Menu
Categories
Абдулла Орипов ҚИРҒИЗ ДИЁРИ (Чингиз Айтматовга)
03/29/2021 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Абдулла Орипов
ҚИРҒИЗ ДИЁРИ
Чингиз Айтматовга
Азамат Манас юрти , Тўқтағулнинг Ватани,
Алпомиш ва Навоий юртидан сенга салом.
Юксак тоғлар ўлкаси, мовий кўллар маскани –
Қирғизлар дирига ўзбеклардан эҳтиром.
Мангу оппоқ қор билан ялтирайди Олатов,
Бамисоли қирғизнинг бошидаги оқ қалпоқ.
Ям-яшил яйловларда сон-саноқсиз оқ ўтов
Қирғиз халқин қалбидай беғубору тоза , пок.
Эй, қадим Осиёнинг абадий ёш ўлкаси,
Ялангтўш ва меҳнаткаш ўзбек билан инисан.
Қирғизларда женгайдир ўзбекларининг бекаси,
Шону шараф осмонин чақнаган чақинисан.
Бутун дунё билади ижодкор Чингиз номин,
Азамат халқ, шухратинг бундан ҳам бўлсин зиёд.
Не ажабки, барҳаёт Ғафур Ғулом каломин
Қирғизлар ҳам унутмай, айлаб турган бўлса ёд.
Чорвадорсан, ботирсан- қўлда қўбизинг билан,
Пахтакорсан, ишчисан, дарёни бурувчисан.
Роса термилиб боқсанг шу қийиқ кўзинг билан
Куппа-кундуз кунда ҳам юлдузни кўргувчисан.
Шу бепоён дунёнинг бағрида тенг фарзандмиз,
Завқ олурмиз баробар ўлану куйларидан.
Азал-абад ҳамдаммиз, азал-абад дилбандмиз,
Салом келтирдик сенга Сирдарё бўйларидан.
Кетмасин бошимиздан асло бахт беланчаги,
Янграсин дўстлик куйи, янграсин шеър, тарона.
Бор бўл, эй Қирғизистон – қуёшнинг келинчаги,
Дўстини топган инсон дўстни десин ягона.
1970
May be an image of 2 people
 “Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
 
Leave a Reply
*