Menu
Categories
Шу кеча кундузда МХХ томонидан айбдорлар терговга чакирилаётганлиги хакида эшитиб колдим (7)
04/09/2013 Ватандан хабарлар

Навоий вилояти собик прокурори Бахтиёр Шомирзаев килмишлари тугрисида.

Ассалому алайкум хурматли Исмат ака!

Утган маколамда ёзиб утганимдек,айрим нопок кимсалар ва Бахтиёр Шомирзаев томонидан содир этилган жиноятларнинг, давлат манфаатларига зидлари ва инсонлар хаётига богликларини биринчи уринларда курсатиб утаман деган эдим.

Бирон корхонада рахбар булиб ишлайдиган булсангиз дусту биродарларингиз купаяди ва худди шунингдек, узингиз билиб билмаган кузга куринмас душманларингиз хам озми купми ошиб бораверади.

Энг ёмони иккаласини хам, бошга иш тушганда танийсиз.

Куни кеча сизни кукларга кутариб мактаб, уйингизнинг турида утирган кимсалар. куча куйда ва кимларнингдир уйининг турида сиз хакингизда булган булмаган гапларни таркатиб юришади.

Душманлар эса, сиз илгари кимлигини билиб колиб, кайтарганларингиз. энди жабрланувчи ролига утишади.

Ана шундай жабрланувчилардан биттаси Жума шахрилик Тожибоевнинг килган тухматлари айрим прокурорлар томонидан куллаб турилгач, Эшонкулов Уктам акамиз (рахматлик) бир иш килайлик, мен шу Уткирнинг ёнларига бориб ишончига кириб.теппада ким турганлигини, кимларнинг ёрдами билан бу ишларни килаётганлигини аниклайман деб колдилар.

Бундай пайтларда ким ёрдам бераман десаям, ишонадиган булиб колар экансан. Индамай рози булдим. Уктам ака 2 ой деганда. салкам хаммасини аниклаб булдилар.

Биз гапни бир жойга куйиб.уша аникланган одамларнинг уйларига караб йулга тушдик.

Биринчи Гузалкент кургони, Беш кахрамон жамоа хужалигига Абдулла аканикига бордик.

Кеч булганда, коронгу аралаш, Уктам ака, Дилшод ва Муроджон деган йигитлар ташкарида кутиб колдилар. Мен дарвоза олдига бориб чакирганимдан кейин ичкаридан бир ёш йигит чикиб келди, Абдулла акани сураганимдан кейин, уйдалар хозир чакираман деб кириб айтиб чикдилар, ёши 45-50 ёшлар чамасидаги бир киши чикиб келди ва нима максадда келганлигимни сураб, билганларимни айтганимдан кейин, кечирасиз мен Шомирзаев Бахтиёрни хам, Тожибоев Уткирни хам танимайман деб мени кузатмокчи булдилар.

Мен кечирасиз бир минут гувохларни чакирай дедиму, ташкаридан Уктам акани ва иккала йигитни чакирдим. Уларни куриб Абдулла ака бир шошдию, мендан бу кишилар яна ким булди деб сураб колдилар.

Уктам ака, Абдулла акага, ака мен Тожибоев Уткир билан сизнинг олдингизга 5-6маротаба келиб кетдим, машинамда 1 маротаба прокуратурага олиб бориб келдим, Мен билан мана бу иккала йигит хам хар сафар келишган, биз Тожибоев Уткирнинг эмас Мамаёкуб аканинг дустларимиз, бу ишларнинг теппасида ким турганлигини аниклаш учун бу ишларни килдик. биз хар кандай судда гувохликга утамиз Навоийга бир миллион пулни олиб борганлигингизга (Тожибоевдан олиб) дейишгач, Абдулла ака менга караб эрталаб келинг Хатирчига борайлик мен хато килибман деб колдилар.

