Menu
Categories
fammone: Беморнинг алаҳсираши
02/26/2013 Муносабат

я дунёНН-нинг Туркистон ТВ-га берган “Н.Нормўмин: Ўзбек баҳори яқиндир” деган интервьюсини жуда катта қизиқиш билан томоша қилдим.

Таасурот шуки, бу инсон хакикатда соғ эмас! Бу инсоннинг психикасини албатта текширтириш керак ва психиаторларнинг керакли курсатмаларини тез суръатда амалга оширишга киришиш керак.

Унинг интервьюсини куриб, Ломброзо асарларида келтирлиган вырожденецлар таърифи эсимга тушиб кетди.

Унинг гапирганида узини тутишига, юзидаги ижро этилаетган мимикаларга бир аҳамият билан эътибор бериб кўринг. Энг мухими, унинг доимо бир гапни тўхтамасдан, қайта-қайта кайтариши, касаликнинг тухтовсиз ривожланаетгани хакида далолат беради.

Гапирилаетган гаплар хаммаси умумий жумлалардан иборат булиб, хеч кандай конкретика йук! „Зулум“, “Эркинлик”, “Адолат”, „Диктатор“ сузлари унинг фантазияларида асосий форма яратувчи база булиб хизмат қилади. Лекин фантазияси чегарасиздир!

Бу хол касалликнинг тез ривожланишига олиб келмоқда!!!

Унинг охирга пайтдаги, “Оз қолди”, “Охири кўриниб қолди”, “Хукуматни бошқага бермаймиз”, “Бизнинг сафларимизга қўшилинг” деган чақириқлари, унинг организмида яқинлашиб келаетган жиддий кризиснинг аломатилари бўлиши мумкин.

Жамият учун энг ҳавфли жойи шундаки, у доимо кимнидир, нимадардир озод этмоқчи ва бу йўлда бошқаларни қурбонликка чақирмоқда.

"1" Comment
  1. Мен ҳам бу одамни олдинлари соғлом деб ўйлаб юрган эканман. Журналист Юсуф Расул билан ёзишмаларини ўқигач уни иккиюзламачи, динни ниқоб қилиб олган ҳийлакор кимса эканлигини тушуниб етдим.
    Фасебокдаги мана бу суҳбатга эътибор беринг.

    Орамизда шундай инсонлар ҳам бор.

    Исломий мухолифатчи Намоз Нормўмин билан ёзишмалар.

    Бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Кенгаши мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўминдан шундай хат олдим. Хатга жавобим қуйида келтирилган.

    Från: Orta YOL

    Till: Yusufjon Rasulov

    Юсуф яхшимисиз,
    ука мен сизни бир зиёли сифатида юрагида виждони бор инсон деб биламан. Виждон эса имон даражасида бўлмаса ҳам адолат тарафида бўлади. Сиз бизни ҳаммани мхх чиқаришда айблайсиз, ҳаммани эмас аммо кимни айблаган бўлсак далили бор. Масалан, замондошни ҳимоя қилаяпсиз. Мана бу мақолаларни ўқиган бўлсангиз керак албатта:
    1. http://zamondosh.blogspot.com/2013/02/blog-post_9709.html
    2.http://zamondosh.blogspot.com/2013/02/blog-post_4145.html
    3.http://zamondosh.blogspot.com/2013/02/blog-post_367.html
    Булар ўзлари бизни мхх ёзган деб турибди чунки муаллифлар уйдирма, маъно туҳматдан иборат, М Солиҳ акани ва ўхҳ ни обрўсизлантириш учун ёзилган.
    А. Пўлатовнинг мхх (эски кгб) ёлланганини менга Исмоил Дадажон айтган аниқ биламан деди.
    И. Хушев диктаторнинг одами эканлигини ўзи ҳам яширмайди…
    Аммо бу ҳамма мххнинг одами дегани эмас албатта. Д. Ҳасан, Г Нур, Шукрулло, К Баҳриев ва яна қанчалар тоза дўстларимиз бор. М Солиҳ мана шундай мусулмон ва миллатпарвар инсон, шоир, ва сиёсатчидир. Аммо сиз ҳақиқатни кўрмай, ўжарлик билан М Солиҳга ва ўхҳга ҳақсизлик қилиб келаяпсиз. Танқид қилинг асосли ва далилли аммо танқид билан туҳматни ажратинг. Агар ажратмас экансиз бундан кейин назаримда ҳечсиз эртага ҳақиқат ғолиб келганда узр сўраб келсангиз ҳам барибир кўз ўзнгимда ўзгармай қолаверасиз…
    Чунки А Қодирий, Чўлпон, Фитратларни қатл қилганлар ўзимиздан чиққан кўролмаслар ва ҳасадчилар эди. М. Солиҳ мана шу зиёлиларимизнинг ишини давом эттираётган миллатпарвар ва имонли зиёлидир.
    Бу гапларни матбуот учун эмас акангиз сифатида яхшилик йўлига даъват қилиш учун ёздим. Сиздан илтимосим ижодкор сифатида фаоляиттингизни давом эттиринг аммо бизни бундан кейин тинч қўйинг.
    Намоз Н

    ****

    Ассалому алайкум Намоз ака!

