Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Пойариқ фермерларининг косаси қачон оқаради? (2-мақола)
04/19/2021 Бош мақола

Пайариқ туманидаги фермер хўжаликлари косаси қачон оқаради ёки Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ва унинг ҳамтовоғи Пойариқ туман ҳокими Д.Мусинов (суратда) ларнинг “ГАДОЙ ХАЛТАЛАРИ” (халтани таги тешик кўринади) қачон тўлади?

Мен умрим бўйи қишлоқ хўжалиги соҳасидаги турли лавозимларда ишлаб келмоқдаман. Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов билан биргаликда ташкил этган коррупцион схемалари орқали жуда катта миқдордаги млрд. лаб маблағларни талон тарож этилганлиги ҳақидаги мақолларни кузатиб бормоқдаман.

Менинг мутахассислигим бевосита қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлганлиги боис шуни алоҳида таъкидламоқчиман: Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ўз хомийси Э.Турдимов “криша”лигида ташкил этилган кластерлар билан ҳамкорликда бу соҳани ботқоққа ботириб бўлди.

Кластерлар билан бирга фермерларга тегиши зарур бўлган жуда кўп миқдордаги маблағлар талон-тарож бўлганлигига гувоҳ бўлган ҳолда коррупция ҳолатлари ҳақида билганларимни халққа ёритмасам виждон азобида қийналиб ўтиб кетаман, чунки бу соҳага туманда менинг жуда кўп меҳнатим сингган.

Пайариқ туманида Э.Турдимовнинг Навоий вилоятида ишлаган пайтидаги ҳамтовоқлари иштирокида аввалги йилларда “Навоий коттон” МЧЖ кластерини ташкил этган эди. Шундан сўнг ўз жиноий фаолиятларини кенгайтириш мақсадида (шамол бўлмаса дарахт учи қимирламайди) гап сўзларга кўра Э.Турдимов пора эвазига “Пайариқ кластер” МЧЖни Пойариқ туманида ташкил этиш бўйича Андижонлик Ботир “хожи” билан келишувга эришган.

Мен қишлоқ хўжалиги соҳаси ичида 40 йилдан ортиқ меҳнат қилиб келишим жараёнида Пайариқ туманида қўшиб ёзишларсиз адашмасам 4 ёки 5 марта ҳаққоний равишда давлатга пахта сотиш режаси бажарилган. Қолган даврларда деярли пахта режаси барчаси қўшиб ёзиш ҳисобига “уддаланган”.

2020 йилда Э.Турдимов “қанотлари” остида Д.Мусинов “ишчанлиги”ни, “тадбиркорлиги”ни намоён қилиб давлатга пахта сотиш режасини бажариб Пайариқ туманида оламшумул (сохта) обрўга эга бўлди. Оддий халқ балким билмас ҳоким бобомиз деҳқончиликнинг “пири” экан, туманга ҳоким бўлиб келгандан пахта режалари ҳам бажарилиб кетди деб ўйлашгандир.

Аслида Пайариқ туманида пахта режасини “бажарилиши”да “Навоий коттон” МЧЖ кластерининг жуда катта ҳиссаси бор.

Шартномага кўра ушбу кластерга пахта етиштириш учун 3300 гектар ер ажратилган бўлиб, “Навоий коттон” МЧЖ кластери йиғилган пахта ҳосилини Навоий вилоятига ташиб кетиб кластер томонидан 15000 тонна атрофида пахта қабул қилинди қабилида ҳисобот киритиб 4,5 минг тонна катта миқдорда переписка орқали Д.Мусинов юзини “ёруғ” қилди.

2020 йилда “Пайариқ кластер” МЧЖ томонидан туманида 10 000 гектардан ортиқ майдонга чигит қадалди. Энди оддий ҳисоб китоблар орқали Сизларга бу Пайариқ туманидаги кластерлар томонидан йўл қўйилган коррупцияларини ошкора этсам.

Туманда 2020 йилда фермер хўжаликларидан 25000 тонна атрофида пахта хом ашёси қабул қилинди. Бу кластер деган устаси фаранглар Д.Мусинов билан ҳамкорликда фермерларни хонавайрон қилишнинг турли йўлларини ўйлаб топишди:

-Ҳар бир фермер хўжалигидан топширилган 1 тонна пахта ҳисобидан 75000 сўмдан асоссиз равишда пахтани ифлосликлардан тозалаш харжати учун ушлаб қолди, бу 25000 тонна х 75000 сўм =1 млрд 875 млн.сўм;

-Ҳар бир фермер хўжалигидан топширилган 1 тонна пахта ҳисобидан 3,2 фоиз скидка ушлаб қолинган, 25000 тонна х 3,2%=800 тонна х 4,0 млн =3 млрд.200 млн.сўм.

