Menu
Categories
Ўзбекистон Бош прокурори Неъматилла Йўлдошевга уюштирилган жиноят ҳақида
04/06/2021 Бош мақола

 

07.04-2021 Ч: БОШ ПРОКУРОРГА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Н.Йўлдошев,

Олий мажлис сенати Сенати, ОМБУДСМАН,

Олий суд, Судьялар олий кенгаши,

Коррупцияга қарши кураш агентлиги,

Ўз.Р.Ҳисоб палатаси,

Самарқанд вилоят прокурори,

ЖИБ Самарқанд вилоят суди раиси,

Дунё ўзбеклари” халқаро интернет газетаси,

Кун.Уз нашри ва барча ОАВга

Х А Б А Р Н О М А

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан содир этилган ва давом этаётган Инсон

ҳуқуқларини поймол этишга қаратилган жиноий қилмишларни содир этган мансабдорларга қонуний чора кўриш ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йилдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан учрашувда: – ҲАР БИР ОРГАН ХОДИМИНИ ЖИНОЯТЧИЛИКГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ КУРАШИШ БИЛАН БИРГА, СОҲАДАГИ КЎЗБЎЯМАЧИЛИК, УЮШТИРИЛГАН “УШЛАБ БЕРИШ” ТАДБИРЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИШ, ҲАҚИЙҚИЙ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР АСОСИДА АШАДДИЙ ЖИНОЯТЧИЛАРНИ АНИҚЛАШГА., чақирган эди.

Давлат раҳбарининг ана шу чақириғидан сўнг ҳам Департамент ходимлари бутун республика, хусусан Самарқанд вилояти бозорларида ошкора валютафурушлик қилаётган шахсларга чора кўрмасдан, ёлланган “қулоқ – жосус” аёллар ёрдамида қонунда таъқиқланган уюштирилган “ушлаб бериш” тадбирлари ўтказиб, валюта савдосига дахли бўлмаган фуқораларни ёлланган аёлларнинг интим сўзлари билан тузоққа тушуриб, уларни жиноий жавобгарликга тортиш анаънасини давом эттирмоқдалар?!

ЖИБ Иштихон судининг 10.01.2020 йилдаги ҳукми билан Ўз.ЖКнинг 177моддаси, 3-қисми, “в” банди асосида судланган О.Мардиев, М.Кушановлар ишини муҳокама қилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг судья И.Раҳмонқулов раислигида ўтган суд мажлисининг 01.03.2021 йилдаги ажримида: – мазкур иш кўрилган биринчи босқич ва аппеляция суди жараёнларида Ўз.Р.ЖПК 22,95,112,463,467-моддаларида белгиланган айблов ҳукми чиқариш асослари, Олий суд Пленумининг 23.05.2014 йилдаги “Суд ҳукми”, “Судлар томонидан жиноят ишларини аппляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 24.08.2018 йилдаги қарорлари талабларига роя этилмаганлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Самарқанд вилоят, Иштихон бўлими бошлиғи Ф.Ҳамроқулов ҳамда унинг ходимлари томонидан “Тезкор – қидирув фаолияти тўғрисида”ги Ўз.Р. Қонунининг 15,17-моддаларига хилоф таъқиқланган тадбир ўтказилгани ва бошқа жиддий процессуал қонун бузулиш ҳолатларига қонуний баҳо берилиб ва ушбу жиноят иши аппеляция тартибида қайта кўриш учун ЖИБ Самарқанд вилоят судига юборилган.

О.Мардиев ва М.Кушановларнинг адвокати Х.Тиллаев судга тақдим этган 2018 йилга тегишли маълумотга кўра мазкур иш бўйича фаол аризачи бўлиб ўтган Раҳмонова Нигора Тоштемировна бундан ташқари:

  1. Департаментнинг Нарпай туман бўлими бошлиғи А.Ҳ.Тошпўлатов томонидан 05.03.2018 йилда уюштирилган “ушлаб бериш” тадбирида

фуқаро Пўлатов Санжар Зафаровичга 6800 АҚШ доллори.;

  1. Департаментнинг Пахтачи туман бўлими бошлиғи У.Исақов томонидан 06.05.2018 йилда уюштирилган “ушлаб бериш” тадбирида фуқаро Абдуллаев Икром Эркиновичга 8300 АҚШ доллари.;
  1. Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи Ф.Ж.Бурхонов томонидан 2018 йилда уюштирилган “ушлаб бериш” тадбирида фуқаро Имомов Шерзод Бекпўлатовичга 7400 АҚШ доллари.;
  1. Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи С.И.Эрназров томонидан 09.07.2018 йилда уюштирилган “ушлаб бериш”тадбирида фуқаро Алмасов Суннатбек Илёс ўғлига 10.000 АҚШ доллари.;
  1. Департаментнинг Қўшработ туман бўлими бошлиғи А.Маматқулов томонидан 20.07.2018 йилда уюштирилган “ушлаб бериш”тадбирида фуқаро Жумаев Сухроб Баҳриллаевичга 7800 АҚШ доллари.;
  1. Департаментнинг Жомбой туман бўлими бошлиғи Ш.М.Маллаев томонидан 24.07.2018 йилда Самарқанд шаҳрида уюштирилган “ушлаб бериш” тадбирида С.С.Абдуғаффоров, А.Н.Шомуродов, А.А.Шомирзаевларга 8000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилиши ва уларнинг Ўз.ЖКнинг 177-моддаси, 2-қисми, “в” банди билан жавобгарликга тортилишига сабабчи бўлган ва ушбу “холис” хизматлари эвазига катта миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланган…

