Menu
Categories
Қудрат Бобожон: Юсуф яна нималарни алжираяпти?
03/02/2013 Муносабат

Қудрат БобоЎзини Янги дунё асосчиси деб биладиган Юсуф Расулов ўзининг сайтида “Мусулмонлик ўғирлик деганими” деган мақоласини эълон қилди.

Унда “бировни ҳаққидан ҳазар қилмайдиган ака- ука Бобожоновлар” дея мени ҳақорат қилган.

Мақоладаги иддаоларга ишонадиган бўлсак, “бу саҳифани Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов ”Озодлик” радиосида ишловчи акаси Шуҳрат Бобожонов билан ҳамкорликда юритмоқда экан”.

Шунингдек, Юсуф “уларга Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Кенгаши мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин яқиндан ёрдам бериб турганини” ёзади.
Бу Юсуфга хос бўлган қип қизил туҳмат. Мен ҳеч шу сайтни ўғирлаш, қолаверса уни юргизиш, бунинг учун кимлар биландир ҳамкорлик қилиш ниятидан узоқ бўлганман. Чунки бунинг учун менинг вақтим йўқ. Алоҳида бир сайт очиш мен учун алоҳида бир қийин иш эмаслигини ҳеч ким билмаса ҳам Юсуф яхши билади.

Ишонмагин дўстингга…

Бу воқеа, менга Швецияга энди келган пайтимиз, 2007 йили очган илк “Исёнкор” сайтини эслатди. Бу сайтни уйда тайёрлаб, кейин уни Тўлқин Қораевнинг уйида намойиш қилган эдим. Кейин унда бир қанча модераторлик калитлари тайёрлаб, Тўлқин, Юсуф ва Ҳайитбой ака учун алоҳида блоглар очиш режасини таклиф қилган эдим.

Кейин ҳар ким, ўз калити билан кирадиган бўлиб бу сайтган ўз мақолалари билан иштирок қиладиган бўлди. Икки уч йилда сайтга анча оригинал материаллар қўйилди. Айниқса ўзига Андрей Кочегаров лақабини қўйиб олган Юсуф Расулов жонбозлик кўрсатди.

Бироз вақт ўтгач, Юсуф мендан, сайтда фаолроқ бўлишни истаётганини айтиб кўпроқ ваколат (яъни админ катитини) беришимни сўрай бошлади. Ният ҳолис эди, унинг ваколатини админ даражасига кўтариб қўйдим… Сайтда иккита рул пайдо бўлди. Сайт админида бошқа ҳамма ҳуқуқлардан ташқари сайт модераторларини бекор қилиш ҳуқуқи ҳам бор эди.

Шу кундан бошлаб, у қитмирликни бошлади. У менга тааллуқли админ калитига тўсиқ қўйди, кейин эса бу админ калитини умуман ўчириб ташлади. Мен аввалига ҳеч нарса тушунмадим.

Кейин, мақолалар мазмуни ўзгара бошлаганидан қандай хато қилганимни англадим…

Сайт жойлашган хостингда асосий талаб админлик паролини хеч кимга бермаслик эди. Мен Ucoz.ru маъмурларидан одатий жавобни олдим. Яъни юқоридаги шарт бузилганди.

Рўйҳатларда йўқ…

Мен ўзимга дўст деб санаган Юсуфнинг қилғилиқларини эсласам, ҳамкасбларим ҳар сафар менга яна бир зардали писандани қилишади. “Унинг Швецияга келишига ўзинг сабабчи бўлгансан!”

Бу воқеа яна ҳам аввал Қирғизистонда бўлган эди. Андижон воқеаларидан кейин Британия медиа хизмати ҳаётига ҳавф бўлиши мумкин бўлган айрим журналистларни бир неча ҳафтага мамлакатдан чиқиб туришига имкон яратди.

Биз бир қанча журналистлар Қирғизистонга чиқдик. Лекин бу рўйҳатда Юсуф Расуловнинг исми йўқ эди. У менинг имейлимга, Тошкентдан туриб, прокурор унга қарши иш қўзғагани ҳақида хатлар ёза бошлади.

