Menu
Categories
Исмат Хушев: Тошкентдан Қашқадарёга сафар (15)
04/01/2013 “Исмат Хушев: Тошкентга саёҳат" туркумидан

 

 

“Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” номли хотиралар туркумидан

 

Исмат Хушев

 

1. Она юртим “Шаҳри Китоб бу!”…

 

Ниҳоят Тошкентдан ўзим туғилиб ўсган Китобга борадиган вақт ҳам келди.


 
нон ва чой

Мени кутиб олиш учун опам ва янгам (суратда) ҳам Китобдан Тошкентга келишган эди. Уларни олиб, жиян тўрталамиз ажойиб кунларнинг бирида “қайдасан Китоб?” деб йўлга тушдик.

 

Ўн йил бўлмаган жойларни кўриш, ўтиб кетганларни хотирлаш, таниш-билиш ва дўсту-биродарлар дийдорига тўйиш билан Тошкентда кунларим қандай ўтганини сезмасдим.

 

Сен балким бир умр кўролмасам, дийдорига ортиқ тўйолмасам керак деган юрт ва Ватан сени меҳр ва муҳаббат билан кутиб олса, йўлларингга гул лолаладан поёндоз солса қандай яхши.

 

Лекин бу дунёда туғилган жой – киндик қони томган юрт ва қариндош уруғлар ҳам борлигини унутмаслик керак.

 

Тошкентдан мен туғилиб ўсган юрт – Қашқадарёнинг Китобигача бўлган масофа – 364 километрни ташкил қилади.

 

Китобга Тошкентдан – Катта Ўзбек Тракти бўйлаб Чиноз, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд орқали борилади.

 

Эрталаб соат саккизларда йўлга чиқдик.

 

Машинамиз пойтахтдан чиқиб, “бетонка” бўйлаб кабутардек бир маромда учиб бораркан, беихтиёр “Бу йўллар кўп қадим йўллардир” деган қайсидир бир шоир сатрлари хаёлимда чарх уриб айлана бошлади.

 

Кайфият кўтаринки, руҳ енгил бўлган бундай пайтларда одатда Абдулла Ориповдан шеър ўқишни яхши кўраман:

 

“Шеър излайман бугун Тошкент кўчаларида,

Секингина зирқирайди беором қалбим.

Мен умримнинг бу суронли кечаларида,

На бир таскин топа олдим, на шеър тополдим…”

 

– Хайрият, шеър ўқишингни соғинган эдик. Шу кунларга етказганига шукур… – Опамнинг қувончдан кўзлари ёшланади.

 

Йўқ, бу шеър бугунги шодон кайфиятга мос эмас. Бошқасини топиш керак.

 

Лекин опам, янгам, жиян шунга ҳам хурсанд. Улар мендан шеър эшитишни соғиниб қолишгани шундоққина сезилиб турарди. :

 

Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди,

Ўн йил қишлоғимдан юрибман узоқ.

Мен юрган йўлларда гуллар унибди,

Кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ.

 

Ёшлик чоғим эди, шухлигим тутиб,

Исмим ўйган эдим битта теракка.

У ҳам жароҳатдай кетибди битиб,

У ҳам юксалибди менсиз юксакка.

 

Ҳайратга тушмасман бу ҳолдан сира,

Дунё бу қувғинди оҳудай етар.

Дунё бу энг оддий ҳукмига кўра,

Кимдир туғилади ва кимдир ўлар.

 

Лекин қалбни босди ногоҳ бир сукут,

Ногоҳ бир ҳаяжон эзди дилимни.

Умрим йўлларини босмаганми ўт,

Хазон кўммаганми ҳаёт йўлимни…

 2. Чиноздаги балиқ бозори…

чинозда 10

Шеърни ўзгача қувон ва ҳаяжон билан авж пардаларда ўқирканман, беихтиёр Чинозга етиб келганимизни сезиб, жияндан машинани тўхтатишни илтимос қилдим.

чинозда

Бир пайтлар раҳматли Муҳаммаджон Раҳмонов билан ҳар гал Тошкентдан Китобга жўнарканмиз шу ерда тўхтаб балиқ ейишни яхши кўрардик.

