Menu
Categories
Аллергик тумов: Мана бахор фасли хам аста – секин кириб келди.
04/03/2013 Ватандан хабарлар

АЛЛЕРГИК ТУМОВ

      Табиб  Бисмиллахир роҳманир роҳийм.

Мана бахор фасли хам аста – секин кириб келди. Бахорни мухаббат ва гўзаллик рамзи дейишади. Хозирги паллада бутун мавжудотга жон кириб Айни хаёт қайнайдиган палла.

Ана шундай янгиланиш жараёнини кимларгадир қувонч, севинч бағишласа, яна кимларгадир хафагарчилик ва қийинчилик олиб келади.

Бунга сабаб нима? Сабаб – аллергик тумов яъни ренит касаллигидир. Хасталикнинг Айни шу дамда кўпайиб кетиши бунга мисол бўла олади.

Аниқланишича, ер шари аҳолисининг хар 5/1  қисмида аллергия мавжуд экан. Бу касаллик 10 йил ичида 2 баробар кўпайди. Аллергия – организмдаги ташқи мухитнинг баъзи таъсирларига(аллерген)Ларга шиддатли жавоб реакциясидир. Масалан, озиқ – овқат маҳсулотлари(тухум, шокалад, қулупнай, Шўр балиқ), цитрус мевалар (лимон, апельсин), зиравор ва аччиқ таомлар ёқмаганида терига эшакем тошиши, бронхиал астмада бош қаттиқ оғриши, ёки доимий оғриши,(мигьрен) терига тошма тошганда(экзема) аллергия натижасида шишлар пайдо бўлганда, турли ўсимликлар ва дарахтлар гуллаган Айни хозирги пайтда юзага келади. Касаллик белгилари умумий ва жойли гурухларга бўлинади.

 Умумий белгиларга бош оғриши, қорин ва юрак атрофидаги оғриқ, иштахасизлик, уйқусизлик, кўнгил айниш, бош айланиши, қулоқ битиб чириллаши, дармонсизлик киради. Кўпинча бундай беморлар кўз атрофида кўкариш аломати «кўз ойнак синдроми» пайдо бўлади. Юқорида айтиб ўтилган белгиларнинг барчаси ўсимлик чанги билан заҳарланиш аломатидир.

Жойли белгиларга бурун шиллиқ қаватида содир бўлиб, хуружли тез – тез аксириш, қичиниш, нафас олишнинг қийинлашуви, тиқилиши, сувсимон – шиллиқли суюқликларнинг бурундан келиши, баъзида бурун қонаши каби холатлар хам бўлиб, одатда бундай беморлар чўнтакларида бир эмас бир неча дастрўмол олиб юрадилар. Бундай беморлар ўз вақтида шифокор – аллерголог мутахассисга учрамасалар, касаллик пастки нафас йўлларига тарқалиб, юқоридаги аломатларга йўтал, Томоқ қичишиши қўшилади. Бундай нафас қисиши, яъни атопик бронхиал астма хасталиги, бу аллергик тумовга қўшилиши хавфи содир бўлади Бундай беморлар узоқ вақт бурун-томоқ, бурун (ЛОР)  вазаматор  ренит бурун бўшлиғи полипи, бурун суягининг эгри – бугрилиги каби ташхислар билан даволаниб, натижаси яхши бўлмаганидан сўнгина бизнинг «Малхам» табобат марказининг аллерголог шифокорларига мурожаат этадилар. Кўпчилик беморлар орасида аллергик хасталикларни, жумладан, аллергик тумовни ҳам даволаб, ката ютуқларга эришилмокда.

Даволаш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  1. Дорисиз (кимёвий дориларсиз) даволашнинг шарқона усули.
  2. Гомипатик табиий дорилар қўллаш.
  3. Иммун сезгирликни камайтириш – бу усулда бемор хасталиги сабабчиси аллергенни аниқлаб, мазкур аллерган организмга аста – секин киргизилади. Яъни :ўзиники – ўзига: кабилида иш юритилади.

Юкорида айтганимиздек, аллергия ўсимлик чанги, мева – сабзавотлар, озиқ – овқат махсулотлари, уй хайвонлари мўйи ҳамда дори воситаларига нисбатан бўлиши мумкин Олимларимиз энг тарқалган ва хавфли аллерген сифатида «уй чанги» ни эътироф этадилар. Унинг таркибида замбуруғлар, одам ва уй хайвонлари терисининг пўст қолдиқлари, уй хашоратлари (кичик каналар), тана қолдиқлари, тухумлари, нажаси, бактериялар, ўсимликлар чанги ва хаказолар мавжуд бўлади.

