Menu
Categories
Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (8)
02/27/2013 “Исмат Хушев: Тошкентга саёҳат" туркумидан

 

Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди,

Ўн йил қишлоғимдан юрибман узоқ.

Мен юрган йўлларда ўтлар унибди,

Кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ…

 

Ёшлик чоғим эди, шўхлигим тутиб,

Исмим ўйган эдим битта теракка.

У ҳам жароҳатдай кетибди битиб,

У ҳам юксалибди менсиз юксакка…

 

Бузилиб бўлибди аллақайси дам,

Ҳовли ортидаги омонат кўприк.

Бу ерда мен билган одамларнинг ҳам,

Баъзиси энди йўқ, баъзиси тирик…

 

Ҳайратга тушмасман бу ҳолдан сира,

Дунё бу қувғинди оҳудай елар.

Дунё бу энг оддий ҳукмига кўра,

Кимдир туғилади ва кимдир ўлар…

 

Лекин қалбни босди ногоҳ бир сукут,

Ногоҳ бир ҳаяжон эзди дилимни.

Умрим йўлларини босмаганми ўт,

Хазон кўммаганми ҳаёт йўлимни…

 

(Абдулла Ориповдан)

 

 

 

20. Карим Баҳриев билан суҳбат

 

Каримжон билан кўришмаганимизга ҳам ўн йил бўлибди.

карим 2

 

2010 йил Ҳулкар қизим турмушга чиққанида оилам Наргиз Тошкентга келиб унинг тўйини ўтказган эди. Тўйда бошқа дўстларим ва ҳамкасбларим ҳам иштирок этган ва улар номидан Карим нутқ сўзлаган эди.

карим 4

 

 

 

 

 

 

 

 

Мен олис Канадада унинг нутқини эшитиб, видео лавҳаларни томошо қилиб, юракни сиқадиган кимсасиз ва сукунатли хориж гўшаларида юрт ҳажрида то тонггача йиғлаб чиққан эдим…

карим 5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун энди не тонг ва не бахтки, Ҳулкар қизим куёви ва ўғилчаси билан Канадада, мен эса Ўзбекистонда эдим!

 

карим 6

 

 

 

 

 

 

 

 

Ва табиийки, мен Каримга тўйдаги иштироки ва нутқи учун юзма юз бўлиб, ўйчан нигоҳларига тикилиб, ўз миннатдорчилигимни айтишим керак эди.

 

карим 7

 

 

 

 

 

 

 

 

Биз суҳбат учун “Кўкча” атрофидаги тинч ва сокин қаҳвахоналардан бирини танладик.

 

карим 3

 

 

Ҳеч кимни таклиф қилмадик. Иккимизнинг ҳам кўнглимизда кейинги ўн йилда гаплашадиган гапларимиз тўпланиб қолган эди.

 

Карим менинг Тошкентга келишим шахсан Президентнинг рухсати билан амалга ошганини билса ҳам, негадир хуфия хизмати ходимлари барибир Сиз билан суҳбатлашсалар керак деган фикрни билдирди.
карим 2

 

 

– Кейинги пайтда “Дунё ўзбеклари” Сизни анча машҳур қилиб қўйди. Олдин одамлар Сизни фақат “Оқланмаган ишонч қиссаси” муаллифи сифатида билсалар, энди фикри ўйғоқ сиёсатчи ва муҳаррир сифатида ҳам била бошладилар, – деди Каримжон.
карим 1

 

 

– Қайси ижодкор бир бири билан учрашиб қолса, суҳбат айланиб албатта “Дунё ўзбеклари”га ва унда эълон қилинаётган Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий ҳаётга оид мақолаларга бориб тақалади…

Каримжоннинг сўзларини тинглаб, беихтиёр сайтга кирувчиларнинг энг кўпи Қувайт, ундан кейин эса “Инкогнито” яъни манзили номаълум деган статистик маълумотларни эсладим.

