Menu
Categories
ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
03/27/2013 Адабиёт

Ғаффор  Хотам Аниқ манбалардан олинган маълумотларга кўра,  “Тошкентда шов-шув
бўлган асар” муаллифи Ғаффор Ҳотамов устидан биринчи бор маҳкама 2012
йил  май ойида бошланган эди.  Ғаффор Ҳотамов «Ҳикмат      ёки Олмос
шамшир ҳақида достон”  номли шоир  Азим Суюнга бағишланган асарида
Адлия вазирлигига қарашли “Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири
Қўчқор Норқобил қа унинг хотини Хосият Рустамоваларни турли мавзуларда
айблаб ёзгани учун  Қўчқор Норқобил Ғаффор Ҳотамов устидан
Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Алишер Озодович
Шарофиддинов номига шикоят ариза берган эди.  Ўшанда мазкур асар ҳали
ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлса-да, қўлма-қўл бўлиб ўқилаётган эди.
Шу сабабли Ғаффор Ҳотамов ИИВ терговчиларига: “Мен мазкур асаримни ҳеч
қаерда эълон қилмаган бўлсам, ҳеч бир нашриёт, газета-журналга
жўнатмаган  бўлсам, қай тахлит менинг устимдан маҳкама очасизлар?”,
дея  эътироз билдирди. Шу сабабли, аризачилар ва терговчилар ҳам
бошлаган ишлари хом эканини тушуниб етдилар, шекилли, очилган  “жиноят
иши”ни  ёпдилар.Ва Ғаффор Ҳотамовнинг гапига қараганда, аризачилар  ва
уларнинг ҳомийлари атайлаб мазкур асарни излаб, топиб, Исмат Хушевга
жўнатиб, асар dunyouzbeklari.com  да эълон қилинишига эришдилар ва
шундан сўнг  Қўчқор Норқобил такроран Республика Бош прокурори
ўринбосари  Алишер Шарофиддинов номига ариза ёзди. Бош прокурор
ўринбосари “аризани текшириб, чора кўриш учун” Ички ишлар вазирлигига
ўтказди ва шундан сўнг Ғаффор Ҳотамовни айблаш учун  асос топилди.
Ҳолбуки, бу сафар ҳам аслида Ғаффор Ҳотамов  ўз  асарини шахсан ўзи
ҳеч қаерга нашр  этиш учун жўнатмаган  ва ҳеч кимдан буни илтимос
қилмаган эди.
Демак, уни айблаш учун асос йўқ эди.
Аммо Ғаффор Ҳотамов айбланди, 3,5 йилга кесилди ва сўнг амнистияга
мувофиқ жазодан озод қилинди.
Ғаффор Ҳотамов шунисига ҳам шукр қилиб, уйида ўтирибди. Оила
аъзолари қаттиқ ташвишга тушиб қолишган. Бу ёқда ўғиллари, Охангарон
Ипотека банки бошқарувчиси Улуғбек Ҳотамов ҳибсга олинган. Ғаффор
Ҳотамовнинг ўзи  2012  йил июл ойида “Ўзбекистон овози” газетаси бош
муҳаррири ўринбосари вазифасидан бўшатилиб, пенсияга етишига саккиз ой
қолганда кўчага ҳайдаб чиқарилди.  Хуллас, мазкур оила,  – “Тошкентда
шов-шув бўлган асар” “дунё ўзбеклари”да эълон қилингандан сўнг, –
қатор кўнгилсизликларга дучор этиляпти.
Ва бу  аҳволнинг сабабларини таҳлил қилганда Исмат Хушев мутлақо
ҳақ. Маънавият раҳнамомиз Хайриддин  Султонов каттакон ёзувчи, тан
олинган ижодкор бўлсаю, унинг ўзи ижод аҳлига шунақа муносабат
билдириб турса, ҳақ сўзни айта олган Ғаффор Ҳотамовни қатағон қилиб
турса,.. .
Ё ҳақиқатан ҳам Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Маматовлар Ватандан  бош
олиб чиқиб кетмаганда улар бундан бешбаттар бўлармидилар, деган ўйга
борасан, киши…
Энди Ғаффор Ҳотамовга “халқ душмани” тамғасини уриб, Абдулла
Қодирий отилган жойга чиқариб отиш қолди, холос.
Шокир САЪДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон.

"2" Comments
  1. журналист

    Минг афсуским, ўзбек журналистикасининг куни шу Қўчқорлару, Хосиятларга қолди. Халқни таламаган фақат журналистлар қолувди ўзи. Сўнгги пайтларда ёзилаётган ўзбек журналистларининг таъмагирлиги хақидаги мақолалар журналист сифатида мен учун янгилик эмас.Халол йўл билан топилган маошнинг ўзига тирикчилик ўтмай қолганини хамма билади.Лекин хар қандай вазиятда инсон инсонлигича қолиши керак. Биз халқимизнинг бизга билдирилган ишончини оқламадик.Хаммамиз нафс қурбонига айландик. Афсус!..

  2. мадаминбек

    Ҳамма ёзувчи, шоир дегани бир гўр. Эркин Воҳидовга ўхшаган “ҳақиқатпарвар”лар мансабга чиққач нималар қилмадию, Хайриддин Султонов ким бўпти. Уларга мансаб, пул бериб синаб кўриш керак. Ўзгармаган бирортаси бормикан ўзи бу ўзбек шоиру ёзувчилари орасида. Ҳозир Хайриддин Султоннинг ошиғи олчи. Ундан кейин яна бошқаси келади. Иқбол Мирзога ўхшаган “ватанпарвар”лар бор навбат кутаётган.Ҳаммаси есам, маишат қилсам дейди. Ҳақиқат билан кимнинг иши бор қизиқ гапларни ёзасила. Хайриддин билади ким яхши

Leave a Reply
*