Menu
Categories
Сталинсиз 60 йил: Пропаганда ва ҳақиқат…
03/05/2013 Дунё

Сталинсиз 60 йил

  1. СТАЛИН

    Сталин 1ПРОПАГАНДА
    ВА ҲАҚИҚАТ

    Иосиф Сталин ҳукмронлиги даври давлат террори, оммавий қатллар, шавқатсиз коллективизация ва инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш билан тарихда қолди.

    Сталин етакчилигидаги Совет Иттифоқи расмий матбуотда тинчлик, тотувлик, тараққиёт ўлкаси ва энг муҳими Сталиннинг ўзига чексиз муҳаббати бўлган халқ ватани, дея кўкларга кўтарилган. У “халқлар отаси”, “инсон бахтининг боғбони” бўлган. Мамлакатнинг ҳар жойида унинг суратларини кўриш мумкин бўлган.

    “Асрлар ўтиб, келажак авлодлари бизга сайёрамизда яшаган энг бахтли бандалар, энг омадли инсонларга қарагандек қарашади, чунки биз замонларнинг замонида яшаганмиз, чунки биз азиз йўлбошчимиз Сталинни кўриш бахтига муяссар бўлганмиз”, дея ёзган эди ўша давр ёзувчиларидан бири.

    Жаҳон бўйлаб кўплаб тарихчилар “энг бахтли бандалар”нинг асл тарихини ўрганиш устида бош ҳамон қотирмоқда.

  2. Сталин даври Совет Иттифоқи иқтисоди учун энг катта ўсиш кузатилган даврлардан бири бўлди. Давлат пропагандаси қишлоқ хўжалигига таянган империяни саноати ривожланган давлатга айлантирган, фавқулодда тезлик билан амалга оширилган йирик лойиҳаларни олқишлаган. Лекин Москва-Волга канали, Беломор канали ҳамда “суяклар устига қурилган темир йўл”, деб аталувчи Трансполяр магистрали каби пропаганда лойиҳалари қисман ёки тўлалигича Сталин бутун мамлакат бўйлаб ташкил қилган ГУЛАГ жазолаш лагерларининг тутқунлари томонидан қурилгани маълум.

    ГУЛАГ

    PhotoСССРнинг бу харитасида ГУЛАГ концентрацион лагерларининг жойлашуви кўрсатилган.Манба: ИТАР-ТАСС

    PhotoBurial ground of Gulag victims in Vorkuta. The victims’ graves were marked only by numbers; human rights workers later put names on them.Source: Tom Balmforth (RFE/RL)

    PhotoГУЛАГ тутқунлари ишламоқда, 1930-йиллар.
    Очиқ манбадан олинди
    PhotoAleksandr Solzhenitsyn, as prisoner no. 282, at the Ekibastuz labor camp in northern Kazakhstan, circa 1953.Source: RIA Novosti

    PhotoFemale prisoners working with shovels and wheelbarrows on an excavation site during construction of the White Sea-Baltic Canal in 1932.Source: The Memorial Society Archive, Moscow

    PhotoA Gulag camp in Belarus.Source: Public domain

    1929 йил билан Сталин ўлган 1953 йил оралиғида ГУЛАГ лагерларидан 14 миллион одам ўтгани тахмин қилинади. ГУЛАГ лагерларида 1,6 миллион киши нобуд бўлган. Қишнинг совуғи, ёзнинг жазирамасида, ғайриинсоний шароитларда, асбоб-ускуналарсиз меҳнат қилган тутқунларга ғариб озиқ-овқат, кийим-кечак берилган, тиббий ёрдам деярли бўлмаган.

    ГУЛАГ тизими мамлакат иқтисоди учун муҳим бўлган иншоот ва лойиҳалар жойлашувга кўра ташкил қилинган. Тизим ичидаги лагерларнинг ҳар бирига ўрмон кесиш, кончилик ва саноат лойиҳаларини қуриш каби вазифалар юклатилган.
    Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг нацистларнинг концентрацион лагерларида асир бўлган 1 миллиондан ортиқ совет аскари ГУЛАГ лагерларига юборилган.