 

карим

 

 

Демак, “Дунё ўзбеклари”га “манзили номаълум” лар асосан Ўзбекистондан киришларини ҳисобга олсак, Каримнинг гапларида жон бор эди.

Чунки Ватандан бошқа жойларда сайтимиз бемалол очилади. У ёқларда нашримизга айланма йўллар билан кириш шарт эмас эди..

 

карим 1

 

 

Биз ўша куни Карим билан қаҳвахонада кўк чой ичиб, алламаҳалгача суҳбатлашдик.

 

21. Одил Ёқубов хонадонида

 

одил 5 

 

 

 

 

 

 

 

Одил аканинг Новомосковсаядаги ўша машҳур ҳовлисини топиб бориш бу гал қийин кечди. Бундан ўн йил муқаддам уни осонгина топиб борардик. Йўқ, ҳовли ўша, кўча ҳам ўша, фақат унга борар йўллар мутлақо ўзгариб кетган эди.

 

одил 6

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳа, кейинги йилларда Тошкент ростдан ҳам таниб бўлмас даражада қайта қурилган.

 

Одил аканинг ўғиллари Искандар билан азалдан дўст эдик. У олдин ҳам, ҳозир ҳам Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида талабаларга дарс беради. Кафедрада доцент. Обрў-эътиборли домла.

 

одил 4

 

 

Каримжоннинг таклифи билан у бугун лекциясини шогирдларига топшириб, тушга яқин уйига келиб турадиган бўлди. Биз Одил аканинг руҳи покларига фотиҳа ўқиб, таъзия билдириш учун хонадонларига бордик.

 

Ўша – биз бир пайтлар Карим билан бир шиша коньяк олиб келиб, “отамлашиб” кетган ҳовли олдин қандай бўлса бугун ҳам ўшандай.
одил аканикида 2

 

Фақат бугун бу ҳовлида олдинги қувноқ қаҳ-қаҳа ва дилкаш суҳбатлар ўрнига тинчлик ва сукунат ҳукмрон.

 

Ва яна бир оз маҳзунликми, дилхунликми, шунга ўхшаш нимадир ҳам бор.

Бу назаримда Одил акасиз энди бу уйларда олдинги руҳ ва шукуҳни топиш қийин деган бир аччиқ ҳақиқатдан далолат эди гўё…

 

одил аканикида 1

 

 

Искандарнинг аяси ҳам уйда экан, биз билан илиқ кўришдилар. Аяни кўрарканман, беихтиёр Ғаффор Хотамовнинг китобидаги у киши ҳақида ҳикоя қилинган ва мангуга хотирамда муҳрланиб қолган ҳолатлар ёдимга тушди.

 

Аянинг характер ва кайфиятини, улуғ ёзувчига умр йўлдош, дарддош ва елкадош бўлгандаги ички кечинмаю, аччиқ  изтиробларини, фахру қувончларини  ҳали ҳеч ким Ғаффор Хотамовдай маҳорат билан очиб беролмаса керак.
одил ака

 

Ая бизни маъюс хотиралар билан кутиб ва кузатиб қоларкан, Одил Ёқубовдай буюк ёзувчига умр йўлдош бўлишдек бахт ва заҳмат нечоғлик оғир юк, заҳмат ва масъулият  эканини яна бир бор ич-ичимиздан аниқ ҳис қилгандай бўлдик.

Одил ака хонадонидаги бир пиёла чой атрофидаги суҳбатда Искандар ая устоз ҳақидаги хотираларини ёзиб тугатаётганларини, яқинда уни эълон қилиш мумкин бўлишини айтиб қолди.
одил аканикида

 

 

Фақат олдингидай, муҳаррирларнинг инжиқликлари ва ҳадеб таҳрир қилишга иштиёқмандликлари, “юқоридагилар нима деркин?” деб ҳадиксирашлари ҳеч кимга фойда келтирмаслиги ҳақида ҳам анча-мунча гаплар бўлди.
одил 6

 

Уларнинг бу борадаги куйинчаклик ва норизолик билан айтган фикрларидан сездимки, демак нашр даргоҳларида аянинг хотираларини таҳрир қилишга иштиёқ  кучли.

