Menu
Categories
Юсуф Расулдан “Дунё ўзбеклари” орқали Намоз Нормўминга мактуб…
03/23/2013 Муҳокама учун мавзу

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака!
Илтимос, мени ушбу  мактубимни саҳифангизда эълон қилсангиз.
Хатни бир нусхасини Намоз акага ҳам юбордим.
“Дунё ўзбеклари” маънавиятли ва маърифатли инсонлар учрашадиган, кўнгилга яқин жойдир.
Ҳурмат билан ЮР

Мен энди фақат журналистика билан шуғулланаман

юсуф қизилЮсуф Расул

(ЎХҲ Муассиcлар Кенгаши аъзоси, мухолифат фаоли Намоз Нормўминга узрхоҳлик хати!

Ассалому алайкум ҳурматли Намоз ака!

Кеч бўлса ҳам  уйғониш, янгиланиш мавсуми бўлган Наврўз байрами билан табриклашга рухсат бергайсиз!
Сиздан йўл қўйган баъзи хатоларим учун кечирим сўраш мақсадида ушбу мактубни битмоқдаман. ЎХҲга қарши турли танқидлар, кўплаб ҳақорат ва сўкинишлар эшитилиб турган бир пайтда, мени сизга мурожаат қилишимдан фақат бир мақсадим бор. Мен бировларни шахсига тегиб ҳақоратлаш, мазах қилиш, камситишни маънавиятсиз одамлар иши деб ҳисоблайман. Бундай одамлардан имкон қадар тезроқ узоқлашишга урунаман. Шу боис мени ҳам сўкинаётганлар сафида деб билмаслигингизни сўрайман.
Нам.Инсон ҳар дақиқада ўзини фаолиятига танқид кўзи билан қараб турмоғи , ўзини тафтиш қилиши керак. Мен ўзимни амалга оширган ишларимни таҳлил қилиб, сизга ва милатимиз устози, раҳнамоси бўлсан Солиҳ акага нисбатан адолатсизлик қилиб қўймадиммикан, деган фикрга бордим. Сиз ўзингиз ҳам бир хатингизда мени Солиҳ акага адолатсизлик қилаётганимни ёзган экансиз.
Нега шундай бўлди? Нега мен сизга, Солиҳ акага, ЎХҲга бу қадар муросасиз бўлиб қолдим, деб ўйлаб, ўйларимни охирига ета олмаяпман.
Ўтган йили Солиҳ ака менга телефон қилиб “Агар билиб -билмай ранжитиб қўйган бўлсам, сиздан кечирим сўрайман” деган эдилар. Телефонда гаплашиб бўлгач узоқ вақт ўзимни тута олмай йиғладим. “Наҳотки шундай улуғ инсон мендан кечирим сўрасалар, мен кимман ахир?” деган саволлар мени қийнаган эди ўшанда. Бугун эса яна  кўзларимда ёш, сизлардан кечирим сўраш тараддудида турибман.
Фахриддин ака етти йиллик умримни, вақтимни сарфлаган интернет саҳифамни ўғирлаб кетиб, менга катта зарба бердилар. Мени сайтимни эгаллаб олиб, яна менга қарши ҳар хил туҳматлар ва ҳақоратларни айнан шу саҳифада эълон қилиб борилиши албатта мен учун жуда оғир. ЎХҲ га тегишли аудио ва видео файлларни ўғирланган сайтда туриши, бу ҳаракат обрўсига ярашмайдиган иш деб ўйлайман.  Фахриддин ака ва ҳозир мени сайтимни ишлатиб ётган Қудрат акадан қанча илтимос қилдим, ялиндим, мени саҳифамни ишлатманглар деб. Лекин улар қулоқ солишмаяпти. Мен “Янги Дунё” орқали кўплаб кишилар, жумладан сиз билан танишганман. Хориждаги ҳаётим, ижодий фаолиятим шу саҳифа билан чамбарчас боғланган. Наҳотки, шу биргина саҳифа доменини Фахриддин ака ўчириб ташлай олмайди. Ёки унга сизлар бу уят ишни тўхтатишни талаб қилмайсизлар? Бу ҳол мени кўпроқ ранжитади.
Гап сайтда эмас, бу сайтда Жовлиев деган нотаниш кимсани мақоласини қўйиб, мен Солиҳ акани ранжитган эдим. Бунинг учун кечирим ҳам сўрадим. Ҳозир ҳам қилган хато ва камчиликларим учун кечирим сўраб хат ёзаяпман. Хат ёзишдан мақсади сайтини қайтариб олиш экан, деб ўйламанг. Менга бу саҳифа керак эмас. Майли, ишлатинглар, лекин мени ҳеч қандай асоссиз ўғрига чиқариш, яна МХХга сотилганликда айлаш, бу ғирт туҳмат эканлигини, ҳар қандай даъво эса асоси билан, далиллар билан бўлиши лозимлигини сизларга эслатиб ўтириш шарт бўлмаса керак.   Тўғри, бу рўйхатда МХХ билан бирга ишлайдиган, уларни топшириғини бажариб юрган кишилар ҳам бор, уларни сиз яхши биласиз. Лекин Дадахон ака, Исмоил ака каби кишиларни бу рўйхатда туриши кулгули ҳодиса эмасми? Бу сизлар учун ҳам уятдир.
Биз ҳаммамиз Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги, демократия учун курашамиз. Ҳар қандай ислом фанатиклари, халифалик, шариат қураман деганларни ҳукуматнику қўя туринг, халқнинг ўзи мамлакатдан ҳайдаб чиқаришини сиз яхши тушунсангиз керак.Шу боис, мамлакат ва халқимиз келажагини фаровон бўлиши йўлида ҳамма учун энг мақбул йўл, бу демократиядир. Агар демократик жамият учун ислоҳотлар бошласа Ислом Каримов ҳукуматини ҳам хориждаги мухолифатчилар, халқаро жамоатчилик қўллаб қувватлаши мумкин. Лекин, фақат динга урғу бериб, ислом динини сиёсий мақсадларда ишлатиш ҳеч қачон кўзланган натижани бермайди. Энди ўйлаб қарасам сизни ҳеч кимга керак бўлмаса ҳам динда ўрта йўл ҳақидаги узундан узоқ  чиқишларингиз ҳафсаламни пир қилган экан. Норозиликларим, шошқалоқлик қилиб фикрларингизга эътироз билдиришим сабабини энди англаб етгандайман.
Бугун қалбимда сизларга нисбатан меҳр қайта уйғонгандек бўлди. Нимагадир қалбим сизлардан узр сўрашни тинмасдан талаб қилмоқда. Агар шундай қилмасам мен ўзимни кечира олмайдиганга ўхшаяпман. Шу боис,  сизлардан кечирим сўраб мактуб ёзиб ўтирибман.
Хориждаги ҳаётим давомида олдин Солиҳ акани тарафини олиб, мени “Америка овози” радиосига ишга олиб келган, устозлик қилиб, иш ўргатган Жаҳонгир акани шаънига тегадиган, паст- баланд гапларни ёзиб юрдим. Холбуки, Солиҳ ака ўша пайтда Стокҳолмдаги бир учрашувда  ҳаммани ҳам камчилиги борлигини айтган, мени бу ишдан қайтарган эдилар.

