Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Рашитжон Қодировга! (4)
04/04/2013 Ватандан хабарлар

Рашид ҚодировХурматли Рашитжон Хамидович!

Сизнинг номингизга ёзаётган номамни 14 чи деб номлаганимнинг боиси, мукаддам 2004йилдан то 2007 йилгача сизнинг номингизга 13 маротаба ариза билан мурожаат килган эдим,шулардан 10таси уша вактларда Навоий вилояти прокурори булиб ишлаган Бахтиёр Шомирзаевнинг нохакликлари тугрисида, 3 таси эса Хатирчи тумани прокурори Умаров Мамаюнуснинг нохакликлари тугрисида булган ва 100 фоиз аминманки ушанда ёзган аризаларимдан биронтаси сизнинг якинингизга хам етиб бормаган.

Мен узим текшириб курганман,ёзган аризаларим тезда ёзганларимнинг узларига етиб келиб, хеч бир чора курилмасдан колаверар эди. Охиргисини 2007 йилнинг март-апрел ойларида Тошкентга олиб бориб Бош прокуратура хатлар булимига Шакаровнинг узига топшириб, кайта-кайта тайинлаб, сизга етказишга ёрдам беришини сурганман.

Окибатда эртаси куннинг узида вилоят прокуратурасидан кунгирок килишиб Тошкентга борганлигимни “ёдимга солишган”.

Хурматли Рашитжон Хамидович!

Мен 2001-2007 йилларда Навоий вилоятида тог кон сохасида ишлаб, прокурорларингиздан курган ёмонликларим умримнинг охиригача етиб ортади.

Мен биламан, бу ишлардан сизнинг хабарингиз йуклигини ва бу ифлосф. нохак айбловларга алокангиз йуклигини.

Кимларнинг айби булса, хаттоки билиб билмай катнашган булишсалар хам исм фамилияларини ёзиб келаяпман, Сизнинг номингизни айбдорлар сафига кушолмайман ва гумон хам килолмайман.

Чунки менда мавжуд маълумотларда Бурхон Бекмирзаев оркали харакат килинган ва охирги 2007 йилги нохак айбловлар Тошкент шахрининг собик прокурори Бахриддин Валиев эшон бобо томонидан назоратга олиниб охирига етказилаган.

2002-2004 йиллар Хатирчи тумани Прокурори Самадов Салом томонидан ташкиллаштирилган 10 та жиноят ишларидан биронтаси исботини топмасдан ёпилгач (Охирги 10 ишни ташкиллаштирганлигини диктофонга ёздириб узига эшиттириб кутулдим)

Хамма ишлар Куроловнинг ва бир кисми Бахтиёр Шомирзаевнинг закази эканлигини, мени хар кандай йул билан булса хам каматишга буйрук олганлигини Самадов тан олган.

Мен бу хакда 2004 йилда Лангарнинг мажлисида минбардан туриб айтганман. 2004йилдан бошлаб бу ишларнинг бошида Бахтиёр Шомирзаев турди.

Мен 2003 йил узимга тегишли булган ТУРТ МИЛЛИОН 230400 СУМ пулни Самарканд шахрининг Регистон майдони ободонлаштириш ишларига хайрия деб хужжатлаштирган эдим.

Прокурорларингиз ушбу сумма пулни узлаштириш учун жон жахдлари билан киришиб 3 йил овора булишди. Калбаки накладнойлар тайёрлатишиб, сохта даъвогар ва гувохлар топишиб 2 йил судма суд овораю сарсон килишиб, фактлар олдида тайёрлаган хужжатлари синиб 2006 йилнинг 6 апрелида Навоий вилояти судлов хайъатида хал килув карори менинг фойдамга хал булди.

Бутун Навоийга шов шув булди, Шомирзаев Бахтиёр вилоят судига босим утказаяпди деб. Прокуратура ва Милицияда инсофлик кадрлар куп ва шунингдек 5-10 та ифлослари хам бор.