    1953 йил мартида Сталин ўлимидан кейин совет давлати ГУЛАГ тизимини тугатиш жараёнини бошлади. 1954 йилда сиёсий маҳбуслар озод қилина бошлади. 1960 йилнинг 25 январига келиб, Совет Иттифоқи Ички ишлар вазирлиги ГУЛАГ тизими батамом йўқ қилинганини эълон қилди.

    ГУЛАГ хронологияси

    Совет махфий хизматлари архивларида ҳар йили 1 январ куни ГУЛАГ лагерларидаги маҳбуслар рўйхатга олинган. Лекин, “ГУЛАГ тарихи” номли китоб муаллифи, таниқли журналист Анна Эпллбаумга кўра, бу рақамларда йил давомида лагерларга келиб-кетган маҳбуслар акс этмаган. ГУЛАГ тизими Сталин даврида йилдан йилга катталашиб борган, лекин маҳбуслар сони 1936-1938 йиллардаги Катта террор даврида ва Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги даврларда айниқса кўпайган.

    Bar chart showing the total number of people incarcerated in the Gulags from 1930 to 1950

    МАНБА: Анна Эпллбаум, “ГУЛАГ тарихи” (Anchor, 2004)

  3. Сталиннинг Совет Иттифоқини улкан саноат давлатига айлантириш мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш кўлами ошишига туртки бўлди. Кўпайиб бораётган ишчи ва меҳнатчиларни озиқ-овқат билан таъминлашдан ташқари, буғдой экспортидан тушган валютага хорижий технологияни сотиб олиш мақсад қилинган эди. Бу мауаммони ҳал қилиш учун коллективизация жараёни бошланди – хусусий фермерлар ўз ерларидан воз кечиб, давлатга қарашли колхозларда ишлашга мажбур қилинди.

    КОЛЛЕКТИВИЗАЦИЯ

    Photo1933 йилда Украинанинг Харков шаҳри кўчаларида очарчилик қурбонларининг жасадлари ҳеч кимнинг диққатини тортмаган.Очиқ манбадан олинди

    Photo1932-1933 йиллардаги очарчиликка оид СССРнинг махфий ҳужжатлари очиқланиб, 2007 йилда Киевда ўтказилган “Очиқланган хотира” кўргазмасида намойишга қўйилган расмлардан бири.Манба: Укринформ

    PhotoҚазиб олинган бош чаноқлари. Буларнинг ҳаммаси Иосиф Сталин қатағонининг Украинанинг Донецкидаги қурбонларидир.Манба: Мемориал жамияти арихивидан, Москва

    PhotoҚозоғистонда 1930 йиллар бошларидаги очарчилик пайтида ташлаб кетилган болакай. Бу расм орқасида болакай “ейиш учун” ташлаб кетилган, деган ёзув топилган.Очиқ манбадан олинди

    PhotoҚозоғистонда 1930 йиллар бошларидаги очарчилик пайтида совуқ қотган она ва бола.Очиқ манбадан олинди

    1929 йилда ерларнинг 5 фоизини ҳам назорат қилмаган колхозлар 1939 йилга келиб 99 фоиздан ошиқ ерларни қамраб олди.Лекин совет деҳқонлари Сталиннинг коллективизациясига бор кучи билан қаршилик қилди. Колхозлар “иккинчи керпостнойлик ҳуқуқи” ва “тинчлик билан ер” ваъда қилган большевиклар инқилоби ғояларига хиёнат, дея қораланди.

    Бундан ташқари диндор деҳқонлар орасида Совет ҳукумати худосиз ва колхозларга қўшилиш – гуноҳи кабирдир, деган ишонч тарқалган эди.

    Коллективизация жараёнининг қаттиққўллик билан қўпол тарзда амалга оширилиши ва деҳқонларнинг ашаддий қарама-қаршилиги 1930 йиллар бошларида даҳшатли очарчиликка олиб келди. Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, биргина Украинанинг ўзида 3,5 миллион одам очарчилик қурбони бўлди. Украиналикларнинг кўпчилиги бугун ўша ҳалокатли ҳодисларни Украина халқига нисбатан геноцид сиёсати, деб билади. (Голодомор тадқиқотчилари Бутунукраина уюшмаси очарчилик пайтида 10 миллионгача украиналик нобуд бўлганига оид баҳсли рақамларни беради.)