Мен унга “агар ҳаётингизга чиндан ҳавф бўлса, Бишкекка чиқиб келинг” деган мазмунда жавоб ёздим. У Бишкекка етиб келгач, координаторлардан яшаш учун пул талаб қила бошлади.

Уни бу ерга ҳеч ким таклиф қилишмаганини айтишди. У эса мени кўрсатди. Бизни таклиф қилган ташкилот маъмурлари билан менинг ўртамда бир ёқимсиз суҳбат бўлди.

У ерда менга, 2005 йил май ойидан ҳам илгари Юсуфнинг ўз ишига лоқайдлиги боис IWPR ишдан бўшатганини, Андижон воқеаларининг унга мутлақо тааллуқи йўқлиги, мен эса уни чақириб олганимни айтиб юзимни шувут қилишди.
Шу зайл Юсуф менинг шахсий таклифим билан Бишкекда бир йилча қолди.

“Ўғрини қароқчи урдими?”

“Исёнкор” сайти билан бўлган воқеа, яъни уни Юсуф уни ўғирлаганидан кейин мен бу боладан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилдим.

Лекин у қинғирликларини қўймади. Сўнггиси, унинг Канадалик Фаҳриддин Худойқуловга тегишли домен остида мухолифатга қарши олиб борган фитналари бўлди.

Менга Фаҳриддин Худойқулов чиқиб, “мен сайтни олиб қўймоқчиман Юсуфдан”, деганида ҳам мен, “шу бола турган жойда мен йўқман” дея жавоб берганман.
Лекин ҳар сафар Фаҳриддин ака Юсуфни мен орқали танишини айтиб, унинг Муҳаммад Солиҳни ҳақорат қилувчи материаллари ёқмаётганини айтган.

Шунинг учун ҳам Юсуфнинг ҳар кимни ўзи каби ўғри гумон қилиши ҳеч бир куракка сиғмайди. Юқорида қўштирноқ ичида келтирилган ибора мутлақо ўринсиз – Юсуфнинг “Исёнкор” сайтини ўғирлаши билан, унинг “Янги дунё” сайидан четлатиши ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.

Гапимнинг исботи учун, сайтда кўрсатилган Фаҳриддин Худойқуловнинг гапини келтираман:
“Бу домен ўғирлангани йўқ, асл эгаси қайтиб олишга қарор берди ва қайтариб олди. Мен бу исмни 2007 йил февралида сотиб олганман ва Юсуфга сайт қуриб, боғлаб берганман. Доменни сотиб олиш учун ундан пул олганим йўқ, кейин эса фойдалангани ва веб-хостинг учун йилига жузъий 50 доллар атрофида пул тўлаб турган.”
http://yangidunyo.com/main/?page_id=2

Қудрат Бобожон 8:33am Mar 2
Yangi Dunyo » Yangidunyo.com хусусида

yangidunyo.com

Бу домен ўғирлангани йўқ, асл эгаси қайтиб олишга қарор берди ва қайтариб олди. Мен бу исмни 2007 йи…
"8" Comments
  1. Айтганча, Андижон воқеаларига мени умуман алоқам йўқ. Қудрат акани ҳам. Лекин бу воқеалардан кейин офисимиз ёпилган, биз ишсиз қолган эдик. Бишкекка бизни чақиришгани рост. Ҳар биримизга 1000 доллардан ёрдам пули ажратишгани ҳам бор гап. Лекин ўша пайтда президентни ҳақорат қилди деб менга туҳмат уюштиришгани боис, пракуратурада тергов бериб юрган эдим. Менга ажратилган бу пулни Қудрат ака Галима билан бирга ўзлаштириб юборган экан. Талаб қилганим ёқмаган ва мени ишдан бўшаб кетди деб айтишган.

  2. Yusufjon siz darhol ukahoningiz Anvar Karimovga boglanib ahvolni tushuntiring. Sizning dushmanlaringizni Anvar Karimov dodino beradi. Marat Zohidov ham siz tomon.

