Menu
Categories
Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (3)
02/17/2013 “Исмат Хушев: Тошкентга саёҳат" туркумидан

сафар ака билан бирга

 Суратда: Исмат Хушев “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири Сафар Остонов билан…

Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди,

Ўн йил қишлоғимдан юрибман узоқ.

Мен юрган йўлларда ўтлар унибди,

Кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ…

сафар ака билан

Суратда: Исмат Хушев “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири Сафар Остонов билан…

Ёшлик чоғим эди, шўхлигим тутиб,

Исмим ўйган эдим битта теракка.

У ҳам жароҳатдай кетибди битиб,

У ҳам юксалибди менсиз юксакка…

муҳаррирлар билан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Саъдулла Ҳаким (чапдан) , “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов (рўпарада) ва “Дунё ўзбеклари”   мустақил газетаси Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгда)…

Бузилиб бўлибди аллақайси дам,

Ҳовли ортидаги омонат кўприк.

Бу ерда мен билган одамларнинг ҳам,

Баъзиси энди йўқ, баъзиси тирик…

 

(Абдулла Ориповдан)

муҳаррирлар

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Саъдулла Ҳаким (чапдан) , “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов (рўпарада) ва “Дунё ўзбеклари”   мустақил газетаси Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгда)…

 

8.  “Газеталар корпуси”га сафар…

 

Ошхонадан чиқиб, уйга бордик, бир оз дам олдик.

 

Сўнг тўғри “Инқилоб хиёбони”даги “Газеталар корпуси” биноси томон йўл олдик. Бу манзилда ва пешонасига соат илинган узун бинода Ўзбекистондаги барча газет ва журнал редакциялари жойлашган.

устоз билан

Суратда: Исмат Хушев (чапдан биринчи) Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов (ўртада) ва “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири Сафар Остонов (ўнгда) билан, Тошкент, 30 январь, 2013 йил.

Ўзбек журналистларининг маскани бўлган бу жой мен учун ҳам бир умр қадрдон ва қутлуқ  даргоҳ ҳисобланади. Исмат Хушевнинг журналист сифатида ном қозониши ва элга танилиши ҳам шу қутлуғ ва муборак маскан билан боғлиқ.

с ҳаким билан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Саъдулла Ҳаким (чапдан) , “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов (рўпарада) ва “Дунё ўзбеклари”   мустақил газетаси Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгда)…

 

“Газеталар корпуси” га яқинлашарканман, юракларим гупиллаб ура бошлади. Худди биринчи маротаба учрашувга чиққан ошиқдай юрагим қинидан чиқаман дейди.

устоз 1

Суратда: Исмат Хушев (чапдан биринчи) Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов (ўртада) ва “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири Сафар Остонов (ўнгда) билан, Тошкент, 30 январь, 2013 йил.

 

“Ҳаяжон – бу ўлим, кулфатдир – қўшиқ” деб ёзганида Абдулла Орипов қанчалар ҳақ бўлганини мен ўшанда яна бир маротаба сездим ва ишонч ҳосил қилдим.

устоз 2

Суратда: Исмат Хушев (чапда) Сафар Остонов (ўртада) Абдулла Орипов (ўнгда) “Ўзбекистон овози” газетаси  редакциясида, Тошкент, февраль, 2013 йил…

Бинони қўриқлаётган милиция назорати ёнидан ўтирканман, во ажаб, ҳайрат ва қувончдан ҳайқириб юбораёздим. Бу ерда ўн йил аввал мен кўрган ходим худди ўн йил ўтмагандай, ўша одати бўйича самимий жилмайиб турарди. Унинг асли самарқандлик эканини билардим, лекин исмини унутибман.

устоз 3

Суратда: Исмат Хушев (чапда) Сафар Остонов (ўртада) Абдулла Орипов (ўнгда) “Ўзбекистон овози” газетаси  редакциясида, Тошкент, февраль, 2013 йил…

У мени шодон қаршиларкан, секингина нега хорижга бош олиб кетганимни сўрашни ҳам унутмади. Атрофимни бир зумда таниш ва нотаниш журналистлар, ҳамкасбларим ўраб олишди.