Мухолифатчилик ҳам осон иш эмас экан. Мен ўзимни мухолифатдаги журналист деб ҳисоблаб юрган эдим. Журналистнинг иши мухолифатчилик эмаслигини оз бўлсада тушунгандайман.

Бундан кейин сизларни фаолиятингизни холис туриб ёритиш, тарафкашликка йўл қўймаслик, лидерларга нисбатан ҳамиша ҳурмат ва эҳтиромда бўлиб, ўз журналистик вазифамни давом эттириш ниятидаман.

Сизларга эса мухолифатчиликдек машаққатли, бироқ шарафли ишларингизга омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

Аллоҳга омонат қолинг!

Ҳурмат билан Юсуф Расул, 
“Янги Дунё” интернет журнали муҳаррири, Швеция.
2013 йил, 23 март, шанба. 

"5" Comments
  1. Яхши одам кечиримли бўлади, кечирим сўрай олиш ҳам бир мардлик. Бу ерда ошиқча гап – эшакка юк !

  2. фаммоне

    Юсуф Расул, ўғирланган саҳифа хақидаги мажороларини ва унинг номи билан боғланган башқа воқеаларни диққат билан кузатиб келаган эдим. Олдин хам унинг характерида силлиқ шар устига томаетган сув томчисига (томчининг шар юзасига урилганида қайси томонга сакраши ёки оқиши номалум) хос хусусиятлар кузатган эдим, шунга карамасдан, Юсуф Расул ҳақида бир адекват инсон деган фикр ммужассамлаша бошлаган эди.

    Лекин юу мақола, бу кечирим сураши, бечора йигит жуда оҳир руҳий тазийқ остида яшаетгани хақида далолат беради. Юсуф Расул мустақил қарор қабул қилиш қобилиятидан маҳрум куринади. Энди аминманки, Юсуф Расул шундай инсон эканки, у доимо бир майдон таъсири остида бўлиши лозим. Аган таъсир майдони кучи камая бошласа, унинг қайси томонга оғиб, кимларга дуст булиб, кимлар остонасин чангитиб, кимларга ҳизмат қилиши номаълум. УНинг келажакдаги “ижод” нусхаларини эҳтиетлик билан қабул қилишни лозим деб топаман. Афсус!

  3. Muflis, siz kim bolbsiz-ki millat nomidan gapiryapsiz?
    Yusuf Rasul-ku oz ismi bilan yozyapti, siz kimsiz, millat nomidan vaysaysiz?

    • Ey Muflis siz o’zi o’zbek tilini tushunasiz-mi, tushunmasangiz siz ham vaysmang. Men millat nomidan gapirmayapman shu millat vakili sifatida fikr yurityapman. Millat uztozi, rahnamosi deyish bu menga ham tegishli. Chetda yurgan muholifiat etakchisni millat ustozi, rahnamosi deyish laganbardorlikdan boshqa narsa emas. O’zbek halqini kamida 50 foizi unga tarafdor bo’lsa ham boshqa gap edi. Halq nomidan gapirishga faqat prezidentlar haqlidir. Hullas oldin aqlni charhlab keyin fikr bildirish kerak.

  4. Ey Yusuf Rasul kim sizga huquq berdi halq nomidan gapirishga?! Siz kimsiz-ki M.S.ni millatimiz ustozi deysiz balki sizni ustozingiz bo’lishi mumkin. Gapni sal o’ylab yo’zing. Muholifiat uztozi desangiz bu boshqa gap.

Leave a Reply to musofir
*