Бахтиёр Шомирзаевни исботлаганим уша 4 млн230400 сумга сохта даъвогар Жума шахрилик Тожибоев Уткирнинг шериклари келишиб хабар бериб туришди ва Эшонкулов Уктам (рахматлик) акамиз менга карши иш килаётган киши булиб улар билан бирга юриб бутун иш схемасини урганиб билиб турди.

Бахтиёр Шомирзаев бир пайтлар Самарканднинг Гузалкент туманида ишлаган. Раис Жоникул Юсупов билан яхши алокада булиб, кейин у кишининг жиянлари Абдулла акани уз ишларига шерик килиб олади.

Биз булаётган хамма ишни диктофонга ёздириб олиб,прокуратурага такдим килдик. Аудиоёзувлвр номакбул деб топилсин деб карор чикаришди. Сабаби прокурордан рухсат олишимиз керак эмиш.

Прокурорнинг узи ушбу жиноий гурухга бош кош булса, мен Самадовга диктофонга ёздириб келаман деган гапларимни, жиноятчилар эртаси кунига айтиб туришган булишса, Самадов огохлантирди деб, кандай тушуниш мумкин.

Бахтиёр Шомирзаев тайёрлатган иши 2006 йил 06 апрелида судда сингач, делони олиб Бухоро вилоят судига юбортиради, дело 2 ой Бухорода колиб кетади, ишни урганган Бухоролик судьялар бунака тухмати ишни курмаймиз деб Шомирзаевга кайтаришибди, Терговчилар менинг карши аризаларимга жавоб беришолмай овора.

2006 йилнинг июн ойида Шомирзаев Бахтиёр менинг устимдан наркотик модда билан шугулланади деб жиноят иши очдиради ва Самаркандга уйимга одам жунатади (дори ташлатишга) милициядан кунгирок килишиб мени бу ишдан огохлантиришди. мен 1 соат ичида яшаб турган уйимдан бошка жойга кучиб кетдим. Келганлар кушнилардан сурашиб топишолмабди.

Эртаси кунига адвокатим билан Навоийга УВД уринбосари Жуматаев Бахтиёр аканинг ёнларига бордик ва масалага ойдинлик киритиб, делони ёпдирдик.

Август ойида мени мачитга боради, номоз укийди деб хужжат килдирмокчи булишиб, кушниларимдан тушунтириш хати олишга харакат килишади. Бу иши хам синади.

Лангарнинг йулида 2 маротаба авария ташкиллаштирмокчи булишиб йулда хужум килишди, оллохнинг узи саклади. 2006 йил сентябр-октябр ойларида Самаркандмармар ташкилотининг 1000м3 дан зиёдрок гранит блокларини буйнимга илдиришмокчи булишиб хужжат килишади.

Бунинг учун алохида ариза ёзаман. Сабаби 1000м3 блок хужжатда бору узи йук, еган одамлар аник, Лангаргранит шуъба корхонаси (Самаркандмармар) директори Ёдгоров Гофурни 2010 йил узини осди дейишди, Мен осганлигига ишонмайман, Осиб кетишган.

Давлатнинг 200 млн пули узлаштириб юборилган.

Бахтиёр Шомирзаевнинг узининг номига 28 маротаба хат ёздим,

АКА БАС КИЛИНГ БУ ИШЛАРИНГИЗНИ, ЙИКИЛГАН КУРАШГА ТУЙМАЙДИ, НИМА КИЛАСИЗ ЭНДИ ДЕБ.

Мен Навоийга бориб атайлаб кучада 30 та бегона одамлардан Шомирзаев хакидаги фикрларини сурадим, биронтаси яхши фикр билдирмади. Бу суровим мен адашаётган булмай деб килган харакатим эди. Яхши фикр эшитмаганимдан кейин, адашмабман, ХАКИКАТДАН ИФЛОС ЭКАН ДЕБ ФИКР КИЛДИМ.

