Menu
Categories
Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров диққатига: Қува ҳокимларининг қувликлари
06/07/2021 Бош мақола

МАЪРИФАТГА ДУШМАН ҲОКИМЛАР…
ёҳуд, Қува ҳокимларининг қувликлари.

Фарғона вилоят Қува туманида минг йилларки илмга ташна, ҳунарманд авлод вакиллари яшаб келмоқда. Аждодлари қолдирган илму маърифатга тўйинган, келажакни кетмон билан қурамиз дея фикрловчи бир тўда ҳокиму фузалоларнинг кўзига мактаблар ҳудуди ва бинолари хунук кўрина бошлабди. Сиз ўйламангки, булар эскирган синфхоналарни таъмирлаб, янги таълим масканлари қуришни ният қилган деб.

Афсуски, ундай эмас. Бутун дунё аҳли бор имкониятини таълимга йўналтираётган бир замонда, мазкур туманда халқ таълимини қисқартиришга бел боғлашган кўринади.

Қува тумани собиқ ҳокими Х.Умаров 20.06.2018 йилда, Турк МФЙ “Чаман” кўчасида (қишлоқ хўжалиги харитасида 629-сонли контурда) жойлашган 50-сонли ўрта таълим мактабининг собиқ СССР давридан то бугунги кунгача балансида бўлган 0,6176 гектар ер майдони ҳамда ҳашар йўли билан қурилган 281,0 кв.м. ердаги биносини сотиш ниятида мактабнинг розилигисиз №1065 сонли қарорни имзолаган. Ҳокимнинг ушбу “шарафли” қароридан норози таълим фидойилари, ҳокимлик ва суд-хуқуқ ташкилотларидан ёрдам сўраб мурожаатлар қилишни бошлаганлар.

Халқ таълими вазири Ш.Шерматов 09.01.2019 йилда 03/4-16 сонли хат билан Фарғона вилоят прокуроридан таълим масканининг биноси ва ерларини асраб қолишда амалий ёрдам сўраб., Президентнинг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қарорида “халқ таълими вазири билан келишмасдан туриб, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларни бегоналаштириш тақиқланган”лигини эслатиб ўтган.

Президентнинг қарорини ҳам назар писанд қилмаган, пулни илмдан устун билган туман ҳокимлигидан норози бўлган 50-мактаб маъмурияти ҳокимнинг қарорини бекор қилишни сўраб, Қува тумани маъмурий судига янги даъво киритишади. Суд раиси А.Жумаев мактабнинг талабини қаноатлантириб, ҳоким қарорини бекор қилиб 14.09.2018 йилда ҳал қилув қарори чиқаради. Фарғона вилояти “Ермулккадастри” давлат корхонасининг Қува туман филиали суд қарори ижросини таъминламасдан, эгалик хуқуқини тасдиқловчи кадастр хужжати бермайди.

Суднинг қароридан “ғазабланган” Қува туманинг янги ҳокими Р.Х.Қурбонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2019 йилда ўтказган “Ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин қизлар бандлигини ошириш масалалари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалаларни чала тушунган шекилли, 50-мактабнинг 400,0 кв.м. ер майдони ҳамда 281 кв.м. ҳудудга қурилган биносини “Омад Озод” оилавий корхонасига тикувчилик цехи қуриш учун “мардларча” бериб юборади.

Ваҳоланки, Президентнинг йиғилишида мактаб ҳудудидан тикувчиликни ривожлантириш учун эмас, маданий- маърифий ишларни ривожлантириш мақсадида унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирилган эди.

Етим қолган мактаб раҳбарияти туман ҳокимининг ҳаракатларидан норози бўлиб, 214.02.019 йил куни Наманган вилоят маъмурий судига кассация шикоят аризаси киритади. Суд ҳайъати мактабнинг даъвосини қаноатлантириб, туман ҳокимининг маърифатни эмас манфаатни кўзлаган қарорини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади.

Шундан кейин туманнинг “зукко” раҳбари Р.Х.Қурбонов, янги инновацион тактика қўллайди, яни: – 26.04.2019 йил кунги №1011 сонли тарихий қарори билан, ўзидан олдинги туман ҳокими Х.Умаровнинг 20.06.2018 йилдаги қарорини бекор қилиб (аслида, ҳаққи бормикан?), ҳоким бовоси таъмирлаб беришини кутаётган болажонларнинг орзуларини пучга чиқариб, мактаб биносини “олдин ҳашар йўли билан қурилган номозхона биноси бўлган,” деган иддао билан, электрон аукцион орқали сотиш бўйича қарор чиқаради.

