар уй-жой оламиз деб чет элда мардикор бўлиб ишлаб юришибди, ҳеч бўлмаса шу мусофир юртларда уй-жой қиламиз деб ишлаб юрган фуқароларимизни ўйлаб 500-600 хонадонли арзон уй-жойлар қурилишини 2021 йил Давлат Дастурига киритиб беришини Ҳукумамтимиздан сўрайман.

Туман маркази бўлмиш Пайариқ шаҳри ҳудудидан арзон уй-жойлар қурилиши бўйича умуман гап сўзлар йўқ, негаки уй-жой қуриш учун ер майдони йўқ экан. Туман ҳокимлиги мутасаддилари тадбиркорларга ер ажратиб бераверишади, бироқ уй-жой қуриш учун ер майдони бермайди. Якка тартибда уй-жой қуриш учун берилиши режалаштирилган “Дўстлик” маҳалласи Ингичка қишлоғидаги ер майдонини ҳам 0,5 гектарини 22,5 млн сўмдан пуллаб токзор қилиб берди. Минга яқин хўжалик уй-жой қуриши мумкин эди ўша Ингичка қишлоғидан.

Уй-жой қуриш учун ер майдони бермаса, арзон уй-жой қурилишини таъминламаса, кам таъминланган аҳолига қурилиш материаллари бермаса, бу Пайариқ туман ҳокими “ТАНГА” қилишга келганми бизни туманга раҳбарликка.

Аввалги ҳокимимиз А.Жўраев ҳалқни ўйлар эди. Уни ва бошқа туман ҳокимлигининг яхши кадрларини вилоят ҳокими қайта-қайта ижро интизоми юзасидан текширтириб, камчилик топдириб ҳаммасини бўшатиб, ўрнига қасамхўр, маддох думбулларни жойлаштириб қўйди.

Савол туғилади Пайариқ шаҳри ҳудудида ер майдонлари йўқми арзон уй-жойлар қурилиши учун. Бугунги кунда туман “Сув таъминоти” ташкилотининг атрофида бўш ер майдонлари бор, лекин ушбу ер майдонларидан тадбиркор қурувчилар томонидан қиммат нархларда коммерчиский уй-жойлар қурилиши олиб борилаяпди, ушбу коммерчиский уй-жойлар пули бор ўзига тўқ аҳоли қатлами учун. Оддий ҳалқнинг ушбу уй-жойлардан олишга имконияти етмайди. Бугунги кунда Пайариқ шаҳридан 10-20 км узоқликда Челак ҳудудига яқин “Туркибола” маҳалласи ҳудудидан арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган экан. Пайариқ шаҳридан ва Пайариқ шаҳрига яқин маҳаллаларда яшовчи аҳоли 10-20 км узоқликда қурилиши режалаштирилган арзон уй-жойлардан олмаслиги юзасидан кўплаб эътирозлар билдиришаётганлигига гувох бўлишимиз мумкин.

Мени ва кўплаб Пайариқ шаҳри ва ёндош маҳаллаларда яшовчи аҳоли талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда Пайариқ шаҳрига яқин ва Пайариқ шаҳри ҳудудидан Юртбошимиз имзолаган қарорларига асосан арзон уй-жойлар қурилишини 2021 йил туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига қўшимча равишда ҳалқ манфаатини кўзлаб қарор қабул қилишига умид қилиб қоламиз.

Пайариқ шаҳри ҳудудидан 500-600 ўринли арзон уй-жойлар қурилиши 2021 йилда амалга оширилишида Ҳукуматимиздан сўраб қоламиз.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари негадир ушбу мурожаатларга бефарқ.

Юртбошимиз айтадиларку “Ҳалқ рози бўлсин, одамлар рози бўлсин” деб! Вилоят ҳокимлиги ва туман ҳокимлиги мутасаддилари аавлги мурожаатимизни кўрмаган, ёки кўрмасликка олган.

Ҳурматли Исмат Махмудович!

Юқоридаги муаммони ва туман ҳокимлиги мутасаддиларини раҳбарлик салоҳияти йўқлигини танқидий текшириш мақсадида, ундан кейин фақат аризани ёпишга эмас уни амалда бажарилишини таъминлаш юзасидан Ҳукуматимиз раҳбари Шавкат Миромонович ва унинг ишончи вакилларига етказишингизни илтимос қилиб сўрайман.

Муаммолар туманимизда жуда кўп, бу муаммоларни кўрсатишдан тўхтамаймиз, бу йўлда ҲАҚИҚАТ ва АДОЛАТ изидан қолмаймиз!!!

Азамат Ҳақназаров,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Самарқанд вилояти, Пойариқ тумани

 

Leave a Reply
*