  3. Ҳозир http://www.yangidunyo.org домени билан янги сайт очиб, фаолиятимни давом эттираяпман. Кудрат ва Шуҳрат Бобожоновлар мендан қолган эски сайтни айлантириб юраверишсин, қани қаёққача боришар экан? Улар бу шармандачиликка узоқ вақт чидаб юриша олмаса керак. Қолаверса Солиҳ ака ва Намоз акалар бунга йўл қўйишмайди энди. Мен бу сайтни ҳам, Фахриддин ака ва бошқаларнинг инжиқликларини ҳам энди унутаман. Бу ҳақда эслагим келмайди. Шундай қилсам уларга ҳам, ўзимга ҳам осон бўлар балки…

  4. “Исёнкор”даги модераторлик унвони Қудрат Бобожонда ҳам бор эди. Уни бу унвондан маҳрум қилиш, цензурдан қутилиш жуда осон эди. Шундай қилишга мажбур бўлдим. Буни билиб қолгач жанжал кўтарди. Менга қарши янги сайтлар очди. Лекин янги ва олдин очган ўнлаб сайтлари ҳеч ким ишлатмагани учун йўқолиб кетди. Улардан эсимда қолгани “Пона”, “Тегирмон”, “Жадидлар”, “Узбекинфо” ва бошқалар эди. Лекин “Исёнкор” ишлаяпти ҳозир ҳам. http://www.isyonkorucoz.ru Бу сайт биз ҳаваскорлар учун илк босқич эди ўшанда…

  5. “Исёнкор”нинг Эрк партияси сайтига айланиб бораётгани кўпчилик ўқувчиларга ёқмаганди ўшанди Ҳазратқул Худойберди бу демократик сайтни ЭРКчилар ўлдираяпти деб катта мақола ёзгандилар. Қудрат аканинг цензураси ҳаммасидан ўтиб туша бошлади. М.Солиҳ ёки ЭРК ҳақида сал танқидий мақола қўйилса дарров сайтдан олиб ташланади. Мен ўқувчилар олдида хижолатда қоламан. Сайт номини ўзим топган бўлсам, асосан ўзим ишласам, у нега эркимга қўймайди, деб кўнглим ранжийди. Бу орада сайт қурилишини ўрганиб олдим..

  6. Барча сайтлар табийки ўша пайтда Кудрат акани номига олинган экан. Мен қизиқиш билан сайт устида ишлай бошладим. турли ғояларни сайтга киритдим. Янги муаллифларни жалб қилдим. Хуллас, кўп ишладим. Демократик, эркин сайт қилмоқчи эдим. Лекин, Жаҳонгир ака Маматовни баъзи мақолаларини эълон қила бошлаганимдан сўнг Қудрат ака уларни мендан сўрамасдан ўчириб ташлай бошладилар.Сабаби М.Солиҳ ака шундай кўрсатма бериб турган эканлар (Улар ўзаро зид одамлар эмасми?) Бу эса менга оғир ботди.

  7. Баъзи дўстларимиз бу қитмир Юсуф содда Қудратни алдаб, “Исёнкор” сайтини эгаллаб олган экан, деб ўйламасликлари учун бир оғиз билдириш. Ҳақиқатдан биз Швецияга энди келган пайтимизда сайт нима эканлигини билмасдик. Қудрат ака узнюс нет сайти билан ишлаб юргани учун сайт қурилишидан анча хабардор эди. Ўша пайтда юкоз деган бепул веб хостингдан ҳаммамизга биттадан сайт очиб бердилар. Тўлқин акага адашмасам “Тегирмон”, Дўстназар Худойназарга “Пона” ва бошқа кўплаб сайтлар. Менга эса “Исёнкор” тегди

  8. Қудрат ака, мени сайтимни ҳозир сиз юритиб ётибсизку! Нега бу мақолани яна мендан ўғирлаб кетган сайтга қўйдингиз унда! “Исёнкор” сизники эмас, мени сайтим эди аввал бошдан. Нега уялмай бу сайтни мен очганман дейсиз? Сайтни очган одам юритмайдими? “Исёнкор”да сиз ёзган бирор мақола бўлса кўрсата оласизми? Ёки “Янги Дунё” Фахриддин аканики бўлса бирор мақоласи шу сайтда чиққанмиди? Бишкек масаласи алоҳида мавзу. ..Уят ҳам керак одамга…

Leave a Reply to Юсуф Расул
*