чинозда 1

Чиноз – бугун ҳам ўша ўша, сира ўзгармаган. Ўша – йўл четида балиқ ушлаб турган жувонлар, чорпояда жой қилиб, ўз харидорларини кутиб турган аёллар. Ва Чиноз дарёсидан тутиб келтирилган катта катта балиқлар…

чинозда 2

Фақат олдинлари бу ерда яхши бир бозор бўларди. У ердан турли туман нарсаларни харид қилиш мумкин эди. Энди бозор йўқ, – унинг ўрнида эгалари кўчиб кетган ва ҳувиллаб қолган бўм бўш яланглик кўзга ташланади…

чинозда 3

Икки кило балиқ пиширишларини илтимос қилиб, ичкарига кирарканмиз, қозоқларнинг ўтовидек яхшилаб безатилган хоналарга ва иссиқ танчаларга кўзимиз тушди.

чинозда 4

Канадада ҳам балиқлар кўп. Турли туман. Лекин Чинозда пишириб ейилган балиқлардай ширин балиқ ҳеч қаерда йўқ…

чинозда 5

Тошкент ва бошқа жойларда арзонроқдир, лекин Чинозда бир кило балиқнинг нархи бозордаги бир кило гўшт нархи билан деярли тенг.

чинозда 6

Яна йўлда давом этамиз. Қорин тўйганидан сўнг шеър айтиш одатда ёқмайди. Атрофни томошо қилиб, суҳбатлашиб кетдик.

чинозда 7

–         Жиззахдаги чойхоналарнинг бирида ош айтганмиз. Етиб боргунимизча тайёрлаб туришади, – деди жиян.

чинозда 8

Балиқ еб тўйдик, энди ош кетмаса керак деган хаёл билан рад қилмоқчи эдим, лекин жияннинг гапи ерда қолмасин деб индамадим.

чинозда 9

3. Ўзбекистон ҳудудидаги Қозоғистон ерлари…

 

Чиноздан кўп юрмай Қозоғистон ерларига етар етмас йўлимиз худди ўн йил олдингидай яна Сирдарёга бурилди.

чинозда 11

Во ажаб, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида жойлашган бу баҳсли территория ҳануз очилмаган, одамлар ҳануз худди ўн йил олдин қандай бўлса бугун ҳам ўшандай 120 километр йўқотиб Гулистон орқали айланиб ўтишга мажбур эканлар.

чинозда 12

Мен ҳали Бош муҳаррир бўлиб ишлаб юрган йилларда бу ерлардан чегарда турган қозоқ аскарларига мулозимлик ҳужжатларини кўрсатиб ҳеч қаерга бурилмасдан тўппа тўғри ўтиб кетардим.

чинозда 13

Энди гарчи мулозимлик ҳужжати бўлмаса ҳам, Ватанини қайта топиш бахтидан масрур ва мағрур отнинг калласидай юрагим бор эди. Қолаверса қозоқ чегарачилари билан тил топишни яхши билардим.

чинозда 14

– Гулистонга бурмай, тўғридан ҳайда! – дедим жиянга. – Чегарачилар билан ўзим гаплашаман!

чинозда 15

– Нималар деяпсиз, амаки, у даврлар ўтиб кетди. Ҳозир улар билан гаплашиб бўлмайди. Огоҳлантирмасдан автомати билан отиб ташлайди…

 

Жияннинг хотиржам ва ишонч билан айтган бу сўзидан ҳушёр тортиб, унга эътироз билдиролмадим…

 

Машинамиз Гулистонга қараб бурилди…

 

Бир пайтлар бу йўл очиқ бўлганида Қозоғистон магазинларидан қанча қанча уй рўзғор буюмлари, озиқ овқат маҳсулотлариларини арзон нархда харид қилиб, яна йўлда бемалол давом этардик.

Ўша даврлар ҳам аломат бир даврлар экан. Наҳотки ўн йилдан бўён шу йўлни очишнинг иложи бўлмаса? Ёки раҳбарларимиз атай очишни исташмасмикан.

Ахир ҳар иккала Президентларимизнинг ўзъаро муносабатлари яхши-ку. Ё бу ерда биз билмаган ва тушунмаган бошқа сир бормикан?

 

Хуллас, юз километрдан зиёд ортиқча йўл юриб, Гулистон орқали яна бетонкага чиқиб олдик.

4. Жиззах оши…

жиззах

Ўзбекистон йўлларини жуда хароб дейишарди хориждагилар, бекор гап экан.  Икки соат юрар юрмас Жиззах кўринди.