Эртасига эрталаб хаммамиз жам булиб Хатирчига бордик, Абдулла ака билан Самадов Салом аканинг олдиларига кирдик. Абдулла ака, Салом акадан ишни ёпишликни, Шомирзаевга берилган бир миллион сумни олиб Тожибоевга беришини айтиб, илтимос килдилар.

Салом акага мен Тожибоев менга тухмат килганлигини айтиб, овозини диктафонга ёздириб келаман деб айтиб ваъда бериб, у кишининг хузурларидан чикдик.

Бу ишга аралашган Нарпай тумани солик инспекцияси бошлигининг олдиларига хам бордик. Абдулла акани Гузалкентга уйларига куйиб, Самарканд вилояти УВДси бошлиги уринбосари асли Жума шахридан) исмлари ёдимдан чикди, УВДга бордик, Абдулла ака огохлантириб улгурган шекилли, биз бориб улгурмай у киши кочдилар, мен бу ишга аралаш эмасман деб.

Катта кийинчилик билан Тожибоевнинг овозини диктафонга ёздириб олдик, бошка бировлар ёрдами билан.

Бир миллион хакида хам айтган, Самадов Салом ака эхтиёт булгин диктофонга ёздиришмокчи деб огохлантирганлиги хам, Абдулла ака тугрисида хам, 4 миллион 230400 сумга тухмат килганлиги тугрисида хам, хамма хаммасини тулик ёздириб, нусха кучириб тухматчилару, прокурорларга таркатиб чикдик.

Шомирзаев бир миллион пулни бермади, Тожибоевга, бунинг урнига диктофон ёзувини номакбул деб топилсин, прокурор рухсатисиз ёзиб олинган деб карор чикартирди. Мен Туман прокурорига айтган булсам, ёздириб келаман деб, пулни Навоийга бирга олиб боришган 3та гувох булса, яна нима керак.

Бахтиёр Шомирзаев буйруги асосида тайёрланган ушбу калбаки жиноий иш, ута пухта тайёрлангани балан, судларда сингач, у киши жазавага тушади.

Уктам акага, ака эхтиёт булинг деб тайинлаганимиз билан хам, у кишини 2006 йил апрел ойида, Самарканд-Жума йулининг Чархин кургонида Зил машинасида юк олиб кетаётган пайти Нексия русумли машинада, йул четидаги автобус бекатига кисиб боришади ва аварияга дучор килишади.

Ёмон хабар тез таркалади, дейишганларидек, авария жойидан бир танишим кунгирок килиб колди. Мен зудлик билан Хаваси касалхонасига етиб бордим. Мен боргунча Уктам аканинг 30 дан зиёд кариндошлари хам етиб боришибди.

Мен дархол вазиятни билиб, ёнларида пассажирлари хам бор булганлигини, у бола хам шу касалхонанинг 1чи каватида эканлигини аниклаб, шу боланинг ёнига бордим.  У болага карийиб зиён етмаган, кроватда ётган экан.

Мен авария кандай содир булганлигини сураб, юк билан кетаётган машинани Нексия билан кисиб йулдан чикариб юборганлигини аникладим.

Уктам акани куриш учун 2чи этажга чикиб, врачни суриштирдим. Врач келгач танишдик, у киши, хозир ахволлари бироз яхши, сиз бу ерга тупланган одамларни бироз камайтиринг илтимос, кейин янгани уйларига олиб боринг, бирон бир енгилрок овкат тайёрласинлар кечга олиб келишга деб, менинг телефон номеримни ёзиб олдилар.

Мен Уктам аканинг кариндошларини тинчлантириб, 2-3 киши колса булди бу ерда, колганларга жавоб деб, янгани уйларига олиб кетдим. Хавасидан Москва колхозгача ярим соатлик йул, уйларининг олдига келиб, янгани энди машинадан тушираётган пайтим телефон жиринглади, карасам врачнинг телефон номерлари, жавоб берсам, янгани хам олиб кайтинг, ахвол чаток дедилар.