Делони ёпишолмай юрган терговчилар 2006йил 16 ноябр кунига Навоий вилояти УВДсига чакиришди, Мехмонов деган терговси экан. Айбимга икрорман деб ёзинг, делони ёпай ака деди. Мен рад жавобини бердим ва чикиб кетдим.

Шундан 6 декабр куни Хатирчи тумани РОВДсидан терговчи Носиров Рустам кунгирок килиб делони ёпдик нусхасини олиб кетинг деди, зудлик билан етиб борсам, ижтимоий хавфлилиги утганлиги учун деб ёзтб ёпишибди.

Мен норози булиб ариза ёздим. Шу ерда ЖКБнинг собик бошлиги Муминов Фарход хам бор эди, у киши энди хохлаган жойингга хохлаганча ёзавер деб айтдилар.

Мен Носиров Рустамни ташкарида кечгача кутиб, вазиятни билдим, Буритош Мустафоев Олий Судга раис булган эканлар, Бахтиёр Шомирзаев ушаларнинг одами, энди ёзганларим утмайди экан.

Делони шундай деб ёпиш теппадан буюрилган.

Эртаси кунига Хурматли Президентимиз номларига Конституция куни муносабати билан табриклайман хамда Конституциямизнинг 14 йиллигига 14 миллион сумлик гранит плиталарини Самарканд шахрининг ободонлаштирилишига бераман. Сизнинг одилона рахбарлигингиз шарофати билан, мен Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Шомирзаевнинг уюштирган жиноят ишлари устидан галаба килдим. деб телеграмма жунатдим.

Бахтиёр Шомирзаев янги жиноий ишларни очдириб 2001 йил хужжатларини калбакилаштириб, Валиев Бахриддин эшон бобо ёрдамларида максадларига эришдилар.

Хурматли Рашитжон Хамидович менинг устимдан Шомирзаев уюштирган ишларнинг хаммаси тухмат, мен салкам 6 йилдан буён Ватандан узокда кочкиндаман, бу ишларга билиб билмай бош кушган Буритош Мустафоев жахл килиб, “”ЙИГИТ СУЗИДАН”” деб мени тинчитмагунча тинчимайдилар шекилли.

Бу дунё хаммадан колади. Факат Буритош акам гурухи билан бу дунёда коладигандек харакат киладилар, караб хайрон буламан.

Менинг битта ниятим узим ваъда килган, хар йили Конституциямиз кунига йилига караб, Давлатимиз ободончилигига маблаг ажратаман деган эдим. 15 йилликга-15 миллион, 16 йилликга 16 миллион ва хокозо, бундан ташкари уша Шомирзаев тухмат уюштирган 4 миллион230400 сумни хар йили Регистон майдони ободонлаштириш ишларига бераман деган эдим.

2003 йилда эса шахсан узим Нурота тумани хокимига хат билан чикиб туманнинг Чуя кишлогидаги 13 сонли мактабни доимий оталикга беришларини сураб, таъмирлаш ишларини шахсий маблагимдан бажаришимга рухсат сураган эдим.

Бу прокурорларингиз Регистон майдонига хайрия деб берган 4 миллион 230400 сум пулимга куз олайтиришиб  “ПУЛИНГ КУПАЙГАН БУЛСА, ПРОКУРАТУРА БИЛАН ХИСОБЛАШ” дейишиб бошимга шунча кургуликларни солишди.

Юкорида курсатиб утган ниятларим менга армон булиб колмасин, бажаролмасам Шомирзаев Бахтиёр, Валиев Бахриддин, Бекмирзаев Бурхон, Куролов Муродулло, Самадов Саломлар буйнида колсин.

Мендан сокит, омон булсам, ёрдамингиз тегса хакикат карор топишига, албатта ниятларимни амалга ошираман.

Мен кечаги сафар ёзган маколамда жазолашни уз идорангиздан бошланг деганимда, мана шундай булиб утган ва утаётган вокеаларни назарда тутган эдим.

