Menu
Categories
Прокуратурага ишга жойлаш учун 30 минг доллар сўраган шахс ушланди
04/04/2021 Бош мақола

Прокуратурага ишга жойлаш учун 30 минг доллар сўраган шахс ушланди

Жамият17:072307

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро И.Э. нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар бермоқда

Муаллиф аризасида “Носир” исмли шахс мансабдор яқинлари орқали таниши А.Э. ни прокуратура органларига ишга жойлаштириш эвазига жами 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пул ҳисобидан 5 минг АҚШ долларини олдиндан беришни сўраганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур мурожаат юзасидан бугун, 4 апрель куни ўтказилган тадбирда 2 нафар фуқаро Чилонзор туманида жойлашган “Денов” чойхонасида ариза муаллифи И.Э. дан 5 минг долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумондор шахслар процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов

https://qalampir.uz/

Leave a Reply
*