Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Ҳоким нега Президентни алдади? (Бешинчи мақола)
05/17/2021 Бош мақола

Пойариқ туман ҳокими Д.Мусиновнинг янги лўттивозлиги ва Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевни очиқдан очиқ алдагани тўғрисида

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака,

Сизнинг “Дунё ўзбеклари” интернет газетасидаги Пойариқ тумани ҳокими Д.Мусиновнинг 2021 йил 26 март куни Самарқанд телевидениясида ўтказилган “Очиқ мулоқот” кўрсатувидаги лўттивозлигини ҳақиқий фактлар билан ёритиб, исботлаб берган эдингиз.

2021 йил 14-15 апрель кунлари муҳтарам Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида “Ўзбекистон-24” телеканалида Пойариқ тумани ҳокими Д.Мусиновнинг “Ингичка” массивида яратилган боғ бўйича берган интервюсини кўриб, бу раҳбарнинг ҳақиқий ёлғончи, лўттивоз, пиарчи эканлигига ТАКРОРАН амин бўлдик.

Аслида бу кўрсатувни тайёрлашга сабаб нима?

Сизнинг “Дунё Ўзбеклари” интернет газетангизда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бошчилигида ҳамтовоқлари Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов ҳамда вилоятдаги йирик бир компания раҳбари иштирокида Пайариқлик 4400 нафар “камбағал”ларни “бой” қилиш мақсадида туманда 2200 гектар ер майдонида токзор барпо қилишда яратилган коррупцион схемаси орқали 55,0 млрд сўмдан ортиқ халқ пулини талон тарож қилишга эришилганлиги тўғрисида ёритилган ҲАҚИҚАТНИ ёпиш мақсадида ҳамда Муҳтарам Президентимизнинг ташрифи давомида Пойариқ туманининг тажрибали ҳокими ўрнига Э.Турдимов томонидан олиб келинган Д.Мусиновни нўноқлиги, тажрибасизлигини, гўёки бу инсон аввалги ҳоким А.Жўраевга нисбатан зўр ишлаяпти деб Президентга (чунки Президент А.Жўраевни кимлигини ва нимага қодирлигини жуда яхши билади, шунинг учун сўраб туради, Э.Турдимов эса ёмонлаш билан оввора) кўрсатиш мақсадида махсус тайёрланган кўрсатувдир.

Д.Мусинов ўз чиқишида бу ер яйлов эди деб ғирт ёлғон интервю берди, коррупцион йўл билан барпо этилган токзор ер майдони Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган лалми ер майдонлари ҳисобланади, ҳар йили бу майдонга лалми буғдой, нўхат, масхар экилиб келинар эди. Мазкур кўрсатувда Д.Мусинов токзор 3200 нафар кам таъминланган, темир дафтардаги фуқароларга бўлиб берилди деб таъкидлади. Узумзор учун рўйхатга олинган, кредит расмийлаштириб юборилган 3200 нафар фуқаролардан 1500 нафардан ортиғи раҳбарларнинг бу қаллобликларини эшитиб боғ олишни рад этишди.

Кўрсатувда эътибор берган бўлсаларингиз 1600 гектар майдонда 15-20 нафар фуқаролар ишлаётганлиги кўрсатиб ўтилди, ахир ҳақиқатда 3200 нафар фуқароларга бўлиб берилган бўлса, айни ҳозир баҳор, иш қизғин вақтида Ингичка даласи “камбағал”га тўлиб кетган бўлар эди, кўрсатувга олиш учун Д.Мусинов атайлаб 1 гектар ерга саримсоқ пияёз эктириб пиар қилиш учун тайёрлаб қўйган (аввалги кўрсатувларда ҳам шу саримсоқ пиёз олдида съёмка бўлган эди, тасвирда ҳилпираб турган ҳаммаси саримсоқ пиёз эмас майса, ўтку), ёнида юрган ҳамда сўзга чиққан 4-5 та фуқаролар ҳам Д.Мусиновга ўхшаган “пиарчи”лар, уларни жуда яхши таниймиз.

Ҳурматли Мусинов Дилшод Султонович, Пойариқ халқини алдаб бўлдингиз, Сизнинг ёлғончи, лўттибоз эканлигингизни бутун туман аҳли билиб бўлдику, яна қандай юз билан бу кўрсатувда сўзга чиқдингиз, майли халқни алдайверинг, Пойариқ тумани халқ Сизнинг кимлигингизни ва нимага қодирлигингизни билиб бўлди, лекин Ўзбекистон деб аталадиган буюк давлатимиз Президентини, 35 млн.дан ортиқ халқ отасини Э.Турдимов иккалангиз (50-60 млрд.сўм маблағни талон тарож қилиб) ҚАЙСИ ВИЖДОН БИЛАН, ҚАЙСИ ИЙМОН БИЛАН АЛДАДИНГИЗЛАР.