 

– Агар шундай бўлса уни ҳеч ўзгартирмай “Дунё ўзбеклари”да эълон қиламиз! – деб суҳбатга якун ясадик…

 

 

22. “Заводская”даги тушлик…

 

Искандарларникидан чиқиб, тўппа-тўғри “Заводская” маҳалласидаги лағмонхоналардан бирига бордик. Туш маҳали бу ерларда одам жуда гавжум бўларкан. Машина қўйишга ҳам жой топиш мушкул эди.

 

лагмон

 

 

Лекин ҳовлига кирарканмиз, ичкари анча кенг ва жой бемалол эканига гувоҳ бўлдик.

 

Ҳовли тўридаги алоҳида меҳмонларга мўлжалланган мўъжазгина хонани танладик.

Алоҳида хонани танлашимизга сабаб, Каримжон менинг завқим келиб қолганда ёки қадаҳ сўзларини айтаётганда баъзан бор овозим билан шеър ўқиб қолишимни ҳам ҳисобга олди, шекилли.

 

Кеча тушган келинчакдай эҳтирос ва ҳадик билан ёнимизга келган сулув қизга буюртма берарканман, Каримжон ҳам, Искандар ҳам менинг гўзал ва кийикдек ҳуркак хоним билан олиб бораётган жўшқин суҳбатимизга ҳаяжон ва завқ билан, ажиб бир табассум билан қулоқ солиб туришди.
лагмон 1

 

 

Сўнг юзлари ёришиб, чинни пиёлаларга ароқдан тўлдириб қуйишаркан, худди ўн йил олдингидай жонон ва беармон суҳбату  қувноқ қаҳ қаҳалар  даврасига яна шўнғиб кетдик…

 

Ҳа, ўн йил аввал ҳам биз – уч ўртоқ, уч жўра ва уч шишадош худди бугунгидек не-не жонон давраларга асос солмаган эдик. Умуман мен Тошкентда ўтган йилларимда уйга эртачироқ қайтган тунимни, бедавра ва бежўра қолган кунимни ҳеч эслолмайман….

 

Бош муҳаррирликнинг довруғи бир олам бўлса, унинг сурури ва шуури ҳам бир олам эди…

 

лагмон

 

Ўзбекистонда яшаш қандай яхши. Истасанг, Тошкентнинг у бурчига бориб, дилингга ёққан таомдан истеъмол қилишинг, сўнг яна бу бурчига қайтиб келиб, кўк чойдан ҳуплаб, тинч ва осойишта умргўзаронлик қилишинг мумкин.

 

Истасанг йўл олиб Текстил тараф,

Девзира гуручдан палов е тўйиб.

Ё “Ош маркази”га айтиб шон шараф,

Телевишкага бор, мошинни қўйиб…

 

Истасанг ярим тун ё тонг саҳарда,

Лағмон деб Чорсуга – ҳовлиларга бор.

Тошкент деб аталган бу кенг шаҳарда,

Минглаб ошхоналар қадамингга зор…

 

лагмон 2

Ўша куни Карим ва Искандар жўраларим билан еган уйғур лағмони таъми бу яқин йилларда ҳали вери ёдимдан чиқмаса керак…

 (давоми бор)

 

 

 

 

"3" Comments
  1. Шунинг учун хам уларнинг хаммаси Исмат ака тусатдан Тошкентга кетганига типирчилаб колдида!!!

  2. Ismat Xushevning bir o`zi butun bir o`zbek muxolifatini olib borib olib kelyapti. Hukumat ham, Prezident ham aynan shuning uchun ham u bilan hamkorlik qilishga majbur bo`ldi. Buni tushinib etish uchun esa elkada kalla bo`lishi kerak.

  3. Albatta pul bo’lsa, lekin faqat daromad maosh bolsa-chi!?

Leave a Reply
*