Бош прокурорга обруни оддий халк ёки бошка бир ташкилотлар ходимлари эмас, узингизнинг ходимларингиз олиб беради.

Худди шунингдек балчикга ботирадиганлар хам идорангизда, аввало ушалардан халос булинг, ушаларни жазоланг, кейин бошкаларни хакконий жазолаш мумкин булади, ушандагина халкимиз сизга ишонади ва хурмат килади.

Сизга хурмат ва эхтиром билан жабрланувчи, ножот кутиб колувчи Мамаёкуб Хамраев.

Хурматли Исмат ака, сизга каттадан катта рахмат!

Сизнинг газетангизнинг обруси соат сайин ошиб бормокда ва халкимизга ножот берувчи, бир ишонч манбаи булиб бораяпди.

Газетангиз хар кандай гаразлардан, бир томонламаликдан, ёлгон яшиклардан йирок деб уйлайман ва шундай хам. Ижодингизга омад, умрингизга барака.

Сиз омон булсангиз, хали Узбекистон ва халкимиз учун куп ишларни амалга оширамиз деган ниятда юрган миллионлаб юртдошларимиз бор.

Менинг ёзганларимнинг етиб боришида сиздан умидим катта.

"5" Comments
  1. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Mamayoqub kurashishni o’rganishi kerak. Hadeb bitta narsaga yopishavermaslik kerak. Bir ikki marta aytish kerak bo’ldi yetadi. Hammaning asabiga tegishning keragi yo’q.

    • Ҳурматли мавҳум инсон!
      Аввал бошланишида мен ҳам битта нарса деб ўйлаган эдим. АММО, ЛЕКИН БИРОҚ ВАҚТИ КЕЛИБ БУ ЖИНОИЙ КАЛАВА ЭНГ ТЕППАГАЧА ЕТИБ БОРДИ. ВА УЛАРНИНГ БАРЧАСИ УКнинг 160чи МОДДАСИ БИЛАН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКГА ТОРТИЛИШЛАРИ ШАРТ.
      САБАБИ; МОСКВАЛИК БОТИРОВ ҚОДИРЖОН СП”ЛАНГАРУЗРОСС” УЧУН ЎЗБЕКИСТОНГА БИР ТИЙИН ЎТКАЗГАНИ ЭМАС. БИЗ ЛАНГАР ТОМОНИДАН 106424450 СЎМЛИК МОЛ МУЛК КИРИТГАН ЭДИК. ХОКИМ ТУРДИМОВ ЭРКИН ОҚБЎТАЕВИЧ 2003 ЙИЛНИНГ 06 ИЮЛИ СОАТ 11:46да ЛАНГАР ҲАЛҚИ ОЛДИДА, ЛАНГАРНИ МОСКВАЛИК БОЙ СОТИБ ОЛДИ, ЭНДИ БИЗ АРАЛАША ОЛМАЙМИЗ ДЕГАНЛАР!
      БОТИРОВ ҚОДИРЖОН КАЗОЛАРНИ СОТИБ ОЛГАН, КЎЙЛАК ИШТОНИ БИЛАН. ДАВЛАТ КАССАСИГА БИР ТИЙИН ТУШМАГАН, БУГУНГИ КУНЛАРГАЧА ҲАМ ТУШГАНИ ЭМАС. ФАКТ! МАРД БЎЛСАЛАР ЖАВОБ БЕРСИНЛАР, ИСБОТЛАСИНЛАР.
      ҚАРИЙИБ 3-4 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ТАШКИЛОТ МУТЛОҚ ЙЎҚ ҚИЛИНДИ, ҚАНЧАЛАБ ИНСОНЛАР ЙЎҚ БЎЛИБ КЕТДИ, КАММИ?
      “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” ВА ИСМАТ АКА ТУФАЙЛИ УЛАРНИНГ ЖАМИКИ ЖИНОЯТЛАРИ ЭЛГА ОШКОР БЎЛДИ. НИМА УЧУН ҲАТТОКИ ОЗОДЛИК УЛАР ҲАҚИДА ЁЗА ОЛМАЙДИ?
      РУСТАМ ИНОЯТОВ БУГУНГАЧА ЖИМ, ИДОРАСИ ҲАМ!