    Алоҳида мактуб ёзиб, ўзимга очиқ гапирганингиз учун катта раҳмат!

    Ризо Обид ўз сайтида кўп ҳақоратларга, шахсиятга тегишларга йўл очиб бермоқда. Мен журналист сифатида бу каби бирёқлама, асоссиз фикрлар, шахсга тегишларга қатъий қаршиман. Лекин улар қаторига халқаро жамоатчилик эътироф этган журналист Галима Бухарбаевани, мени ва ёки бошқа журналистларни қўйишларингиз, бизга қарши туҳмат ва ҳақоратга тўла мақолалар уюштиришларингиз бу бизни эмас, сизларни катта хатонгиз, деган фикрдаман. Биз демократия ва сўз эркинлиги устувор бўлган жамиятда яшашни орзу қиламиз. Шу боис бу юксак қадриялар учун курашамиз ва шу йўлда яшаймиз. Диндорлар ва турли конфессиялар вакилларининг сиёсий бошқарувга интилишларига қарши эмасмиз, лекин уларнинг оқибатлари қандай бўлишини муҳокама қилишни ўз бурчимиз деб биламиз.

    Солиҳ акада мени ҳеч қандай хусуматим йўқ. Бу улуғ инсонни ҳурмат қиламан. Лекин танқидга чидамсизлик, ўзгача фикрдагиларга муросасизлик бу улуғ инсонга обрў келтирмаяпти. Яна ўз танқидчиларига қарши курашда сиз каби диний туйғуларга катта эътибор берадиган кишилардан фойдаланишлари ёки бунга йўл очиб қўйганликлари ҳам Солиҳ аканинг катта камчиликлари деб биламан.

    Биз сиз билан икки йўлда кетаяпмиз. Сиз ўз фаолиятингизда диний ақидаларга суянасиз, биз эса демократияга. Бунинг учун бир биримизни айблашга ҳаққимиз йўқ. ЎХҲдагиларни диний туйғуларга катта аҳамият беришларини танқид қилиш, очиқ кўриниб турган воқеъликка эътибор қаратишимизни ғаламислик, кўролмаслик, душманлик деб баҳолаш кулгули, сиёсий саводсизлик белгисидир. Сиз бемалол бизларни ҳам демократия ва миллиятчилик учун курашувчилар деб “танқид” қилаверинг, биз бунга қарши эмасмиз. Сизни ҳам мўътадил қарашдаги диндор, салафий ёки ваҳобийлар каби фикрловчи киши деб бемалол танқид қилишга ҳақлимиз, деб ўйлайман.

    Сиз ҳаммани ЎХҲ сафида кўришни истайсиз. Лекин бир икки чаласавод диндордан бошқа сизни қўллайдиганлар топилмайди. Қайтанга сиёсий қарашларингиз ва фаолиятингизга шубҳа билан қаровчилар ҳамда танқидчилар борган сари кўпайиб бораверади. Ҳозир Ўзбекистон ичида сизларнинг кураш усулларингиз ва дунёқарашингиз ҳақида кенг жамоатчиликнинг деярли хабари йўқ. Агар диктатор Каримов кетиб, очиқ сайловларга ўрин берилса, ишончим комилки, сайловчиларнинг нари борса 5 фоизи сизларга овоз бериши мумкин. Сабаби, диндорларнинг ҳокимиятга келиши, Ўзбекистонни иккинчи Афғонистонга айланиб кетишига сабаб бўлишини оддий мактаб ўқувчиси ҳам бугун яхши билади.

    Агар диктатурага қарши демократия ҳадафи деб курашга чиққанингизда эди, кўпчилик сизларни қўллаб қувватларди. Ҳозир демократияни асосий мақсад қилиб олган мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракати ёки “Бирлик” партияси ишончим комилки келажакда сизлардан анча қудратли сиёсий ҳаракатлар бўлиб, халқ ичига кириб боради. Тарихда ҳам бу сиёсий уюшмалар демократия учун курашганлар, сизлар эса ислом диктатураси учун яшаган кишилар ўлароқ қолсангизлар керак.

    Биз эса ўз журналистик фаолиятимизни давом эттираверамиз. Бизнинг вазифамиз уларни ҳам , сизларни ҳам фаолиятингизга аралашиш ёки тўсқинлик қилиш эмас, балки ўзимиз яшаб турган ва нафас олаётган давр сиёсатини ёритиш, муҳокама қилиш ва баҳо беришдир.

    Ҳурмат билан ЮР
    Gilla · · Sluta följa inlägget · den 19 februari kl. 17:56

    Visat av 30
    Аҳмад Аъзам gillar detta.
    Saidjahon Zaynabitdinov Виждон имон даражасида бўлмаса ҳам адолат тарафида бўлади… Номоз мулланинг ғайри-мантиқ фикрлашларига ҳайрон қоламан. “Янги дунё” сайти ўғирланиб, ЎХХ сайтига ликлантирилиб қўйилганида, бир оғиз узр, шунақа бўлиб қолган экан, биз билмай қолибмиз, демаган одамда – виждон қани-ю, имон қани? …
    den 19 februari kl. 18:36 · Sluta gilla · 1
    махмуд йулдашев Мантиқли жавоб.
    den 20 februari kl. 04:05 · Gilla

Leave a Reply
*