Menu
Categories
Ўзбекистон Бош прокурорига: Ҳақ ҳуқуқлар сизда бузиляпти. Жазолашни ўз идорангиздан бошланг! (3)
04/01/2013 Ватандан хабарлар

 

Хатирчи тумани собиқ прокурори Самадов Салом ака қилмишлари исботи

Ассалому алайкум хурматли Ватандошлар!

Мени ушбу маколани ёзишга ундаган нарса, 31 март кунги “Озодлик” радиосида Узбекистон Республикаси Бош Прокурори Рашитжон Кодировнинг Олий Мажлис Депутатлари олдида хисобот бераётиб, инсон хакларини химоя килишда мавжуд конунлар эскирганлиги ва якин кунларда янги конун лойихасини такдим килажагини, инсон хакларини бузган амалдорга жазони кучайтиришлигини, энг асосийси ушбу амалдорлар хаммаси Прокурор, милиция ёки суд эмас.

Нечанчи йилларнинг ўзи келаётир (хиди келиб булган).

Мен шунча йил то 2007 йилгача Узбекистонда ишлаб Сиз номларини келтириб утган идоралардан ёрдам курган булсам кургандирман, зинхор жабр курган эмасман, бошка яна куплар шу фикримни макуллайдилар.

Хурматли Рашитжон Кодиров, яна билмадиму аммо лекин Прокуратурада, Милицияда ва Судда ходимлари устидан шикоят ёзиб, ижобий бир жавоб олган ёки шу шикояти ортидан узи жабр тортмаган одамни курган ёки эшитган эмасман.

Мен 2001 йилдан 2007 йилгача Навоий вилоятида ишладим. 6йиллик фаолиятим давомида канчалик тухматга колган булсам, жабр тортган булсам, хаётим хавф остида колган булса, 6 йил орган эшигида овораю сарсон булган булсам.

ХАММАСИ МАНА ШУ СИЗНИНГ ПРОКУРОРЛАРИНГИЗ ТУФАЙЛИ БУЛГАН!!!.

2001 йилнинг 28 январида Лангар ОАЖ бошкаруви раиси булиб борган булсам, зур бериб ишни бошлаб, ташкилотни тиклаш харакатида юрсагу Прокурорингиз бизга чох казиш билан овора.

Уша йилнинг апрелидаёк одам юбориб чакиртириб, “КЕЛГАНИНГИЗГА 2 ОЙДАН ОШДИ БИР КЕЛИБ ТАНИШАЙ ХАМ ДЕМАЙСИЗ, РАЙОНДА ЯНГИ ОДАМСИЗ ПРОКУРОР БИЛАН ТАНИШИШ КЕРАК ДЕБ КОЛДИЛАР.

Мен булсам хурматли Салом ака (Самадов) биз ишлаб чикарувчи, сиз Прокурор богликлик жойимиз йук, менинг вазифам ташкилотни ишлатиш, ишчиларнинг шароитини яхшилаш, агар у ёкга бу ёкга деб юрадиган булсам иш колиб кетади деб тушунтирдим ва хайрлашиб чикиб кетдим.

Бир хафта утгач бир илтимос билан чикдилар Хурматли Самадов Салом акамиз “ЭНДИ БИР АРЗИМАС ИЛТИМОС БОР ЭДИ, ШУ УН ТОННАГИНА ОК ЦЕМЕНТ КЕРАК ЭДИ, АММО ПУЛИНИ КЕЛГАНДАН БЕРАМАН” деб жуда муомала килдилар.

Мен хам инсофли одам экан пулини берса деб кора терга тушиб Узбекистон буйлаб, ОК цемент кидирувига тушиб 15 кун деганда Наманганнинг бурама тут махалласидан топдим, нархи отнинг калласидек, тоннаси 100 доллардан=1000 доллар булади экан.

Шошиб Прокурор Самадовга кунгирок килдим. ака шундай экан деб. Укиши хурсанд булиб юклатинг, машинани Каршига заказ беринг дедилар. Машина пули 248 минг сум булди, цемент карзга ваъда асосида.

Ана энди томошо бошланди, цементни Каршига Калоновнинг уйига туширишган шафёр ва вакил Хатирчида Прокуратура эшигида туриб 2 кун деганда 248 минг мошина пулини зурга олдик.

Минг бир эланиш ва тавба тазарру, ваъдалар билан мехмонларни кузатиб хар хафта прокурор хузурига катнашни бошладим, йил тугади пулдан дарак йук.