-Фермер хўжаликларига ташиб берилган пахта учун тоннасига 16 500 сўмдан тўлаб беришди (бу дегани битта тележка 2 тонна пахта ортиб келса 33 минг сўм дегани, бироқ бу трактор камида 10 литр солярка ёқса 60 минг сўм бўлади, зарар кимнинг бўйнига фермер бўйнига), бу ерда ҳам 25000 тонна х 27000 =675 млн.сўм;

-Чигит экиш гектарига 60 кг дан ҳисоблаганда 600 тоннани ташкил этади, (ҳозирги кунда биржада чигит нархи тоннаси 2,5 млн сўм атрофида) фермер хўжаликларига эса 12,0-18,0 млн сўмдан берилди. Юқори малакали уруғчилик соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашилганда энг олий навли элита уруғи нархи бугунги кунда 9-9,5 млн.сўмдан бўлиши кераклигини маълум қилишди.

Савол туғилади нима кластерлар чигитга тилла суви югуртирганми. 600 тонна х ўртача 15,0 млн.сўм= 9 млрд.сўм (600 х 9,0 млн.сўм=5,4 млрд.сум) фарқи 3,6 млрд сўм.

Бу менинг яъни оддий бир агрономнинг ҳисоб китоблари холос, агар буни ичига кириб ўрганилса борми, Пайариқ туманини нақ Париж шаҳрига айлантириб юборса бўладиган маблағ бор деб ўйлайман.

Бундан ташқари кластерлар томонидан пахта етиштириш учун олинган ресурслар учун ҳисобланган фоиз ҳам фермерлар ҳисобидан ушлаб қолинмоқда. Етказиб бериладиган минерал ўғитлар нархи фермерларга аниқ айтилмайди, жуда қиммат нархда ҳисобланмоқда яна ўлганнинг устига чиқиб тепган қабилида кластер қиммат нархда ҳисобланган ўғит устига яна 10 фоиз устама қўйиб, фермерларни кафангадо қилишмоқда.

Пайариқ туманида фермер хўжаликлари ишитрокида Ўзбекистон Респбликаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлиб ишлайдиган Тешаев Шухрат Жўрақулович исмли шахс йиғилиш ўтказди. Йиғилишда фермер хўжалиги раислари томонидан ушбу юқорида номи тилга олинган нусхага яъни Тешаев Шухрат Жўрақуловичга кластерлар томонидан юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги, бу каби ҳолатларга барҳам бериш, фермерларни қўллаб-қувватлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинса бу чаласовод вазир ўринбосари кластер ҳохлаган ишини қилади, хохламасанг ана катта кўча қабилида жавоб берди.

Нима Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини тартибга соладиган, харид ва етказиб берилган хом ашё нархларини, скидка, ташиб бериш харажатларини белгилайдиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар йўқми. Кластердан сўралса бир тийинга қиммат бўлган Адлия органларидан рўйхатдан ўтмаган, ўзларини манфаатини кўзлаб тайёрланган, ҳеч нарсага арзимайдиган прейскурантларни рўкач қилади. Аслида ҳар қандай норматив-ҳуқуқий кучга эга бўлган ҳужжатлар адлия органларида рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Тумандаги фермер хўжаликларига умуман пахта харид нархини маълум қилмайди. Акт сверка учун нархлар талаб қилинса кўрсатмайди, фермер ҳисобидан ҳохлаган суммани олиб қолмоқда. Кластерлар томонидан ўтган йилда биринчи-иккинчи терим пахтасини 5 навга қабул қилиниши натижасида (5-навга қабул қилинса кимга фойда-кимга зарар буни ҳамма билади) фермер хўжаликлари пахта топширмай қўйди, катта миқдордаги ҳосил далада қолиб кетди.

Хуллас КЛАСТЕР деганлари бу соғин сигир эканда бир эмчаги Э.Туримовга, иккинчиси Д.Мусиновга, яна бири ўзига, яна бири эса тўғри Тошкентдаги окаларига улаб қўйилган. Фермер бечора бу соғин сигирни тўйдириш билан оввора, фермер эмишга эмчак қачон бўшаши номаълум.

Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов, ҳамтовоғи Д.Мусинов томонидан Самарқанд вилоятида хусусан Пайариқ туманидаги коррупция ҳолатлари тўғрисида жуда кўплаб аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилишига қарамасдан умуман натижа бўлмаяпти.

Пайариқ туман фермерлари номидан Муҳтарам Президентимиздан алоҳида ишчи гуруҳ томонидан бу кирдикорликларни ўрганиб чиқилишида ва жазо муқаррарлиги таъминланишини илтимос қилиб қоламиз.

Чора кўрилмаса бу яра газак олиб Мустақил Ўзбекистонимизга жуда катта талофат етказиши тайин деб ўйлаймиз.

(кузатишимизча бу газак кундан кунга катталашиб кўп жойни қамраб олмоқда)

 

Азамат Ҳақназаров,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Самарқанд вилояти, Пойариқ тумани

 

 

 

 

"1" Comment
  1. Adolat adolat deb yashayabmiz Payariqda . Dilshod Musinov Sultonovichga rahmat Payariqni klib kirib elab tashadi hech nima qolmadi Payariqda na fermer rozi na oddiy aholi rozi bu hokimdan . Hech qanday chora korilmadi . Olloh kifoya qilsin bunaqa ayolmijoz hokimga . Hamma bilib boldi qanaqaligini. Gapirgandan foyda yoq bularga hech kim chora kormadi kormasayam kerak . Poyariqnj suvini loyqatib tashadi bu Erkinjon bilan Dilshodjon

Leave a Reply
*