Menu
Categories
Озод Шарофиддинов аёлларга меҳрибон бўлса бордир шунга шунча гап сўзлар…
04/01/2013 Адабиёт

 
Озод Шарфуддинов

 

 

 

 

 

 

 

 

Исмат Хушевнинг Ғаффор Ҳотамов ҳимоясига ёзган мақоласини ўқибёки Тақдир ажойиботлари ҳақида.

Ғоффор Ҳотамовнинг Тақдир ажойиботлари ёки Одил Ёқубов ҳакидаги асари билан илк бор қадрдон акамиз Исмат Хушевнинг Дунё ўзбеклари сайти орқали танишдик.

Исмат ака интернет сайтида бу асарни боб-боб қилиб бериб борди. Ва биз ҳар бир бобини  қизиқиш билан кузатиб бордик.

Ўзбек адабиётининг улкан намояндаларининг кўпчилиги Абдулла Қаҳҳорни шогирдларидир.

Озод Шарафиддинов хотираларида  А Қаҳҳорни  Москвадан жиянга олувдим деб берган  велосапетини  олиб келганини фахр билан айтса, Сайид Аҳмад Муҳаммаджон Ўразбоевнинг  тўйида  Абдулла Қаҳҳорга кўк чой ўрнига фамил чой дамлаб берганини    айтади.

Ҳақиқатдан  Озод Шарафиддинов ҳам Сайид Ахмад ҳам Ўзбекистон қаҳрамони, ҳалқимизнинг буюк инсонлари ҳисобланади. Уларни ортидан қанча-қанча шогирдлар етишиб чиққан.

Ҳозир ҳам юртимизни турли хил сохаларида фаолият юритмокда… Шундай инсонларни устози Абдулла Қаҳҳор ҳақида хам  Ғ Ҳотамов  ҳар хил фикрлар айтади.

   Адабиётимизнинг юксалишига, жахон адабиётини кириб келишига хамда  Жахон адабиёти журналини юзага келишида адабиётшунос олим   Озод Шарафидинновнинг ҳиссаси беқиёсдир.

Призидентимиз Ислом Абдиғаниевич Каримов ўзининг « Юксак маънавият енгилмас куч» асарида  Озод Шарфидинов ҳакида   жуда яхши сўзларни айтган.

 Ҳакикатдан  ҳам бугун ўзбек китобхонларини китоб жавонидан ўрин олган кўпгина чет эл адабиёти дурдоналарни ўзбек тилида ўқишимизда Озод Шарафиддиновни хиссаси катта .

 Кўпгина машҳур чет эл асарлари , у кишини узи хамда шогирдлари томонидан таржима килинган.  Ғоффор Ҳотамов айтса айтибди. Озод Шарофиддинов аёлларга мехрибон бўлса бордир шунга шунча гап сўзлар.

Ахир машҳўр Қиргиз ёзувчиси Чингиз Айтмотовни    «Чўққида қолган оҳунинг оху зори» асарида  «Менга илхом берган аёллар»   номли  алохида боби бор

Ҳақиқий   гўзаллик бу нима? Ҳақиқий гўзаллик бу аёлдир.  Аёл бор экан, биз гўзалликка интиламиз. Гўзалликдан илҳомланган ёзувчигина машҳур асарлар яратади. Озод Шарофиддинов эса шундай бебаҳо асарлар яратди.

Шунингдек Ғ Ҳотамов ўз  асарида  кўпчилик ижодкорлар  хақида  ҳар хил  гаплар айтган».  Мен бу гапларни рост ёки ёлғонлигини билмадиму,  Лекин тан олиб олиб айтиш керак

«Дунё ўзбеклари» сайтида бу асар Оқланмаган ишонч қиссасидан кейин иккинчи шов-шувли асар булди.

 Ёзилиш услуби хам узига хос, уни устига адиб, жуда чиройли-чиройли хадисларни,ҳамда шеърларни келтиради  асар давомида бу эса асарни безайди.

Абдулла Орипов хакида жуда аъло фикрларни айтган.

Ҳотамовни  асарида Абдулла Каҳҳор  хақидаги сатрларини ўкиганимда  шу гаплар келганди. Кампютюримга ёзиб куйгандим.

Якинда Исмат акани  « Яна Ғоффор Ҳотамов хақида»ги мақоласини ўқиб  имконят пайдо бўлди ўз фикримни шеърий тарзда айтдим.

 Қалбида туғилса ижодга меҳри

 Адиб устоз бўлиб уйига чорлар

 Бугун кўпчилиги юртимиз фахри

 Қаҳҳор уйидаги ёш ижодкорлар

 Китобхон ҳақ сўзни  айтайин сенга

 Қаҳҳорга шу учун мен меҳр бердим

 «Қирқ пари» асари ёқди-ю менга

 Ғоффор Ҳотамовга нима ҳам дердим.

 Бу асар хақида  Исмат аканинг хам мақоласи чиқди.. анча шов—шувли бўлди.

Дунё ўзбеклари  мухаррири фикри  мухлислар учун қизиқарли эди…

 Мухлис

Leave a Reply
*