Menu
Categories
Қоплонбек: Санъат ҳам ахлоқи билан гўзал
04/02/2013 Видео

Ғарбнинг фаҳш ва ахлоқсизлиги ҳақида жуда кўп гапирамиз. Халқимиз мусулмон динининг мусаффо сувларидан ичиб, юксак ахлоқий муҳитда вояга етаяпти ва шунинг бизда унақа бачкана ва салбий иллатлар умуман йўқ, демоқчи бўламиз. Аслида ҳам шундайми?

Бизга “ҳажвий асар” деб тақдим этилаётган юқоридаги томошани диққат билан бир кўринг. Ўзларини ҳар ерда “машҳур қизиқчи” деб таништирадиган бу кимсаларнинг юзлаб томошабинлар (уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар) олдида айтаётган гаплари-ю, омма олдида кўрсатаётган қилиқларига бир эътибор қилинг. Нимаси буни “асар”, нимаси буни ахлоқий “ҳажв”? Бу бориб турган бачканалик-ку!

Наҳотки шундай “асар”лар билан жамиятга маънавий озуқа берилса, наҳотки шундай “ҳажвия”ларни кўриб ўсаётган қизалоқларимиздан ҳаёли, иболи ва латофатли келинлар етишиб чиқса. Наҳотки ушбу “томоша”ларни кўриб катта бўлаётган ўспирин- йигитларимиздан мағрур ва жиддий, мард ва ҳар сўзида бир маъно бор ҳақиқий эркаклар етишиб чиқса…

Кулги инсон учун сув билан ҳаводек зарур албатта. Ҳаётни кулгисиз, ҳазил-мутойибасиз тасаввур қилиш қийин. Аммо одамларни кулдираман деб, Лут қавмининг “қилиқлари”ни катта саҳнага олиб чиқиш шартмикан?

Кейинги вақтларда Ўзбекистонда бачкана кулгилар ва бачкана “кулдирувчи”лар ҳаддан зиёд кўпайиб бормаяптимикан? Ўта шаллақи мавзуларда “ижод” қилаётганлар, “яп-яланғоч” кесатиқларни хотин- халаж ва болаларимизга кўрсатиб ўзини “машҳур” қилаётганларнинг уруғи болалаб кетмаяптимикан?

Ғарбда ҳам шарқда ҳам ҳар замонда фаҳш ва ахлоқсизлик йўлига кирганлар, нотабиий ҳаёт тарзи билан яшаганлар жуда оз бўлсада бўлган. Аммо ҳеч ким уларни ҳозирги пайтдагидек кенг тарғибот қилмаган. Ҳар кимнинг йўли ўзига, ғарб ўзининг бугунги маънавий инқирози учун ўзи масъул. Аммо бизнинг масъулларимизни кўзи қаерда?

Қоплонбек. Канада 2013 йил, апрель.

"1" Comment
  1. Ушбу мавзуни кутариб жуда тугри килибсизлар,лекин хеч ким фикр билдирмагани мени хайрон колдирди.Бунака бачкана ифлосларни сахнанинг якинига хам йулатмаслик керак.Хозирги ёшлар эмас,хатто 30дан ошганлар хам маъноси йук нарсаларни томоша килиб утиришади.Орасида озгина ялангоч гап булса булди.Савия,тушунча,фаросат деган гаплар утган асрда колиб кетди шекилли.Нима,бу ишлар халкнинг онгини йукотиб,оми ва манкурт булиши учун атайлаб килинаётган тадбирлардан бирими?Эсинг борида этагингни ёп дейишган!!

Leave a Reply to Мамаёкуб.Хамраев.
*