  2. Мамаёқубнинг дардини яхши биламиз. Лекин бир нарсани ҳадеб чайнайвермаслик керак. шуни унга айтинг ёки ёзганларига табо қўйинг, жонга тегиб кетди, илтимос…

    • Эй ноъмалум кимса, БИТТА ГАП ДОИМ ЁДИНГДА ТУРСИН-СИЗЛАР БОСҚИНЧИЛИКДАН ТЎҲТАГАН ОНЛАРИНГИЗДАНОҚ, МЕН ҲАМ СИЗЛАРНИ ЧАЙНАШДАН ТЎҲТАЙМАН!
      ҲУРМАТЛИ ИСМАТ АКА! КЕЧАГИ ҲАБАРГА ҚАРАГАНДА ҚУРОЛОВНИ РЕСПУБЛИКА ПРОКУРАТУРАСИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ТЕРГОВ ҚИЛИШ БОШЛАНИБДИ.
      ТЕППАДАГИ ҲОМИЙЛАРИНИНГ ТИНЧЛИГИ БУЗИЛГАНЛИГИ АНИҚ БЎЛДИ.
      МЕН ЮҚОРИДА ЁЗИЛГАН ШАРҲГА ҲАЙРОН БЎЛИБ ТУРГАН ЭДИМ.
      ЕМОҚНИНГ ҚУСМОҒИ БОР. ПАЙТАВАСИГА ҚУРТ ТУШГАНЛАР “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ”НИ, ИСМАТ ҲУШЕВНИ АДОЛАТ ЙЎЛИДАН ҚАЙТАРМОҚЧИДАЙ.
      МЕН СИЗГА ИШОНАМАН!
      ҲАЛҚ СИЗГА СУЯНМОҚДА!!!

  3. Ҳурматли Исмат ака! Қаранг вақтнинг ўтишини, ушбу мақолани нашр қилганингизга ҳам уч йилдан ошибди. Мени биринчи маротаба тухмати ариза билан Хатирчи тумани прокуратурасига чақиришганига бугун роппа-роса 14 йил тўлди. 2002 йилнинг 09 апрелида чақиришиб 28 августида ШИКОЯТДА КЎРСАТИЛГАН ФАКТЛАР ТАСДИҚЛАНМАДИ деб, туман прокурори Самадов Салом ака кечирим сўраб жавоб бериб юборган эдилар. Тухматчиларга чора кўрганлари эмас, кейинчалик сирлар очилди, аризачилар ўзларининг қулоқлари экан. АСОСИЙСИ, ХОИНЛАР ЖИМ!!!

    Бугунги кунларда Самадов Салом акам Қашқадарё вилояти прокурори. Бугун бир кишидан салом айтиб юборибдилар, мен буни кечирим сўрашлари деб қабул қилдим. Сизнинг хотираларингизни ўқиб, мавжуд тузумнинг асл башарасини очиб берганингиздан кейин БУТУН КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРНИНГ ВА ЮҚОРИ ЭШЕЛОНИНГ КЎПЛАБ АЪЗОЛАРИ КЎЗ ЎНГИМДА ЖУДА ХАМ МАЙДАЛАШИБ КЕТДИ. НАҚАДАР ОЖИЗ ВА ВАҲШИЙ ЖОНЗОТЛАР!
    “АРТИСТЛАРГА, ФОҲИШАЛАРГА ВА КУЧЕРЛАРГА ТЕГИНМАНГ – УЛАР ҲАР ҚАНДАЙ ҲУКУМАТГА ҲИЗМАТ ҚИЛАВЕРАДИ”! АДМИРАЛ КОЛЧАК ҲАҚ ГАПИРГАН!!

Leave a Reply
*