Menu
Categories
Олий суд раиси Козимжон Комиловга Ҳамроқул Асқардан илтимоснома
04/01/2021 Бош мақола

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф.Комилов,

ЖИБ Самарқанд вилоят суди раисига.

ЖИБ Иштихон судининг 10.01.2020 йилдаги ҳукми билан

Ўз.ЖКнинг 177–моддаси, 3-қисми, “в” банди асосида

судланган О.Мардиев, М.Кушановларнинг ишончли

вакили, 100204.Тошкент ш, Авиасозлар -1,

125-уй, 51-хонадонда яшовчи Ҳ.Р.Асқаров томонидан

ИЛТИМОСНОМА

Олий суд Кассация инстанциси судлов ҳайъатининг 01.03.2021 йилдаги ажримига асосан ЖИБ Самарқанд вилоят суди аппеляция судига қайтарилган жиноят ишини асосли сабабларга кўра бошқа вилоятда кўриш ҳақида.

Олий суд Кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг судья И.Раҳмонқулов раислигида ўтган суд мажлисининг 01.03.2021 йилдаги ажримида: – мазкур иш кўрилган олдинги суд жараёнларида Ўз.Р.ЖПКнинг 22,95, 112,463,467-моддаларида белгиланган айблов ҳукми чиқариш асослари, Олий суд Пленумининг 23.05.2014 йилдаги “Суд ҳукми”, “Судлар томонидан жиноят ишларини аппляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 24.08.2018 йилдаги қарорлари талабларига роя этилмаганлиги, Департамент ходимлари томонидан “Тезкор – қидирув фаолияти тўғрисида”ги Ўз.Р. Қонунининг 15,17-моддаларига хилоф таъқиқланган тадбир ўтказилгани ва бошқа жиддий процессуал қонун бузулиш ҳолатларига қонуний баҳо берилган ва ушбу жиноят иши аппеляция тартибида қайта кўриш учун ЖИБ Самарқанд вилоят судига юборилган.

Биз мазкур ишга ЖПК талаблари асосида холис ҳуқуқий баҳо берган судья И.Раҳмонқуловга миннатдорчилик билдирган ҳолда, жиноят ишида мавжуд бўлган, лекин судлов ҳайъати назаридан четда қолган қуйидаги важларга ҳам холис баҳо беришни сўраймиз. Яъни: – Самарқанд вилоят Департаменти Иштихон туман бўлими бошлиғи Ф.Хамроқулов томонидан қонунда таъқиқланган усулда ўтказилган мазкур қасддан уюштирилган тадбирда асосий фигурант бўлган Раҳмонова Нигора Тоштемировна биргина 2018 йилда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ, Қўшработ, Жомбой ва бошқа туманларида Департамент ходимлари уюштирган ўнлаб тадбирларда аризачи судларда гувоҳ бўлиб бўлиб ўтган ва бу хизматлари учун катта миқдорда пул мукофотлари олиб келган?!

Бундан ташқари, аппеляция судида ёзиб олиниб, Ютубе интернет тармоғида “Уюштирилган жиноят иши” сарлавҳасида эълон этилган видео лавҳада Департаментнинг Иштихон туман бўлими бошлиғи Ф.Хамроқуловнинг ёлғон кўргазма берганлиги гувоҳ Дилдора Ҳамдамова томонидан фош этилсада, Ф.Хамроқулов Олий суд минбаридан туриб яна олдинги ёлғонини тарорлади?! Зеро, қонунда ёлғон гувоҳлик бериш учун жазо муқаррар бўлсада, у ҳануз жазолангани йўқ?! Шу боис, Самарқанд вилоят суди Департамент ходимларининг жиноий қилмишларини фош этиб, адолатли қарор қабул қилишига ишончимиз йўқ!

Ҳурматли Козимжон Фозилович!

Эътибор беринг ушбу номаъқбул ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 2 сентябрда имзолаган «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармонида: – юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўз хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаши., белгиланган, 2017 йилдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан учрашувда Презентимиз: – ҲАР БИР ОРГАН ХОДИМИНИ ЖИНОЯТЧИЛИКГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ КУРАШИШ БИЛАН БИРГА, СОҲАДАГИ КЎЗБЎЯМАЧИЛИК, УЮШТИРИЛГАН “УШЛАБ БЕРИШ” ТАДБИРЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИШ, ҲАҚИЙҚИЙ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР АСОСИДА АШАДДИЙ ЖИНОЯТЧИЛАРНИ АНИҚЛАШГА., чақирганидан сўнг ҳам ҳануз давом этмоқда.…

Ҳурматли Олий суд раиси!

Биз ушбу мурожаат орқали Сиздан: – мазкур ишни холис кўриб, олдинги суд инстанциялари йўл қўйган процессуал қонунбузилишларга қонуний баҳо берган Олий суд судьяси И.Раҳмонқуловга миннатдорчилик, ишни нохолис кўрган Саманқанд вилоят аппеляция судига ишончсизлик билдирган ҳолда, Ўбекистон Олий судидан мазкур иш адолатли кўрилишини таъминлаш мақсадида уни бошқа Жиззах вилоят ёки Тошкент шаҳар судларидан бирига юборилишида қонуний ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишингизни сўраймиз!

Адолат йўлидаги эъзу ишларингизга улкан зафарлар тилаб,

камоли эҳтиром ила –

Х.Р.Асқаров

Судланувчи О.Мардиев, М.Сушановларнинг шончли вакили.

31.03.2021 й.

+99899 8431758

Иловалар:

  1. Нотариал тасдиқланган Ишончнома;
  2. Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Н.Мирзаалимовнинг жиноят ишини ЖИБ Самарқанд виоятига юбориш тўғрисида 09.03.2021 йилдаги хати;
  3. Департаментнинг ёлланган “қулоғи” Н.Т.Тоштемирова аризачи бўлиб ўтган айрим жиноят ишлариҳақида маълумотнома жадвали.

Жами: 3 варақда.

Ваше обращение было успешно отправлено в Виртуальную Приемную Президента Республики Узбекистан!

Внимание!!! Сохраните следующие данные

Номер обращения 39452-s/21
Код обращения 017c9887d5

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*