Мана кўрасизлар Ингичка даласини қайтадан лавҳага олиб, ижтимоий тармоқга жойлаштириб Президент олдида асл башаларингизни, ёлғончи, лўттибоз эканликларингизни очиб ташлаймиз.

Жаноб Д.Мусинов Сиз иқтисодчисиз, Сиз яратган боғ билан камбағалнинг косаси оқармайди, ҳосил пишиб уни сотгунча қанча вақт ўтади, бу оралиқда бу бечора нима ейди, боғ учун мажбурлаб берган кредитингизни қандай тўлайди. Туманда узумзорлар эмас, янги корхоналар, ишлаб чиқаришлар ташкил қилиб ишсизларни доимий иш ўрни ва барқарор маош билан таъминлашга эришсангизгина Ҳалқни турмуш шароити яхшиланадику, холисона айтинг!

Пойариқ туманига ҳоким бўлганингиздан сўнг ташаббусингиз билан нечта корхона ташкил этдингиз ва нечта янги иш ўринлари яратдингиз?

Айта олмайсиз, чунки барча яратилган янги иш ўринлари қоғозда бор амалда эса йўқ. Туман бандликка кўмаклашиш бўлимининг 1-чорак ҳисоботини кўрдим, яратилган янги иш ўринлари барчаси якка тартибдаги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ҳисобигаку (у тадбикор ўзи учун ҳар 2-3 йилда гувоҳнома муддати тугагандан сўнг қайта рўйхатдан ўтади), қани ишлаб чиқариш, қани заводу қани фабрика?

Ҳокимлик вақтингиздаги яратилган сохта иш ўринларини ҳисоблаб чиқсак, тумандаги ишсиз одамларнинг ҳар бирига 3-4 тадан янги иш ўринлари тўғри келадику.

Пойариқ ҳалқи ўйлаётгандир ҳоким ташаббуси билан Пойариқ туманида йўллар асфалтланмоқда деб, бу ишларда Д.Мусиновнинг зиғирча ҳам ҳиссаси йўқ, биринчидан маблағ Республика бюджетидан ажратилган, қолаверса собиқ Пойариқ ҳокими А.Жўраев шарофати билан бўлмоқда. Савол туғилади нима учун А.Жўраев шарофати билан? Чунки у инсонни Э.Турдимов шахсий адовати туфайли Президент администрациясига ғийбат, туҳмат қилиб, ишдан олдирган эди. Энди нима бўлса ҳам бу нўноқ, лўттибоз Д.Мусиновни Президентга кўрсата олишимиз керак, йўқса А.Жўраевга нисбатан қилинган туҳматларимиз очилиб қоладику қабилида иш тутишмоқда.

Яқин бир кун муҳтарам Президент Пойариқ туманига ташриф буюриб Э.Турдимовдан қани А.Жўраев ўрнига олиб келган ҳокимчангни қилган ишини кўрсат дейиши аниқ, унда нима қиласанлар, қандай алдайсанлар?

Шундай улуғ Рамазон кунларида узумзор барпо этишдаги коррупцияларингизни яшириш мақсадида Муҳтарам юртбошимизни алдашга ОЛЛОҲДАН қўрқмадиларингизми, Сиз ўртоқ вилоят ҳокими Э.Турдимов қандайдир йўллар билан туллаклигингизни қўллаб Президент ташрифида кутилаётган “тўфону, бўронлардан” “омон” қолдингиз (вақтинча деб ўйлайман), барибир Оллоҳ ҳақ, Сизни ҳам шогирдингиз Д.Мусиновни ҳам Оллоҳга топширдик, жазоларингизни Оллоҳни ўзи берсин илоҳим.

Буюк шахс Отто Бисмаркнинг қуйидаги ўгитини ҳавола этмоқдаман, бу айнан Э.Турдимов ва Д.Мусиновларга айтилгандек гўё.

“Ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан мамлакатни бошқариш мумкин. Аммо амалдорлар ёмон бўлса, ҳатто энг яхши қонунлар ҳам ёрдам бера олмайди!

 

Азамат Ҳақназаров,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Суратда: Самарқанд вилояти, Пойариқ тумани ҳокими Мусинов жаноблари… 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*