устоз 4

Суратда: Исмат Хушев (чапда) Сафар Остонов (ўртада) Абдулла Орипов (ўнгда) “Ўзбекистон овози” газетаси  редакциясида, Тошкент, февраль, 2013 йил…

“Исмат Хушев чет элдан келибди!” деган гап ўша ондаёқ етти қаватли газеталар корпусига ёйилиб кетганини мен кейин билдим.

а о

Суратда: Исмат Хушев устози, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан, Тошкент шаҳрида, январь февраль, 2013 йил, Ўзбекистон…

Ажаб, мен доим Ўзбекистонга бориш ҳақида ўйларканман, ҳамкасбларим, журналистлар мени қандай кутиб олишаркин деган савол менга тинчлик бермасди. Рости, улар мени унутиб юборишгандир деб юрардим. Йўқ, унутишмаган экан, ҳатто тез тез эслаб туришларини ҳам айтишганларида мен уларнинг ёлғон гапирмаётганларига, негадир ишондим…

а о 1

Суратда: Исмат Хушев устози, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан, Тошкент шаҳрида, январь февраль, 2013 йил, Ўзбекистон…

 

9. Сафар Остонов билан учрашув

Биринчи бўлиб “Ўзбекистон овози” газетасига кирдим. Менинг келганимни эшитиб, учинчи қаватдан пастга отилиб тушаётган Сафар акани коридорда кўриб, қучоқлаб олдим.

а о 2

Суратда: Исмат Хушев (чапда) Сафар Остонов (ўртада) Абдулла Орипов (ўнгда) “Ўзбекистон овози” газетаси  редакциясида ўзъаро гурунгда, Тошкент, февраль, 2013 йил…

 

Ўша ўша – келишган ва қотмадан келган, ўрта бўйли, қарашлари зийрак, сочлари сийрак Сафар ака ўн йил ўтиб ҳам сира ўзгармаган эдилар. Ўша кулиб қарашлар, ўша оғир босиқлик, ўша мулозамат:

 

–         Исмат Хушев келибди, “летучка”ни тушликдан кейинга кўчиринг, – кўҳликкина котибасига топшириқ бераркан, одатдаги самимийлик билан мени ичкарига бошлади Сафар ака.

 

Сафар Остонов аввал “Спорт” газетасида, сўнг тўқсонинчи йилларда  “Ёш ленинчи” да ишлаган. Гдлян ва Ивановлар гуруҳига, Бутурлин ва Гайдановларга қарши мақолалар ёзиб, кўзга ташланган истеъдодли журналист.

 

Ўн йиллар атрофида Ўзбекистон Президенти девонида масъул лавозимларда ишлади. Мана ўн йилдирки, “Ўзбекистон овози” газетасида Бош муҳаррир.

 

Бир пайтлар Шароф Рашидов, Мақсуд Қориев, Лазиз Қаюмов, Ўктам Усмонов, Расул Раҳмон ва Шароф Убайдуллаевлар Бош муҳаррир бўлиб ишлаган бу газетага мана энди Сафар Остонов раҳбарлик қилаяпти.

 

Сафар ака менинг Ўзбекистонга келишим муносабати билан кабинетининг дам олиш хонасида бир пасда шинамгина дастурхон ҳозирлади. “Икқилоб хиёбони”нинг шундоққина биқинида то ҳануз фаолият олиб бораётган “Циплята табака” кафесидан келтирилган жўжалар иштаҳамизни очиб юборди.

 

Дунёнинг жуда кўп нуқталарида жўжа пиширилади. Лекин Тошкентнинг “Инқилоб хиёбони”да пиширилган жўжалардай ширин таом  ҳеч қаерда йўқ…

 

10. Саъдулла Ҳаким билан учрашув

 

Сафар аканинг хонасида хорижлик меҳмон борлиги газеталар корпусига бир пасда ёйилди, шекилли, кўп ўтмай кабинетга “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Саъдулла Ҳаким кириб келди.

 

У киши тўкин дастурхонни кўриб, тушликка эртачироқ чиқиб кетганига таассуф билдирди.