Уларнинг энг кучлилари тўшак каналари бўлиб, улар учун чанг табиий яшаш мухити хисобланади. Каналар уйга ёзда очиқ деразалар, уй хайвонлари орқали кириб ёстиқ, кўрпа, юмшоқ мебеллар жилдлари, гилам, полосларда тўпланади. Инсон организмига каналар асосан хаво томчи йўли орқали ўтади. Шахар уйларига қараганда қишлок уйларида чанг кам. Шунингдек, ваннахонада ётоқхонага нисбатан чанг камроқ бўлади. Ётоқхонадаги тўшакларда эса полга нисбатан каналар миқдори кўпроқ: тушакдаги 1 грамм чанг таркибида 3000 дан 14000 нафаргача каналар борлигини тиббиётимиз олимлари аниқлашган. Кечаси ухлаганда тўшак тана харорати сабабли 20 – 30 даражага исиб кана ва турли замбуруғларнинг фаоллашуви учун замин яратади. Биз юқоридагиларни хисобга олиб қуйидагиларга амал қилсак, касалликнинг олди олинган бўлади:

  1. Аллергенлардан йироқ бўлиш
  2. Китобларни фақат ёпиқ жавонларда сақлаш
  3. Мебелларни хар уч – тўрт кунда нам латта билан артиш
  4. Уйдаги хайвонлар, парандалар ва аквариум балиқлардан воз кечиш
  5. Ётоқхона ва тўшакларни хар куни шамоллатиб туриш ва уни хафтада бир – икки маротаба тоза хавога олиб чиқиб қоқиш
  6. Хафтада бир маротаба уйни нам, тоза латта билан артиш, хонани шамоллатиш
  7. Чойшабни хафтада бир марта алмаштириш
  8. Чанг кўтарадиган дарпардаларни камайтириш
  9. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилсангиз касаллик сиздан қочади.

Аллергик тумовда дори воситаларидан демидрол, супрастин, тавегил, дипразин, диозалин, фенкарол кабиларни фақат шифокор тавсияси билан қабул қилган маъқул. Халқ табобати усуллари билан даволашга келсак, албатта бемор қуёшдан химояловчи кўзойнак тақиш , оғиз ва бурун бўшлиқларини ўсимлик чангидан тозалаш мақсадида хар куни ювиш, яъни илиқ сувда муттасил тахорат қилишга одатланиш, аллергия чақирувчи озиқ – овқатлардан воз кечиш, аллергик чақирувчи гулларни камроқ хидлаш кирса, уй шароитида бемор ярим литр қайнаб совуган сувга бир ош қошиқ тузни солиб, аралаштириб 1 кунда 5 – 6 махал бурун чайқаб турилса, касалликка шифо бўлади. Уйингизда асалнинг сақичи бўлса, сиз уни чайнаб юрсангиз аллергиянгизга фойдаси бор. Бу хам бўлмаса 2 бош саримсоқпиёзни олиб, унга қирғичдан ўтказилган лимонни  қўшиб бир литр қайнаган иссиқ сувни қуйиб қоронғу жойда 3 кун сақлайсиз ва тайёр бўлган малҳамни оч қоринга бир ошқошиқдан ичасиз ва дардингизга малҳам топасиз. Уй шароитида махсус сурма дори тайёрлаб сурсангиз тумов, грипп олди олиниб ренитга фойдаси бўлади. Алоэ ёки семизакгул (каланхоэ) сувини сиқиб вазелин билан аралаштиринг ва тайёр малҳамни суртмасини бурун катакларига суртинг. Уйингизда зиғир уруғи бўлса уни сирли идишда қиздириб, икки қошнинг ўртасида 5 – 10 дақиқа ушлаб турсангиз, сиздан тумов чекинади. Мабодо зиғир уруғи бўлмаса ўрнига ош тузидан фойдаланса бўлаверади.

Шоир тили билан айтганда:

Тумов аломатин қилайин баён

Назла хилти оқар оғизга томон

Бурундан оқса у дерлар «тумов»

Иложин бир оқил айтмишдир тамом

Оғизга бир дирам қоқула олгин

Ва унга тенг ярим қалампирмунчоқ солгин

Яна седанадан хидласанг такрор

Тумов вайрон бўлиб топар жон ором

Мабодо одамда иссиқ тумов бўлса унда бемор қуйидагини қилсин:

Иссиқ тумов билан оғриса киши

Нилуфар шаробин лозим ичиши

Шарбатдан сунг Яна АРПА-ю мошдан

Овқат қили беса соз бўлур иши

Агарда сизда совуқли тумов бўлса, унда сиз қуйидагига амал қилинг

Совуқ тумовлигин билгач билимдон

Хиссоп (иссоп) шарбатидан ичмоғи аён

Овқатга нўхатнинг шўрвасин ичса

Наф топиб тузалиб кетар бегумон

Фикримизни бир масал билан якунлаймиз: Ит ва эшаклар хайвонлар тоифасига мансуб бўлишига қарамай, борди-ю касал бўлиб қолса, то тузалмагунча хеч нарса емайди. Аммо баъзи инсонлар инсон деган номга эга бўлла туриб, зарар келтирувчи овқатлардан табиб уни маън этса хам барибир еяверадилар. Улар аввало ялиниб – ёлвориб сўраб ейдилар, бу Билан бўлмаса дўқ қилишга ўтадилар. Бундан хам бирон иш чиқмаса,  хеч ким йўқ пайтда хилватда ўғирлаб ейдилар.

     Азиз дўстлар ! Қиссадан ҳисса шуки, бу касаллик доим тузалгунча пархез ушлайдиган касалликдир. Сиз касалликни енгишингиз учун албатта табиб ва шифокор айтган маслахатларга амал килинг. Албатта касални берган Оллох шифосини хам бергандир. Аммо кимдир сабабчидир.

 

Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@mail.ru

Абдуқодир Сатторов

                                             “Малхам”   табобати маркази раҳбари, халқ табиби.

                

 

Leave a Reply
*