Зудлик билан касалхонага кайтиб келдик, врач кутиб олиб ака сизлар кетгач ахволи огирлашди ва жон таслим килдилар деди. Карахт булиб, яхши деган эдингизку, ишонтириб десам, жавоб бермасдан, битта ёрдам килинг, кариндошлари жанжал килишмасин, кейин хотинларидан хам 100 минг сум олиб куйган эдим, шуни бежанжал берай дедилар.

Зудлик билан 2 киши булиб, пассажир боланинг ёнига бордик, бола нимадандир куркган, нексия кисиб йулдан чикарганлигини умуман айтмас, факат йиглар эди.

Авария булган жойга борган кариндошлари Нексиянинг авария жойида колиб кетган колпакни (баллонники) хам топиб келишди. Экспертиза хам тайинлик хулоса бермади.

Уктам акамизнинг таъзияси ва маъракалари ташвишларини утказиб, масала билан жиддий шугулланаман деган эдим. 10-15 кун утиб утмай, яна прокурор бобомизнинг тухмат ишлари ортидан югур югурларим бошланиб кетди.

Шунча далиллар, гувохлар була туриб, конуннинг кимга кандай таъсир килишини белгиловчи, бундай кимсалар билан бугунги кунда кураш олиб бориш ута мураккаб ва жуда куп холатларда самарасиз хамдир.

Аммо лекин, бу дунёда бировга ёмонлик килиб жазосиз колган одам булмаса керак. Бу кухна тарих хаммасига гувох.

Хурматли Исмат ака! Мен тугулиб усган, бир пайитлар гузал маскан булган жойни халк Лангарота деб таърифлашади, Ёшлигимда куп эшитардим, кимки бировга нохак ёмонлик килса, озор етказса:

НОХАК ЖАБРЛАНГАН КИШИЛАР, ЛАНГАРОТА МАСЖИДИГА КАРАБ, ДУО КИЛИБ, НОХАК ОЗОР ЕТКАЗГАН КИШИЛАРНИ “ЛАНГАРОТАГА” ТОПШИРДИМ, УЗИ ЖАЗОИЛАРИНГНИ БЕРСИН ДЕБ ДУОИБАД КИЛИШАР ЭКАН.

Буни карангки, хеч канча вакт утмасдан, нохаклар килган айбларига яраша, кайсидир холатда, кандайдир йуллар билан жазоларини олишган, энг ёмони айримларнинг фарзандларига урган, узларининг касофатлари.

Эскилар айтишган; ФОЛГА ИШОНМА, ФОЛСИЗ ХАМ ЮРМА деб.

Мен бировга ёмонлик тилайдиган инсон эмасман, “ЛАНГАРОТА”га топширдим хам деб айтиш мен учун жуда кийин.

Бирдан бир ниятим Мустафоевлар, Куроловлар, Бекмирзаевлар, Шомирзаев Бахтиерлар ва яна Лангаротани бугунги хароб ахволга келишида касофати текканлар, тугри йулга кириб, хароб килган жойларини тикласалар дейман.

Сизларнинг бегараз ёрдамларингиз туфайли шу йилнинг 9 мартидан буён Лангар завод фабрикаларида талон тарож ишлари тухтаган, шу кеча кундузда МХХ томонидан айбдорлар терговга чакирилаётганлиги хакида хам эшитиб колдим.

Юкоридагилар тугри йулга утиб мансабларини инсофли одамларга беришса, савобнинг тагида колишар эди.

Креслоларини сотиб олишган булишса, уйларига олиб кетишларига рухсат бериш керак ва янги келадиганларига давлат томонидан бепул кресло берилса нур устига нур булур эди.

Уктам акалар, Содик акалар, Гофир ва Абдусалом акалар энди кайтиб келмайди, зеро хали яшашлари мумкин эди…

Мамаёкуб Хамраев.

Leave a Reply
*