 

Саъдулла ака ҳақида, агарда хотирангизда бўлса, “Оқланмаган ишонч қиссаси”да Зелемхон Ҳайдаровдан “вертушка” ундириш масаласида ёзилган эди. Ўшанда Саъдулла ака “Маърифат” газетасига Бош муҳаррир эди. Ва мен у кишининг кабинетига  Зелемхон Ҳайдаров ёрдамида “вертушка” ўрнатишда ёрдамлашганимни баҳоли қудрат ҳикоя қилган эдим.

 

Кейин кўп ўтмай у киши ҳам кўтарилиб кетдилар. Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлдилар. Сафар Остонов билан Девонда ўн йилга яқин бирга ишлашди. Мана бугун Сафар ака “Ўзбекистон овози”га, Саъдулла Ҳаким эса “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига Бош муҳаррир.

 

11. Абдулла Орипов билан учрашув

 

Саъдулла Ҳаким биз билан хайрлашиб, ўз ишхонасига кетаркан, кўп ўтмай хонага истеъдодли шоиримиз Абдулла ака қўр тўкиб кириб келдилар. Биз устоз билан узоқ йиллар кўришмаган икки қадрдон қучоқ очиб кўришдик.

 

–                     Келганингни эшитдим, мулла Исмат, демак рухсат олибсан-да… – ўзига хос донишмандлик ва синчковлик билан сўз бошладилар устоз.  – Бизди тез тез эслаб тураркансан сайтингда, раҳмат сенга, ука, менга буни Сафар аканг, бошқалар етказиб туришади. Ўзим интренетга киришни ёқтирмайман, рости билмайман ҳам…

 

– Мухолифат нима истайди ўзи? – кутилмаганда сўраб қолдилар Абдулла ака.

 

–                     Билмадим, мен мухолифат сафларида эмасман, – ўзимни оқлашга ҳаракат қилдим.

 

– Сен барибир ҳамма гапдан хабардорсан, уларнинг ичида тутириқлари борми ўзи? Ё ҳаммаси дор тагидан қочганларми?

 

– Билмадим, шу Муҳаммад Солиҳда сал жон бор, холос. Қолганларининг бор ё йўқлигини биров билмайди…

 

Менинг бу сўзларимга устоз муносабат билдирмадилар. “Ҳа” ям, “йўқ” ҳам демадилар…

 

Сўнг кутилмаганда суҳбат мавзуини ўзгартириб, дард ва алам билан шундай дедилар:

 

– Ука, сен чет элда эмигрантсан. Мен ўз юртимда эмигрантдан бадтар аҳволдаман…

 

Рости, Абдулла акадан бундай таънаи маломатни  кутмаган эдим. Шошиб қолдим. Сўнг кўнгилларини кўтармоқчи бўлиб, энди оғиз жуфтлаган эдим, гапиртирмадилар:

 

–         Яқинда бир ҳамкасбимиз мени кўриб қолиб, дабдурустдан “Сиз ҳали тирикмисиз, биз Сизни аллақачон нариги дунёга кетгансиз деб юрибмиз, деб қолди. Елкам тиришди. Сизни-ку билмадим, лекин мен у ёққа кетгудак бўлсам, газет журналлар икки оғиз сўз айтса керак. Ҳозирча унақа гап сўзлар чиқмади-ку дедим ўзимни босиб. Назаримда ўша хорижда мени гап сўз қилиб юрган мухолифат катталарининг издошлари, ҳамтовоқлари шу юртда – орамизда ҳам бўлса керак…

 

Абдулла аканинг кайфиятини кўтариш учун у кишининг Ислом акага бағишланган шеърини ўқигим келди:

 

–         Афсус, бизнинг денгизимиз йўқ,

Гоҳо алам билан янграр сўзингиз.

Лекин, Ислом ака, менинг кўнглим тўқ,

Бизлар учун денгиз ўзингиз…

 

Абдулла акага бу шеър қандай таъсир қилди, билмадим, у киши ҳам муносабат билдирмадилар…

Лекин у кишининг “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди” деб бошланувчи “Хотирот” шеърларини ўқиганимдан сўнг, ўзлари ҳам илҳомланиб, янги ёзган ғазалларидан бирини ўқиб бердилар….

(давоми бор)

 

Leave a Reply
*