Янги 2002 йил бошланди, ташкилотнинг узига яраша ташвиши ва менинг цементдан карзим. 9 апрел куни Прокурор ёрдамчиси кунгирок килиб ака устингиздан ариза тушган бир келиб кетинг деб колдилар, борсам мен танимаган бар одам номидан Бош прокурор Рашитжон Кодиров номига, менинг ташкилотдан 300м3 гранит блоклари ва 3000тонна дала шпати угирлаганлигим хакида ариза.

Ана энди текшириш бошланди. Мен нима дейишни билмай Самадов Салом акамнинг хузурларига кирдим, у киши туриб, кучок очиб кутиб олдилар. Э келинг куринмай кетдингиз, кандай шамол учирди деб мулозамат килдилар.

Мен булсам Салом ака, ёрдамчингиз кеча чакиртирган эдилар, устимдан кимдир тухмат ариза ташкиллаштирибди, узингиз биласиз мен бундай ишларни килмайман, узингиз хакикат килиб, масалани бир томонга хал килинг деб илтимос килдим.

У киши ёрдамчиларига кунгирок килиб, Мамаёкуб акамизнинг устиларидан ариза бор экан олиб киринг, бир курайлик, ака ёнимда утирибдилар деди.

Ёрдамчилари ариза билан кириб келдилар, прокурор Самадов аризани кулларига олиб бир куз югуртирдилару, бу ариза шахсан Бош прокурорнинг назоратида мана штамплари, агар менинг ёки вилоят прокурорининг номларига булганида эди чора килар эдим, деб куп афсус килдилар, менинг илтимосларимдан кейин бироз юмшаб, хай майли бир харакат килиб кураман, энди бизга килган яхшилигингизни унитганимиз эмас, таниш йигитлар бор юкорида, энди сизнинг ишингиз учун атайлаб Тошкентга бориб келаман келаси хафта деб колдилар.

Алкисса текшириш 3 ой давом этиб, бухгалтерияни, бутун ташкилот хужжатларини аудиторлар агдар тунтар килишиб, аризада курсатилган фактлар уз тасдигини топмади.

мен карши ариза билан чикдим, ёзганларни жазолашларини сураб. Прокурор Самадов эса куйинг, шу пасткашлар балан тенг булиб юрасизми, бу гурух Хатирчининг ута ёзувчилари, кутулганингизга шукур килинг, мана ёзган маълумотлари исботини топмади.

Мен хам кулимдан келгунча ёрдам килдим, кутулганингизни ювайлик ундан кура юринг, бир иккита мехмонлар хам бор деб колдилар ва чойхона каёкдасан деб кетавердик.

Мен тухматдан кутулган хак берди, куткаргандай утирган акам хам мени честнийлигимни мехмонларга мактаб утиришни тугатдик. 3 ой прокуратурада овораю сарсон булганлигим сабаб, 6 млн сумлик ишчиларнинг ойлик маошидан карз булиб колибмиз.

Уша пайтда ташкилотда 320 киши ишлар эди, ушбу сумма пул 70-80 кишининг ойлиги халос. Энди бу масала буйича 3 ой катнадик Бош хисобчи билан, эрталаб соат 9 га келамиз кеч 24 ёки 26чи соатларда жавоб беради терговчи.

Хар куни битта савол ишчиларнинг ойлигини качон берасизлар. Барака топгур, биз ишга борсак, у ёк, бу ёкга югуриб пул тушириб келсак берамизда, прокуратурада эртадан кечгача утириб, кандай иш хакини берамиз деймиз, терговчи эса хар куни эртадан кечгача хар 2-3 соатда бир чакирадида ИШЧИЛАРНИНГ ОЙЛИГИНИ КАЧОН БЕРАСИЗЛАР мен делони ёпишим керак дейишдан чарчамайди.

Мана шундай гаплар булиб утган ва хозир бизнинг холимиздаги одамлар катор булишиб хар куни прокуратура эшигида туришгандир. Хаммаси утди, 2003йил бошка ташкилот очиб ишлаб юрибман, йулим тушиб Хатирчига бориб колдим.

Бир танишимни топиб, икки огиз хангомалашайлик деб чойхонага утдик, чой ичиб утирган столимиздан икки стол нарига 3 киши келиб утиришди, ёнимдаги шеригим, менга караб у бирда сизни Тошкентга ёзган кишини таниб олдингизми деб колдилар, мендан рад жавобини олгач, уша келиб утирганлардан биттасини курсатиб ана уша дуппи кийган киши, анча вактдан буён сиз билан танишмокчи, жуда илтимос килиб юрибдилар деб колдилар ва ёзувчи деб кушиб куйдилар.