жиззах оши

Дарвоқе, Жиззах тоғларидан ошиб ўтарканмиз, ҳозир ҳам худди олдингидай йўл четида қатор турган олма, асал сотувчиларни кўрдик.

жиззах 2

Жиззахга яқинлашганимизда йўл четида жиян телефонда “буюртма” бериб қўйган ошхонада тўхтадик. Бизга аталган ош дамлаб қўйилган, ошхонага ўз вақтида етиб келган эдик.

жиззах 3

Мен йигитлардан ичкарига кириб, ош дамланган қозонни кўриш мумкинми деб сўрадим. “Бемалол” деб рухсат беришди.

жиззах 4

Ичкарида қатор турган йигирмага яқин қозонларнинг ярмидан кўпи масаллиқ солиниб, тайёрлаб қўйилган, беш олтита қазондаги ошлар эса аллақачон дамланган, ўз “эгалари”ни кутиб турарди.

жиззах 5

Олдинлари бундай гаплар йўқ эди. Келган одам бор нарсани еб кетаверарди.

жиззах 6

Қаранг, энди Тошкентдан йўлга чиқишдан олдин, телефон қилиб, бемалол буюртма бериб қўйишингиз мумкин экан. Сиз келгунча ош ҳам тайёр бўлади. Иштаҳа билан мазза қилиб еб оласиз…

жиззах 7

Йигитлар каттакон бир лаганда паловни сузиб келтиришди. Бир кило гуручдан дамланган ошни ея олмасак керак деб ўйлаган эдик. Бир дона гуруч ҳам қолмасдан еб қўйдик. Жуда ширин ва мазали ош бўлибди.

жиззах 7

Қирқ минг сўм бўлди дейишди. Эллик минг сўм бериб, яна йўлда давом этдик.
жиззах 1

Ўша кунлар 100 АҚШ доллари қора бозорда 280 000 – 300 000 сўм эканини ҳисобга олсак, демак 50 000 сўм тахминан 16-17 долларга тўғри келади…

 

Тасаввур қилиб кўринг: Канада ёки Америкада шу пулга Жиззахдагидай каттакон бир лаганда ош қилиб ейиш мумкинми? Асло!

 

Яна мухолифат Ўзбекистонда ҳамма нарса қимматлашиб кетган, одамлар очдан ўлаяпти дейди. Бу мутлақо нотўғри ва иғводан бошқа нарса эмаслигини мен бугун Сизга очиқ ойдин айтмоқчиман!

 

5. Самарқанд. Жомбой…

 

Жиззах тугаб Самарқандга яқинлашиб қолганимизда йўлнинг четидаги “Жомбой” деб ёзилган лавҳага кўзим тушиб, жияндан машинани тўхтатишни сўрадим.

 

Демак биз Самарқанднинг Жомбой районига қарашли ердамиз.

жомбой

“Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор!” деган ақидаги амал қилиб, хорижда муҳожирликнинг аччиқ ва аламли нонини еб юрган дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз, хусусан жомбойлик таниқли журналист Жаҳонгир Маматовни эслаб шу лавҳа остида суратга тушишни ихтиёр этдик.

жахон мамат

Ҳаёт ростдан ҳам қизиқ.  Жаҳонгир Маматов менинг Ислом Каримов ҳақидаги илиқ ва эҳтиромли фикрларимни ўқиб, “Президентни мақтаганнинг падарига лаънат!” ёки “Золимнинг малайи ҳам золимдир!” деб мақолалар ёзиб келади.

жахонгир м.

У бу мақолаларида менга имкони ва истеъдоди даражасида ҳақорат ва маломат ёғдиришга ҳаракат қилади.

жахонгир мамамтов

Нимаймиш, мен Ислом Каримовни мақтамаслигим керак экан.  Нимаймиш, менга ўхшаш “Маддоҳ”лар борлиги учун ҳам Ислом Каримов то ҳануз Президент бўлиб турган эмиш…

 

я ж.м.

 

Майли, мен бугун бу гап сўзларнинг қай даражада тўғри ёки нотўғри эканига изоҳ бериб,  Жаҳонгир ака билан яна баҳслашиб, талашиб – тортишмоқчи  эмасман.

