Menu
Categories
Муҳаммад Солиҳ: Кечиккан баҳор…
04/04/2013 Адабиёт

КЕЧИККАН БАҲОР

Ҳеч ким шеър ёзмади бугун,

Новданинг бўғзида қолди куртаклар.

Юраклар – кўкракда вазнсиз тугун,

Булут кўр қуёшни юрар етаклаб.

Дарахтлар бир-бирига тикилган,

Ҳайрон бир-бирининг ҳолига,

Гўё меҳмонлардай узоқдан келган

Ва ҳеч ким чиқмаган истиқболига.

Шоир – шеър,

Новда – япроқ,

Турна қанотини ёзмайди нега?

Наҳот «хайр»лашиб қиш билан, энди

Бирор бир фасл йўқ «Салом!» дейишга?!

Бас, етар!

Кутмаймиз энди, ўртоқлар –

Шоир шеърингни ёз! Ёзил, эй тугун!

Новданинг бўғзидан чиқинг, куртаклар,

Бугунги сўзингиз айтинглар бугун!

Бизга фасл керак! Фарқи йўқ бизга

Ҳаттоки бешинчи фасл бўлса ҳам!

1975 йил Тошкент. Қорақамиш. Муҳаммад Солиҳ

 қорақамиш
 

Sirojiddin TolibovPahlavon TurgunovShuhrat Shokir and 3 others like this.

  • Shuhrat Shokir Бу шеърни ўқишим билан талабалик йилларим кўз олдимга келди. Ўша пайтлар устоз Муҳаммад Солиҳнинг ” Орзу фуқороси”, “Кўзи тийран дард” каби китобларини Мунаввар опа Ойматовадан олиб, мазза қилиб ўқиганмиз. Шеърдами, насрдами, умуман Муҳаммад Солиҳ асарларидаги кутилмаган фикрлар, кутилмаган манзаралар, аччиқ киноя биз учун янгилик эди. Бу шеърлар бизни мушоҳадага ундар, мисраларга яширинган мазмун моҳиятни ўзимизча туйиб ҳузур қилардик.
"1" Comment
  1. Men Muhammaad Solihga emas, Ismat Xushevga qoyilman. O`zbekiston prezidentining ruxsati bilan Toshkentga borib ham uni bir ogiz yomonlamadi. Mana endi she`rini ham beribdi. Biz uni yaxshi bilmas ekanmiz. Men Muhammad Solihni yoqtirmasdim. Lekin Ismat Xushevning unga bo`lgan hurmatidan keyin o`ylanib qoldim. Ikkiyuzlamachlik va munofiqlik unga yot ekan. Bundaylar esa bizning atrofimizda juda kam. O`zbekiston prezidenti uni nega yaxshi ko`risini endi tushundim. U birovni sotmas ekan.

Leave a Reply
*