Бундан ташқари, аппеляция судида ёзиб олиниб, Ютубе интернет тармоғида “Самарқанд вилоятида уюштирилган жиноят тафсилоти” сарлавҳасида эълон этилган видеолавҳада Департаментнинг Иштихон туман бўлими бошлиғи Ф.Хамроқулов ёлғон кўргазма берганлиги гувоҳ Дилдора Ҳамдамова томонидан фош этилсада, Ф.Хамроқулов Олий суд минбаридан туриб яна олдинги ёлғонини такрорлади?! Зеро, қонунда ёлғон гувоҳлик учун жазо муқаррар бўлсада, у ҳануз жазолангани йўқ?!

Ишларни судда кўриш жараёнида прокурор назорати сусайганлиги шунда кўрнадики, Жиноят ишлари бўйича Олий суд судлов ҳайъати мажлисида қатнашган Бош прокуратура Бошқармаси катта прокурори А.Гулмуродов ЖПК талаблари қўпол тарзда бузулгани яққол кўриниб турган ҳолда чиқарилган суд ҳукмини ўз кучида қолдиришни сўради?!

Муҳтарам Бош прокурор!

Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор – қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 15,17-моддаларидан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ратификация қилган халқаро Фуқоролик ҳуқуқлари конвенцияси Пактларига хилоф ушбу номаъқбул тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 02 сентябрда имзолаган «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида: – юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўз хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаши., белгиланганидан сўнг ҳам Департамент ходимлари томонидан фаол давом эттирилиши фуқроларнинг қонун устиворлигига бўлган ишончига рахна солмоқда!

Департамент ходимларининг юқорида баён этилган инкор этиб бўлмас мантиқсиз қилмишлари мантиқли саволларга сабаб бўлмоқда:

  1. Ўзбекистон бозорларида ҳеч қандай тўсиқсиз фаолият кўрсатаётган “қорабозор” валютафурушларининг раҳномаси ким.;
  2. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимларига “қулоқ – жосус” ёллаш ҳуқуқи берилган бўлса, уларга қайси ҳисобдан ҳақ тўланади.;
  3. Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор – қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 15,17-моддаларига хилоф таъқиқланган тадбир ўтказган Департамент ходимлари ва уларнинг сохта жиноят иши айбловини
  1. тасдиқлаган прокурорлар, уюштирилган жиноятни ёқлаб ҳукм чиқарган судьялар нега жазога тортилмайди?!

Юқорида мухтасар баён этилганлар муносабати билан:

  • Асосий фаолияти фуқароларнинг ҳақ – ҳуқуқлари ҳимоясидан иборат бўлган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Бош прокурор ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарларини Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор – қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 15,17-моддаларида таъқиқланган тадбирлар уюштириб фуқароларнинг ҳақ – ҳуқуқлари поймол этилиб, жуда катта миқдорда моддий ва маънавий зарар кўришларига сабабчи бўлган юқорида номлари қайд этилган Департамент ходимларига нисбатан Қонунийлик принципи асосида кескин чоралар кўришга чақиради!

Исмоил Адилов

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти раиси,

Хамроқул Асқар

Мустақил ташкилот мухбири.

Иловалар:

  1. Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Н.Мирзаалимовнинг жиноят ишини ЖИБ Самарқанд вилояти ва Бош прокуратурага юбориш тўғрисида 09.03.2021 йилдаги хати;

  1. Департаментнинг ёлланган “қулоғи” Н.Т.Тоштемирова аризачи бўлиб ўтган айрим жиноят ишлариҳақида маълумотнома жадвали;

  1. Интернет тармоғи Ютубе каналида эълон этилган видеолавҳа иловаси.

Жами: 3 варақда.

Ваше обращение было успешно отправлено в Виртуальную Приемную Президента Республики Узбекистан!

Внимание!!! Сохраните следующие данные

Номер обращения 42075-s/21
Код обращения 558c1234b8

 

 

Independent Human Rights Organization of Uzbekistan

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти

Независимая Организация по правам человека Узбекистана

100027. г. Ташкент, ул. И.Каримова, 16 “А”

www.ihrou.org e-mail: humanorguz@gmail.com

тел. 8-371-245 70 02, +99899 849 17 58

Leave a Reply
*