я ж.маматов

Мен бугун Самарқанднинг Жомбой райони остонасида туриб шу ерларда туғилиб ўсган, бугун эса олис Америка қитъасида шикаста дил ва ғариб кўнгил билан умргўзаронлик қилиб юрган Жаҳонгир акага ҳам эрта бир кун ўз юртига келиш бахти насиб этишини чин юракдан истаб қоламан!


я ж.мамат

Нафақат Жаҳонгир акага, балки турли баҳонаи сабаб билан ер юзига сочилиб кетган бутун дунё ўзбекларига, яхши ниятли барча Ватандошларимга Ўзбекистонга қайтиш насиб этишини орзу қиламан!

 

6. Имом Ал Бухорий зиёратгоҳи…

 

Жомбой райони чегараси тугар тугамас Самарқанд шаҳрига етмай йўл ўнгга – Челакка бурилиб кетадиган бир чорраҳа бор. Ўша чорраҳадан роппа роса 28 километр юрсангиз, Имом Ал Бухорий мақбараси жойлашган қадамжога кириб борасиз.

зиёратгоҳда

Ўн йил она юртдан айро юрган муҳожир йигитга Ватанига келиш саодати насиб этган экан, бунинг учун Имом Ал Бухорий каби улуғ алломалар хоки ётган муқаддас жойларга бориб, кўрсатган каромати ва инояти учун Яратганга ҳамду санолар айтиб, дуои фотиҳа қилиш ниятида эдик.

зиёратгоҳда 0

Бундай қутлуҳ жойлар ва зиёратгоҳлар мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистонда кўплаб қад ростлаганини бугун ҳамма билади.

Самарқанддаги Регистон мажмуаси.

Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси.

Самарқанддаги Шоҳи Зинда мақбараси.

Бухородаги Минораи Калон.

Самарқанддаги Биби Хоним масжиди;

Хивадаги Ичан Қалъа мажмуаси.

Эҳ-ҳе, ҳали уларнинг бу рўйхатда номи келтирилмаганлари  қанча…

зиёратгоҳда 1

Биргина Самарқанднинг ўзида бундай қутлуғ ва табаррук масканларнинг бир нечта эканлиги дилни қувонтиради.

зиёратгоҳда 00

Шаҳрисабз, Бухоро, Хива ва Термиздаги бундай муборак қадамжолардан эртадан кечага сон саноқсиз сайёҳларнинг қадами узилмаскан.


Имом Ал Бухорий зиёратгоҳига кираверишда йўлимизни бола чақалик бир гала лўлилар тўсиб, майда чуйда нарсалар сотиб олишимизни ёки бир икки танга садақа бағишлашимизни илтимос қилиб қолишди.

зиёратгоҳда 2 

Чиқишда албатта бирор нарса оламиз деб уларнинг мустаҳкам халқасидан эндигини қутулган ҳам эдикки, рўпарамиздан бахт ва иқболидан ял ял ёниб қўлтиқлашиб келаётган бахтиёр келин куёв билан уларнинг ўн ўн беш нафар дугонаю дўсту ёрларига дуч келиб қолдик.

зиёратгоҳда 5

Опам, янгам  ва жиян одоб билан уларга йўл бериб четга ўтишаркан, мен бундай ажойиб ҳолатни эътиборсиз ва  шеъру ашъорсиз ўтказиб юборишни истамадим.

зиёратгоҳда 3

Тўппа тўғри келин билан куёвнинг рўпарасига бориб, уларни тўхтатиб, чин дилдан табрикладим.

шеър
Сўнг баланд овоз билан суюкли шоиримиз Абдулла Ориповнинг қуйидаги шеърини ўқиб бердим:

шеър айтаётган онлар

– Бунчалар латофат айтгил кимда бор,

Кимда бор бунчалар малоҳат, ҳусн.

Сендаги шу иқбол ҳамда шу виқор,

Бахтиёр жуфтингга муборак бўлсин.

Суйганинг қалбида билмам қай ният,

Лемасман шаърингга шеърлар айтсин деб.

Сени яратгандир асли табиат,

Бир шоир ҳажрингда ёниб ўтсин деб…

шеър 3

Мен аслида шеър ўқишни яхши кўраман. Ўқиганда ҳам ҳаяжон ва эҳтирос билан, қироат ва хуш овоз билан ўқийман.