Мен бирдан, сиз утириб туринг хозир дедиму, секин туриб уша столнинг ёнига бордим ва дуппилик кишига караб утирсам буладими деб рухсат сурадим.

Рухсат олиб утирганимдан кейин у киши кимлигимни сурадилар, мен эсам, дабдуристдан мени танимасангиз нима учун устимдан Бош прокурорга ариза килиб юрибсиз деб, саволга савол билан жавоб бердим.

Англашилмовчилик тугамасдан шеригим етиб келиб мени танитиб куйдилар. Дуппилик шикоятчи акамиз жойларидан туриб, кетдик уйга, бизникига борамиз,деб туриб олдилар ва бутун вокеани уйда айтиб бераман, бу чойхонанинг гапи эмас деб каршилигимга карамай кучага бошладилар.

Мен шерикга карасам, у киши бормасак булмайди деб имо килдилар. Аканинг ховлиларига кириб бордик, ховли майдони салкам курилиш омбори дейсиз, хамма материалдан бор 2-3 та уй куришга етадиган.

Мехмонхонага утдик, шикоятчи акамиз узундан узок кечиримлар сураб, килган ишидан афсусда эканлигини айтиб, Бош прокурорга ёзган шикоятлари шахсан Хатирчи туман прокурори Самадов Салом курсатмаси билан ёзилганлигини.

Тумандаги калами уткир, тугридан тугри Президент номига ёки Бош прокурор ва бошка тегишли идоралар номига шикоят ёзувчилар Прокурор курсатмаси асосида ёзишларини, нима деб ёзишни прокурор айтишлигини, шикоятчилар даромадни хакини прокурор билан келишган холда олишлигини айтиб колдилар.

Менинг бу гапларга ишонмаганлигимни куриб, ука мен сен учун ёлгон айтмайман, керак булса Самадовнинг олдига хозир сен билан бирга бориб узига айтаман шу гапларни деб колдилар.

Менинг ота боболарим Нурота туманидан асли, шикоятчи Мамадиёр акамизнинг хам ота юрти Нурота туманидан эканлар ва бир бориб колганларида, кариндошлари Мени айтишиб шундай кариндошимиз бор Хатирчининг Лангарига директор булиб борганлар, танишсанглар яхши булар эди, хар калай кариндошсизлар, бир ота бободан уриганмиз деб колишибди.

Ана энди ер ёрилса-ю кириб кетсам, йук танимайман, бориб альатта танишаман деб кутулдим деб колдилар. Биз узок хангомалашиб утирдик, мен Мамадиёр акадан мана шу шикоятчилик ишини ташлашни, бу ноинсоф виждонсиз, пул учун хар кандай пасткашликдан тоймайдиган прокурор ва милицияларга шерик булгунча, инсон булиб колинг деб илтимос килдим.

У кишининг уйларидан чикибок Салом акамга кунгирок килдим, кабинетларида эканлар, кутиб туришларини айтдилар.

Яна ушандай кучок очиб кутиб олдилар, кайфиятим йуклигини сезиб, ха бирон ёрдам керакми, нима гап булса хам айтаверинг, кулдан келгунча харакат киламан деб чулдираяпдилар.

Мен зимдан караб, Салом ака! шу бошка бирон иш билан шугулланиб пул топсангиз халолрок булар эди, масалан бирон жойда шапкангизни ерга куйиб утирсангиз, хар ким бахоли кудрат ташлаб кетади 4-5 сум деб бор гапни айтиб солдим.

Акам шунака хафа булиб, сиз мендек инсонга ишонмай, каердаги пасткаш шикоятчига ишониб юрибсизми деб “Чин жигилдондан” хафа булдилар.

Энди бундай ёзганим (юрак, виждон, дил ва хокозолар) олиб ташланган буларда.

Хурматли Рашитжон Кодирович!

инсонларнинг хаклари, ёзган илтимосномаю, шикоятлари асосан сизнинг идорангизда бузилаяпди.

Жазолашни узингизнинг идорангиздан бошланг. Хеч кайси идора ходимлари инсонлар хак хукукини айрим прокурорларчалик паймол килган эмас ва бундан кейин хам килолмайди.

Ойболта кимда булса, уша жаллод. Бахо бериш халкдан.

Кейинги хикоя Бахтиёр Шомирзаев ва Бахриддин Валиевларнинг килмишлари тугрисида булади.

Ок цемент, оппок цемент пуллари кани цемент…

Мамаёкуб Хамраев

Leave a Reply
*