    Очарчилик Россиянинг Европа қисми, Сибир ва Шимолий Кавказ минтақалари ҳамда Марказий Осиёда ҳам миллионлар ёстиғини қуритди. Очлик ва тушкунлик оқибатида 1,5 миллионгача одам Хитойга қочди.

  4. Совет Иттифоқи – ундан аввалги империалист давлатидан фарқли ўлароқ – шаклан кўп миллатли уйғун тузилма бўлиши керак эди. “Халқлар дўстлиги” совет шаҳарларию қишлоқларида энг кўп учрайдиган шиорлардан бири эди ва совет етакчилари “миллатлар муаммосини” ҳал қила олганларини иддао қилган. Шунга қарамай, 1939 йилдан 1953 йилгача Сталин Совет Иттифоқида истиқомат қилагмиллий озчилик вакилларини мажбурий тарзда кўчириш сиёсатини ўтказди.

    МАЖБУРИЙ МИГРАЦИЯ

    PhotoИккинчи Жаҳон уруши пайтида депортация қилинганлар.Очиқ манбадан олинди

    Photo1944 йилда чечен ва ингушлар депортация қилиниш учун тўпланмоқда.Очиқ манбадан олинди

    PhotoҚримнинг Семферопол шаҳрида истиқомат қилувчи татар рассоми Рустам Аминов чизган расм. Бу расм 1944 йилда Қрим татарларининг депортация қилинишига бағишланган “Унутма” лойиҳасининг бир қисмидир.Расм Озодликка тақдим қилинди

    Унинг шавқатсиз сиёсати поляклар, руминлар, литваликлар, латвияликлар, эстонлар, Волга немислари, этник финлар, Қрим татарлари, Қрим греклари, қалмиқлар, болқорлар, қорачойлар, месхет турклари, корейсилар, чеченлар, ингушлар ва бошқа миллий озчилик вакилларига нисбатан қўлланилган

    Ҳисоб-китобларга кўра, мажбурий кўчириш сиёсатидан 6 миллион одам жабр кўрган, улардан 1,5 миллиони нобуд бўлган. Депортация қилинганларнинг кўпчилиги Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёнинг чекка минтақаларидан қўним топган. Баъзи ҳолларда депортация қилинганларнинг 40 фоизидан ортиғи очлик ва касалликдан нобуд бўлган.

    Совет етакчиси Никита Хрушчёв 1956 йилда Сталин шахсига сиғинишни тугатишга бағишланган нутқида украиналикларнинг бошига ҳам шундай кўргилик тушмаганининг ягона сабаби “уларнинг сони жуда кўп бўлгани ва уларни депортация қиладиган жой топилмагани бўлди”, дея таъкидлаган эди.

    Депортация сиёсати Сталин ўлимидан кейин ҳам кичикроқ кўламда давом этган. 1959 йилда Чеченистонга қайтишларига изн берилган чеченлар тоғли ҳудудлардан пастроқ минтақаларга тушишга мажбурланган. 1970 йилларда Тожикистонда ҳам тоғли овуллар аҳолилари мажбурий тарзда пастроқдаги ҳудудларга туширилган.

    Russian Soviet Federative Socialist RepublicKazakh SSRKyrgyz SSRTajik SSRTurkmen SSRAzerbaijan SSRArmenian SSRGeorgian SSRSiberiaNorth KoreaFar EastMoscowMongoliaChinaUralAfghanistanIranTurkeyUkrainian SSRMoldovan SSRBelarusian SSRLithuanian SSRLatvian SSREstoniaUzbek SSRJapanPoland

    < previous | next >

    МАЖБУРЛАБ
    КЎЧИРИЛГАНЛАР
    Сталин даврида 6 миллионга яқин одам ўз жойларидан мажбурлаб кўчрилган. Ушбу харитада турли элатлар қаерларга кўчирилгани кўрсатилган.