шеър 2

Ҳали “Пионер эрталиги”да дикторлик қилиб юрганимдёқ овозим ширали эканини, шеър ўқишни эплашимни яхши билардим.
 

Мен шеърни эмин эркин, яхши ўқиганимни кўрган келин куёв ҳам, уларнинг бахтиёр дугоналари ҳам бу ногаҳоний қувончдан ўзларини бир лаҳза йўқотиб қўйишди. Сўнг атрофимни ўраб олиб, қизғин ва ижодий суҳбат бошланди.
Мен ўзим асли Китобдан эканимни, лекин кейинги ўн йилдан бўён Канадада яшашимни айтганимда уларнинг ҳайрати янада ортиб, мендан қайта ва қайта шеър ўқиб беришни илтимос қилишарди.

 

Ярим соатга яқин уларнинг даврасида қолиб кетдим. Ишқ муҳаббат, севги ва садоқат ҳақида жуда кўп шеърларни ўқиб бердим.

Биласиз, мен уларнинг кўпини ёд биламан.

“Дунё ўзбеклари”ни кузатиб бораётан бўлсангиз, буни ўзингиз ҳам сезгандирсиз.
шеър 1

Хайрлашар эканман, улар мени ҳам, опам билан янгамни ҳам қўйиб юборишни исташмасди. Бизлар билан уйимизга, тўйимизга борасиз деб туриб олишди.

 

Ҳозир Ўзбекистондаги аксар оилалар загс билан тўйни бир кунда ўтказиб олишни одат қилишганини эшитгандим.

 

Ажабки, улар ҳам Жомбойда – қир адирлар бағридаги қишлоқларнинг бирида яшашаркан. Куёвнинг отаси – муаллим, келин – чўпон чўлиқлар оиласидан экан…

 

Танишиб адресларни ёзиб олдик. Мен уларни – Канадага, улар мени – адирдаги янги уйларига таклиф қилиб қолишди…

 

Ижодкор одам учун кайфият ва руҳият бўлса, бас. Боз устига яхши шеъринг бўлса, нур устига аъло нур. Ҳар қадамда мухлис орттириб яшайверасан…

 

Ал Бухорий ҳазратлари ётган муқаддас жойни зиёрат қилиб чиқарканмиз, боя йўлимизни тўсган лўлилар яна бизни ўраб олишди. Энди улар майда чуйда хариб қилишимизни эмас, балки уларга атаб шеър ўқиб беришимизни илтимос қилишди.

зиёратгоҳда 5

Демак, боя келин куёвларга шеър айтганимизда бизни ўраб олган даврада улар ҳам бўлишган. Нима ҳам қилардик. Бундай пайтда уларга садақа беришдан кўра, шеър айтиб қутулиш афзалроқ….

 

Қозиқ, қанча ўйласам ҳам лўлиларга аталган шеърдан бирорта ҳам ёдламаган эканман. Лекин улар мендан фақат муҳаббат ҳақида шеър ўқишимни илтимос қилишарди.

 

Ажаб,  уларнинг ҳам кўнглини олиб зиёратгоҳдан ташқарига чиқарканмиз, лўлилар бизга боягина харид қилинг деб тутган майда чуйдаларини энди эсдалик учун совға қилиб беришларини айтишди.

 

Мана Сизга шеъриятнинг қудрати!
зиёратгоҳда 2

Турли туман арзон тақинчоқлар, ўсма, хина ва зиёратгоҳ сурати туширилган сувинерларни эсдалик учун оларканмиз, жиянга “буларни рози қил” деб имо бериб, лўлилар билан хайрлашдик…

 

 (давоми бор)

"8" Comments
  1. Ismat Xushev Jahongir Mamatov nomiga aytgan gapi va yaxshi niyati bilan bugun bizni yana hayron qoldirdi.Hamma ham u kishiday kechirimli va bagri keng bo`lolmasa kerak. Ha, biz Ismat Xushevni haliyam yaxsh bilmas ekanmiz. U boshqalarga qaraganda juda baland va donishmand odam ekan. Men uning O`zbekistondagi safar taassurotlarini katta qiziqish bilan o`qib borayapman. Bis hali undan ko`p narsalarni o`rganishimiz kerak ekan. Qo`lingiz dard ko`rmasin, omad sizga Ismat Xushev, yaxshiyam siz borsiz..

