Menu
Categories
Абдулла Орипов: Ғазаллар тўқирдим сенга бир замон…
02/19/2013 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

А.Орипов янги расм

Абдулла Орипов,

Ўзбекистон халқ шоири,

Ўзбекистон Қаҳрамони.

 

 

Ғазаллар тўқирдим сенга бир замон,

Қўшиқлар айтардим тунлар қошингда.

Начора ушбу кун ўзга бир инсон,

Ўзга бир муҳаббат турар бошингда.

 

Эшитдим, хазонли боғларда танҳо,

Ўтказар эмишсан сокин пайтларни.

Сарғайган дафтарни варақлаб гоҳо,

Такрорлар эмишсан маҳзун байтларни.

 

Мен ҳам тонглар баъзан йўлга қарайман,

Мунаввар қуёшга кўксимни очиб.

Сенинг хаёлингдан мадад сўрайман,

Сенинг хаёлингга бораман қочиб.

 

Лекин қутулмоқ йўқ ҳижрон дастидан.

Фақат қалбимизда бардош ва сабот.

Дунёда неки бор ҳислар устидан,

Қаҳ-қаҳа уради бу қадим ҳаёт.

 

Надомат нимага ва афсус нечун,

Дунёда неки бор ўчар бешафқат.

Бизнинг вазифамиз кўникмоқ  беун,

Бизнинг вазифамиз унутмоқ фақат.

 

Йиллар ҳам ўтади такрор ва ткрор,

Ёшлик ҳам ўтади бенишон, бесас.

Фақат ўша дам ҳам хурсиниб бир бор:

“Севгандим, набирам…” дея олсак бас!

Leave a Reply
*