Search
→
Menu
Асосий
Ассалому алайкум!
Мақола ва фотосуратлар жўнатиш
Архив
Алоқа
Categories
"Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлар" туркумидан
"Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб…
"Прага кундаликлари" туркумидан
“Исмат Хушев: Тошкентга саёҳат" туркумидан
“Истанбулга саёҳат” туркумидан
Cпорт
In English
А.С.Пушкин. ПУТЕШЕСТВИЕ В АРЗРУМ
Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар (роман)
Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Абулқосим Мамарасулов: Мен қандай ёзувчи бўлган эдим
Абулқосим Мамарасулов: Суронли 1990-1994 йиллар"
Адабиёт
Америка
Аҳмад ҳожи Хоразмий: “Олимнинг қисмати” (автобиографик қисса)
Аҳмад ҳожи Хоразмий: Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар
Блогларда
Борис Акунин. Любовница Смерти
Бош мақола
В мире удивительного
В США и Канаду – на учебу, работу и проживание
Ватандан хабарлар
ВЕЛИКИЙ РЕФОРМАТОР, СОТВОРИВШИЙ «ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ЧУДО» В СИНГАПУРЕ
Видео
Воқеа ва ҳодисалар
Выбор редактора
Ғаффор ҲОТАМОВ: ”Бугун менинг туғилган куним!..”
Ғаффор Ҳотамов: Орипов ҳодисаси
Дада Зафар: "Бугунги кунлар…" Тарихий сиёсий роман
Демократия сабоқлари
Дунё
Жаҳон
Загадка рейса MH370
Загадка рейса МН370
И.А. Каримов: Узбекистан на пороге достижения независимости
Инсон ва қонун
Исмат Хушев ҳақидаги видеолар
Исмат Хушев: "Подшо эркатойининг саргузаштлари" (1-китоб)
Исмат Хушев: "Подшо эркатойининг саргузаштлари" (2-китоб)
Исмат Хушев: “Подшо эркатойининг саргузаштлари” (3-китоб)
Исмат Хушев: Ўзбек мафияси. Туркум мақолалар
Карим БАҲРИЕВ: ЗУЛМ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Каримова Гульнара Исламовна
Куннинг муҳим мавзуси
Лев Николаевич Толстой. "Исповедь"
Левитин Леонид: “Узбекистан на историческом повороте”
Маданият ва Санъат
Мен Фотиҳ Темур
Муаллиф ҳақида
Муносабат
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)
Муҳаммад Солиҳ : "Йўлнома"
Муҳаммад Шариф: Совет Армияси хотиралари
Муҳаррир минбари
Муҳаррир танлови
Муҳим
Муҳокама учун мавзу
МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар
Н.М.Карамзин. История государства Российского. Том 1
На русском яыке
Никколо Макиавелли: Государь.
Николаус фон Белов: Я был адъютантом Гитлера
Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари…
Ойдин Солиҳ: ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ
Олжас Сулейменов: АЗ И Я
Популярные статьи
Редакция почтасидан
Россия
Сафар таассуротлари…
Светлана Аллилуева: Двадцать писем к другу
Сиёсат
Сочи-2014
Спорт
Суҳбатлар
Тезкор хабар
Технология
Тошкентда шов-шув бўлаётган асар
Украина
Ўзбекистон
Ўзбекистон Президентига мактублар
Ўтганлар ёди
Федор Раззаков Коррупция в Политбюро: Дело «красного узбека»
Хабарлар
Хайриддин Султонов
Халқаро янгиликлар
Хотин-қизлар олами
Ҳабиб Темиров: "Қора қаср асираси"
Ҳалима Худойбердиева: Ҳар гап ўтса мендан ўтди, Сизда гуноҳ йўқ, бегим…
Шошилинч хабар
Энг кўп ўқилаётганлар
Юсуф Жума билан суҳбатлар
Юсуф Жума ижоди
Юсуф Жума: Амир Темур (Янги асар)
Юсуф Жума: Тўмарис
‹ prev
next ›
0
Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига
05/10/2021
Ismat Khushev
Адабиёт
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон халқ шоири.
ГЕНЕРАЛ
Музаффар зотларга мотам ножоиз,
Уларнинг ҳаққидир фақат ифтихор.
Биз мағрур бош эгсак ўшалар боис,
Уларга лойиқдир энг олий ашъор.
Жасур нажоткорлар саф қаторида,
Ўзбек йигитининг номи ҳам кушод.
Ғалаба айёмин бу наҳорида,
Собир оғамизни этмоқдамиз ёд.
Ватан деган чоғда оддий ошён,
Ўлан тўшагини англаганлар мўл.
Мадад сўраганда чорасиз жаҳон,
Сиз Тошкент бағридан узатгансиз қўл.
Қайси бир мамлакат, қайси сарҳадда
Нажоткор дўстларни зор кутган тупроқ.
Мурғак хаёлимда шундоқ ҳолатда,
Тасаввур этолдим мен Сизни кўпроқ.
Бани одам учун нажот ахтариб,
Жон берган шаҳидлар руҳига қасам.
Одамзот яловдай юргай кўтариб,
Ўзбекнинг шу қатра, тоза қонин ҳам.
Билмадим у соат, у сўнгги фурсат,
Нелар кечган экан Сизнинг хаёлдан.
Балки она диёр кўкида қат-қат,
Варраклар кўргансиз ўзғир шамолдан.
Балки, қаршингизга келгандир мунис –
Бева келинчакнинг сўник рухсори.
Балки кўрингандир Москвада тиғиз,
Музаффар лашкарнинг ғолиб сардори.
Балки, сўнгги дам ҳам умидга тўлиқ,
Ёруғ бу кунларни этгансиз хаёл.
Менинг бешигимга отилган ул ўқ,
Сизнинг умрингизни узган эҳтимол.
Буюк Ватан бермиш бус бутун ғурур,
Ва қийиқ кўзларда мерос жасорат.
Жасур сафлар аро от суриб мағрур,
Энг ғаддор ёвларни этгансиз ғорат.
Сиздек фарзандларга шарафдир пеша,
Сизга мангуликнинг хуш таронаси.
Сиздек ўғлонларни ёдлар ҳамиша,
Мунис Ўзбекистон – мардлар онаси!
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Ўхшаш мақолалар:
Наим Норқулов: Хуршид Давроннинг “Шаҳидлар шоҳи” китоби ҳақида…
Хосият Рустамова: Кел, кўзимнинг очиқлигида – Сенга тўйиб олайин осмон…
Шукрулло: Мамадали Маҳмудов сўзидан қайтмайдиган ёзувчи
А.Кўчимов А.Ориповга: Бу дунёда шеърки, мангу – Ҳазрат, Сиз ҳам мангусиз.
Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (5)
Асадулла Жўраев: Бугун мен Метрода бир қизни кўрдим…
Бухоролик ёзувчи Умид Холлиев: Иқрор (Ҳикоя)
Абдулла ОРИПОВ: ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗ…
Муҳаммад Раҳмон: Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
Матназар АБДУЛҲАКИМ: Бир жуфт беҳи келтирган эдинг, Бир-биридан хушбўй, муаттар.
Мирзо Кенжабек ижодидан: Ел бўласан, шамол бўласан, Сен бир бахтли аёл бўласан!
Исён улғайтирган шоир… Абдужалол Тайпатов – ЎзА
Leave a Reply
Click here to cancel reply.
→
→
→