Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: “Пойариқ”даги талон тарожликлар ҳақида Биринчи мақола
04/18/2021 Бош мақола

“Дунё ЎЗБЕКЛАРИ” интернет газетаси бош муҳаррири Жаноб И.ХУШЕВГА

 

“Пайариқ туманида сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.Q.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар Пайариқ тумани “Уймовут” МФЙ ҳудудидаги тоза ичимлик сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилиш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзишиб, 134,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.”

Манба ZARNEWS.UZ канали!

 

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат Хушев

мана Сизнинг Пайариқ туманидаги сув иншоотлари қурилишидаги коррупция ҳолати бўйича чиқишларингиздан сўнг аниқланган ҳолат, бу биргина қурилиш объектидаги талон-тарожлик, қолганларида ҳам шу аҳвол. Туман ҳокими Д.Мусинов қурилиш учун ажратилган маблағни “гулида сўриб” қўйгандан сўнг (500 млн.сўм откат) мана шунақанги бюджет маблағларида талон-тарожлик келиб чиқади. Қолган объектларни ҳам ҳақиқий мутахассислар томонидан ўрганиб чиқишларини Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан сўраб қоламиз. Фақат пудратчи жавобгар бўлмаслиги керак, ҳокимлик масъуллари ҳам объектни фойдаланишга қабул қилган масъуллар ҳам баробар жавоб беришлари керак деб ўйлаймиз.

Пойариқ туманида йўл қўйилаётган коррупция ҳолатлари ҳақида бу аниқланган ҳолат 100 млрд. сўмлаб ўмарилган маблағлар олдида зиғир донасидек гап. Сизнинг чиқишларингиздаги ҳолатлар тўлиқ ўрганиб чиқилса борми, Пайариқ халқи 5-10 йил ётиб еса ҳам бўлади. Бу коррупция орқали “кўпорилган” 100 млрд.сўм “кўкат”га айланиб “боши” узоқ-узоқларга етиб борганлиги натижасида бу ишлар бости-бости бўлиб кетади деб (100 фоиз) ўйлаймиз. Давлат ишида ишлаб 1-1,5 млн сўм оладиган бечора куни ўтмаганлигидан 100-200 доллар олиб узоқ муддатга қамалиб кетади, у фақирни ҳаётни ўзи мажбурлаган бу йўлга киришга, куни ўтишга ярайдиган иш ҳаққи бўлса икки дунёда ҳам бу ишни қилмайди. Халқни, бюджетни пулини миллиардлаб қўпорганларга эса кўз юмамиз.

Наҳотки 35 млндан ортиқ аҳолига эга Ўзбекистон аталмуш юртдан ҳалол-пок, халқпарвар ҳокимликга ярайдиган 200 та инсон топилмаса (Узр ҳокимларни ҳаммасини ҳам порхўр бўлмаса керак деб ўйлайман, 1-2 фоиз топилиб қолар). Агар бу ҳолат Хитойда бўлганида борми Пойариқ тумани ҳокимига ўхшаган пораҳўрлар аллақачон нима бўлишини ҳамма яхши билади. Эҳ барибир бу дардимни тўкиб солганим бефойда эканлигини биламан, ҳаммасини оллоҳга солдим.

2019 йилда Пойариқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан 10,0 млрд.сўм маблағ ажратилган эди, бироқ ушбу 10,0 млрд сўм маблағларни вилоят ҳокими Э.Турдимов бошчилигидаги мафия, яъни Пойариқ туман ҳокими Дилшод Мусинов ва ўша вақтларда туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Отабек Абдуллаев (пудратчи ташкилотларга объектларни тақсимлаб, кейин объектларни фойдаланишга қабул қилган, маблағларни ўзлаштириб, бугунги кунда яна ўша келган жойига Самарқанд шаҳрига эски иш жойига бориб раҳбарлик лавозимида иш фаолиятини давом эттираётганидан ҳабаримиз бор, Отабек Абдуллаев учун 1 йил соққа қилиш етарли бўлган) лар давлатимиз томонидан ажратилган 10,0 млрд сўм маблағларни талон-тарож қилиб, ҳамма иш жойидадек бемалол юришибди.

Бугунги кунда ўша ажратилган маблағлар эвазига “бажарилган ишлар-100%” қилиб фойдаланишга топширилган ичимлик суви объектлари расвоси чиқиб ичишга яроқсиз ҳолатда, баъзи бировларидан умуман сув чиқмайди.

Ҳали 2 йил ҳам ўтмасидан фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган ушбу сув объектларини ким текширган, ким фойдаланишга қабул қилган ким техтнадзорлик қилган ДЕБ ҳеч ким қизиқмайдими?

Агар бу каби саволларга ҳеч ким қизиқмаса Ҳукумат раҳбариятида, Самарқанд мафияси нишонга олган галдаги мўлжали “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ““Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлашнинг Пойариқча усули 83,0 млрд.сўм маблағларни ўзлаштириш бўлиши мумкин.

 

Азамат Ҳақназаров,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Самарқанд вилояти, Пойариқ тумани

 

Leave a Reply
*