Мазкур бино ва ерни манфаатлар умумийлиги боис туман ҳокимининг ишончига кира олган “Омад Озод” оилавий корхонаси аукцион орқали сотиб олишга “эришади”. Энг қизиғи, ушбу “ишончли” тадбиркорга 400,0 кв.м. ер ва 281,0 кв.м. майдонда қурилган бино сотилган бўлсада, “илму зиёга чанқоқ”лиги боис, бутун 0,6176 гектар ер майдонини эгаллаб, ҳеч кимни ҳудудга киритмасдан, ўзбошимчалик билан фаолият юритиб келаётганидан ҳоким жаноблари бехабармикин?!

Фарғона туманлараро маъмурий суди 21.04.2021 йил куни туман ҳокимининг Президент қароридан ҳам устун келувчи “антиқа” қарорини маъқуллаб, 50-мактабнинг яна бир даъвосини рад этади.

Халқ таълими вазирининг юқорида баён этилган талабини тўғри тушунган прокуратура вакиллари (Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси М.У.Умаралиев, Наманган вилоят пркурори катта ёрдамчиси Х.Аҳмаджонов) иштирок этган судларда мактабнинг даъвоси қаноатлантирилиб, ҳокимларнинг қарорлари бекор қилинган. Прокурор қатнашмаган (шубҳали) суд мажлисларида эса, ҳокимлар манфаати учун қарорлар қабул қилиниб, мактабнинг ер ва биносини тортиб олиш бўйича қарорлар қабул қилинган.

Бир низоли объектни айланиб-ўргилиб туманлараро судларда турлича талқинда 4 йилдан буён муҳокама қилиб, уч маротаба Ҳал қилув қарори чиқарилиб (аслида қонунчилик бўйича битта низо бўйича бир марта ҳал қилув қарори чиқарилиши керак эди), юқори инстанция судларига чиқишини истамаётган ҳокимлик мутасаддилари таълим муассасасига ёрдам бермаса ҳам, ҳалақит қимасалик кераклигини тушуниб қолишар…

Боболари билан фахрланишдан бошқасига ярамаётган айрим ҳокимларнинг қонунларга зид қарорларини рад этиб, миллат келажаги ҳақида қайғурадиган одил судлов борлигидан умидини узмаётган мактаб, судга мурожаат қилишдан чарчамаяпти. 08.06.2021 йил куни бўлиб ўтиши кутилаётган Фарғона вилоят маъмурий судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг маърифатпарвар қароридан, Қува тумани ёшу кексалари, айниқса фидойи ўқитувчилари умид қилмоқдалар.

Ҳамроқул Асқар
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти мухбири.

Хайрулло Қилич
Ўзбекистон Иинсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, блогер.

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

"3" Comments
  1. Здравствуйте. 
    Если Вы не хотите тратить время и изучать технологии поисковой оптимизации, но Вам нужны посетители и новые клиенты –  предлагаю раскрутить ваш сайт. 
    Честное продвижение вашего сайта по разумной стоимости.

    Работаю комплексно. Не продаю по отдельности услуги (теги и т. д. ), которые в SEO обязательны.
    Работаю до появления SEO-эффекта. Единственный результат seo-оптимизации сайта – его позиции в выдаче.
    Работаю без несбыточных обещаний. Если сайт сделан на коленке, заниматься SEO бессмысленно. А вывести страницу сайта в ТОП -10 за месяц (особенно в конкурентном сегменте) невозможно.
    Создаю устойчивый эффект SEO-оптимизации.
    Работаю по адекватным ценам.

    Если вас заинтересовало предложение – пришлите свой сайт, я проведу аудит и подготовлю для вас предложение.

    Если письмо попало к вам по ошибке или вы не нуждаетесь в данных услугах – приношу свои извинения.

  2. Дилмурод Жумабоев

    Дунё ўзбеклари” нашрида чоп этилган “Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров диққатига: Қува ҳокимларининг қувликлари” номли танқидий материалда келтирилган ҳолатларни ўрганиш бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилди.

    Ишчи гуруҳ таркибига вилоят прокуратураси ҳамда ҳамда вилоят адлия бошқармаси вакиллари ҳам жалб этилди.

    Ишчи гуруҳ ўрганишлари натижаси юзасидан батафсил расмий маълумот берилади

    • Jasur Berdiyev

      Дилмурод Жумабоев, ишчи гуруҳ нима қарорга келди? Орадан 1 ой ўтибди

Leave a Reply
*