  2. Avallo vatanini xakikiy sevadiganlar xech kachon men vatanparvarman deb xamma yoqqa jar solmaydilar.Omon boling

  3. Balki tugridir lekin zarurat talab kilib kolsa yani boshingizdan avtomat uqqlari yogilib tursa ushlansangiz 20-25 yil bekordan-bekorga kamalib ketishingiz anik bolib tursa ilojsiz vatandan ketar ekansiz.Vatandan ketgan yuzlab balki minglab insonlarni bu borada ayblash nourin bolsa kerak xar kim boshiga tushganini uzi biladi. kanchalab xur fikrli millatdoshlarimizni kamoklarda yotgani,xorijlarda sargardon yurishiga sabab vatanni sevmasligi uchun bolmasa kerak.

  4. Ассалому алайкум хурматли Исмат ака!Сизга катта рахмат,хикоянгизни укиб бораяпман.Худди Ватанга боргандай булдим.Бир умр Мармар ва гранит сохасида ишлаганим учун,Узбекистоннинг куплаб курилишларида,Хужа Исмоил Бухорий мажмуаси курилишида хам фаол катнашган эдим.2000 йилларгача бизнинг соха халол соха эди.Ундан кейинига пул килувчилар аралашиб,тошнинг нархи”ТАБИИЙ” кутарилиб кетди.Бу хакда алохида макола жунатаман.Энг аввало юртимиз тинч,осойишта кадрига етишимиз керак,Пулни ишлаб топса буладику!

  5. 3500-4000$ AKSH dollarini tashkil kiladi. 1kg gusht 5-8$,kg un 1$,usimlig yogi 1,5-2$ atrofida,Kiskacha aytganda bir kunlik ish xaqqinggizga urtacha 2 bosh quy, yoki yaxshi bir smartfon,yoki kichikrok xajmdagi LCD televizorini sotib olishingiz mumkin.Bir oylik maoshga yaxshi xolatdagi(masalan 2002-2004 yillarda ishlab chikkarilgan) mashina sotib olishingiz xam mumkin.Endi taqqos-qiyos kilish ukuvchini uziga xavola.

  6. Тасаввур қилиб кўринг: Канада ёки Америкада шу пулга Жиззахдагидай каттакон бир лаганда ош қилиб ейиш мумкинми? АслоЯна мухолифат Ўзбекистонда ҳамма нарса қимматлашиб кетган, одамлар очдан ўлаяпти дейди. Бу мутлақо нотўғри ва иғводан бошқа нарса эмаслигини мен бугун Сизга очиқ ойдин айтмоқчиман!-Ismat aka meni ma;zur tutung-ku rivojlangan davlatlar b-n UZB dagi kishilar turmush darajasini taqqoslashda ayniqsa narx-navoda biroz noxolislikga yol kuyibsiz.Masalan Australiyada axolini urtacha maoshi

  7. Ахли Расул Мухаммад (Тожикистон)

    Яна такрор айтаман: ВАТАНИМ ДЕЙДИГАНЛАР ВАТАНДАН КЕТМАЙДИЛАР, ВАТАНГА КЕТАДИЛАР! Ватанини суйган одам учун – чинакам ошиќ учун суюклисининг юзидаги хунук сепкиллари хам юлдуздек гўзал бўлиб кўринади… Холбуки, биздаги аксарият «ватансевар»ларнинг ватанпарастлигида шахсий манфаатпарастликдан бошќа хеч нарса йўќ!!!

    • Taxallusni guzalini tan-
      nlashingizdan xoynaxoy fozillikga davo kiladiganlardan kurinasizu ammo siz tanimagan,bilmagan insonlar xakida juda tez xulosa chikarar ekansiz.Men yurtimizda axolining istemol mollariga bolgan extiyoj nisbatiga maoshning nomutonosibligi xakida ukuvchini fikrlashga chakirgandim.Darrov vatanni sevmaslikda,manfaatparastlikda ayblabsiz,xa mayli bu metod oxirga paytda uzi juda modalashib ketdi.
      : ВАТАНИМ ДЕЙДИГАНЛАР ВАТАНДАН КЕТМАЙДИЛАР, ВАТАНГА КЕТАДИЛАР-

Leave a Reply to Мамаёкуб.Хамраев.
*