     

    МАНБА: Павел Полоян, Ихтиёрига қарши кўчирилганлар (Мемориал, 2001)

  5. КАТТА ТЕРРОР

    1936-1938 йиллар Катта террор даври сифатида тарихда қолган. Бу қисқа давр ичида тахминан бир миллион одам қатл қилинган ёки ҳибсдалиги пайтида ҳалок бўлган. Катта террор авж палласига чиққан 1937 ва 1938 йилларда Сталин режими хавфсизлик идоралари кунига мингга яқин одамни қатл қилган.

    Дастлабки босқичда, репрессиялар хавфсизлик идораларининг ўзига ва Коммунистлар партиясига қаратилган. Своет режими асосичиси Владимир Ленин даврига доир “эски большевиклар”нинг деярали барчаси қатл қилинган. Уларнинг кўпчилиги аввал қийноқларга солинган ва таҳқирли судловларда суд қилинган.Ундан кейин, Сталин репрессиялари кўлами кенгайиб, интеллектуаллар, турли этник ва диний гуруҳлар етакчилари, подшоҳ давридан қолган “аксил-совет элементлар”, хориж фуқаролари ёки хорижда қариндош уруғлари борларларни ҳам ўз домига тортган.

    Репрессия қандай кетаётганини Сталиннинг ўзи шахсан кузатиб борган. Совет архивларидан маълум бўлишича, у шахсан 40 мингдан ортиқ одамни қатл қилиш тўғрисидаги буйруққа имзо чеккан. Бу ҳужжатларнинг кўпида Сталин қўли билан ёзилган у ёки бу маҳбус ҳақидаги эслатмалар ва унга қўлланилаётган қийноқларни кескинлаштириш тўғрисидаги тавсиялар акс этган.

    Унинг ўлимидан кейин, Совет Иттифоқи ҳукумат комиссияси Сталин “Коммунистик партия, Совет давлати, Совет халқи ва бутунжаҳон инқилоб ҳаракатига қарши оғир жиноятларни содир этгани”ни эълон қилди. Михаил Горбачёвнинг Перестройка даврида рперессия қурбонларининг кўпчилиги вафотидан кейин реабилитация қилинган.

    Сталиннинг ашаддий душмани сифатида 1929 йилда мамлакатдан сургун қилинган ва кейинчалик 1940 йилда Мексикада Сталин махфий полицияси агенти томонидан ўлдирлиган Лев Троцкий расман реабилитация қилинмаган.

    Катта террорнинг Сталинга яқин шахслар учун ҳалокатли оқибатлари бўлган. 1924 йилдаги Политбюро сафида бўлган тўққиз шахс қатл қилинган ёки ўз жонига қасд қилган.

    М. Фрунзезаҳарлаб ўлдирилган (1925 йил)Ф. Дзержинскийажали билан (1926 йил)Л. Каменевқатл қилинган (1936 йил)М. Томскийсуддан кейин ўз жонига қасд қилган (1936 йил)Г. Зиновьевқатл қилинган (1936 йил)Н. Бухаринқатл қилинган (1938 йил)А. Риковқатл қилинган (1938 йил)Я. Рудзутакқатл қилинган (1938 йил)Г. Сокольниковқамоқда ўлдирилган (1939 йил)Л. Троцкиймузўяр болта билан чопиб ўлдирилган (1940 йил)М. Калининажали билан (1946 йил)В. Молотоважали билан (1986 йил)
  6. Совет Иттифоқида Улуғ Ватан уруши деб аталган Иккинчи Жаҳон уруши Сталин даврининг белгиловчи воқеаси бўлган. Шарқий фронтдаги уруш тарихдаги энг йирик ва энг сарфу харажатли жанглар билан ўтган ва Нацист Германиясининг тор-мор этилишида белгиловчи рол ўйнаган.

    ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ

    PhotoСовет етакчиси Иосиф Сталин ва Германия Ташқи ишлар вазири Йоахим фон Рибентроп Совет Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Вячеслав Молотовнинг Молотов-Рибентроп пактини имзолашини кузатиб турибди. Москва 1939 йил 23 август.Манба: ИТАР-ТАСС

    PhotoСовет асирлари ўзлари учун қабр қазимоқда. 1941 йил ноябр.Манба: ИТАР-ТАСС

    Photo1945 йил 30 апрели, Совет қўшинлари Берлин кўчаларида. Орадан уч кун ўтиб немис қўшинлари таслим бўлишади.РИА Новости

    Уруш пайтида Совет Иттифоқи аҳолиси 14 фоизга қисқарган170.5 millionPopulation of Soviet Union after the war26.6 millionSoviets died

    МАНБА: Г.Ф. Кривошеев, Россия ва СССР 20 аср урушлари даврида (Olma Press, 2001)

    Иккинчи Жаҳон уруши пайтида дунё бўйлаб нобуд бўлган 70 миллион кишининг 30 миллионига яқини, жумладан, аскарлар ва тинч фуқаролар Шарқий фронтда ҳалок бўлган. Биргина Совет Иттифоқининг ўзида 20 миллиондан ошиқ уруш қурбонлари бўлган.Сталиннинг урушдаги ўрни мунозаралидир. У Германия билан Молотов-Рибентроп пактининг имзоланишига йўл қўйганликда айланади. 1939 йил августида имзоланган мазкур келишув марказий Европанинг бўлиб олинши ва Гитлернинг уруш бошлашига йўл очиб берган.

    Тарихчилар, шунингдек, Сталиннинг урушдан олдин ҳарбий элита сафларини тозалагани ва унинг қуролли кучлари Польша, Бессарабия ва Болтиқбўй давлатларидаги позицияларга ташлаш қарори урушнинг дастлабки босқичида мамлакатнинг катта талафотларни бошдан кечирганига сабаб бўлганини айтади.

    Лекин шу билан биргаликда 1930 йиллар бошларидаги индустриализация Совет ғалабасига замин ясагани эътироф этилади. Адолф Гитлердан фарқли ўлароқ, Сталин ўз хатоларидан хулоса чиқарган: у секин-аста ўта малакали қўмондонларни тайинлайди ва коммунист мафкураси ўрнига халқни рағбатлантирувчи диний-патриотик шиорларни жорий қилади.

    Бугун, Сталин тарафдорлари тез-тез илгари сурадиган аргументлардан бири унинг ғалабага эришишдаги роли ва  Совет Иттифоқининг қудратли давлатга айланишида тутган ўрнини рўкач қилишади.

    • 1988 йилда Россияда ўтказилган сўровда респондентларнинг бир фоизидан камроғи орадан 20-30 йил ўтиб “Сталиннинг номи буюк шахс сифатида тарихда қолишига ишонишини” айтган. Буганга келиб эса, Сталиннинг Россия ёки Совет тарихидаги ўрни анча юқори баҳоланмоқда.

      СТАЛИН БУГУН

      Photo2013 йил 1 феврал куни Сталинград жангининг 70 йиллиги арафасида Волгоград (собиқ Сталинград) шаҳрида йўналишли такси ва жамоатчилик транспортининг бошқа турларига Сталин расми туширилди.Манба: ИТАР-ТАСС

      PhotoГрузиянинг Земо Алвани қишлоғи аҳли 2012 йил 21 декабр куни Сталин туғилган куни муносабати билан унинг ҳайкалини очиш маросимида қатнашмоқдаМанба: Рейтерс

      PhotoУкраинанинг Одесса шаҳрида 2012 йил 7 май куни Свобода миллатчи партияси аъзолари ўрнатган Сталинни ҳажв қилувчи ҳайкал.Манба: Озодлик радиоси

      Forty-eight percent of Russians think Stalin played a positive role, while only 22 percent rated him “harshly negatively,” according to a 2012 poll by the independent Levada Center. In polls conducted in 1988, that figure was 60 percent. At the same time, the percentage of people who admit that they “know nothing” about the Stalin period has increased from 30 percent in 1988 to 70 percent in 2012.

      Sociologists explain Stalin’s rehabilitation by citing the change of generations; the loss of personal experience of the Stalin period; and the generally positive portrayal of Stalin and the Stalin period in the media, films, and literature. The state has also “taken control” of the teaching of history in the schools, and the main lesson taught is that Stalin was able to create a global superpower despite some “excesses.”

      More Resources

Leave a Reply
*