Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” орқали Хоразм вилоят прокурори Бахтиёр Шомирзаевга очиқ ва аччиқ саволлар!!! (8)
04/10/2013 Ватандан хабарлар

Ассалому алайкум хурматли Исмат ака!

Айнан шу кунларда мен учун бирдан бир ишонч ва умид манбаи булиб колаётган ёруглик; аввало ОЛЛОХГА БУЛГАН ишонч ва умидим, сунгра ЖУРНАЛИСТ ИСМАТ ХУШЕВНИНГ ДУНЁ УЗБЕКЛАРИ МУСТАКИЛ ИНТЕРНЕТ-ГАЗЕТАСИ десам хато килмаган буламан.

Купчиликнинг хаёлига бирданига, нимага оллохдан кейин Президент деб ёзмабди, деган гап келиши мумкин. Бунинг сабабини тушунтиришга харакат килиб кураман.

Давлат рахбарлари купчилик холларда, ташки оламдан кучлик изоляция килинган булади ва тансокчилари куплигини куриб, ёнимдагилар менга ута содик, мени шундай махкам куриклашади, хаётим учун кайгуришади деб уйлашади.

Аслида эса, рахбарнинг ёнидаги уша “СОДИК” одамлар бу тадбир билан узларини махкам химоя килишаяпди, узларининг хаёти учун кайгуришаяпди.

Хозирги кунда Исмат Хушевга, мана шу изоляцияни сизиб утадиган даражадаги  кобилият, журналистик махорат, матонат, мардлик ва асосийси узининг хаётини хавф остига куйиб, далилий макола ва китобларни нашр килиб, керакли манзилга, онгларга етказишдек кийин ва шарафли вазифани адо этиш бурчи турибди.

Янаям энг асосийси, бу вазифани у кишига биров юклаган эмас ёки хакини тулаб куйган эмас. Халкнинг дарди билан яшаганлиги ва яшаётганлиги учун бу хатарли ва шарафли йулни узлари танлаган.

Лангарликларнинг ва менинг дардим хам Исмат Хушев ёрдамидагина Президентимизга ва МХХга етиб боради деган умиддамиз.

Буюк адибимиз Fафур Fулом ёзганларидек;

Азиз асримизнинг, азиз онлари.

Азиз одамлардан, сурайди кадрин.

Фурсат ганиматдир, шох сатрларла,

Безатмок чогидир,умр дафтарин.

Мана шу бугунги кунларимизни, каро тунга айлантирган айрим кимсаларнинг килмишлари, Исмат акамизнинг бегараз ёрдамлари туфайлигина кенг халк оммасига ошкора булди ва булаяпди.

Бир маротаба Узбекистонга бориб келиб, Самарканд-Китоб йулидаги ДАН постида турна катор булиб турган мошиналарниинг канчасини оч милициянинг чангалидан куткарганлар, бир маротаба утишлари билан камида 50 минг сум Баходир акамизнинг идоралари чап чунтагига тушмай колди.

Халкнинг олкишини, дуосини олганлар. Мен уша маколангизни укиб, кани энди хар районинг уз Исмати булса эди деб уйлаб колдим.

Иншоллох шундай булсин хам!!!

Ушбу макола билан Навоий вилоятининг собик прокурори, хозирда Хоразм вилояти прокурори Бахтиёр Шомирзаев жанобларига очик саволлар бериб. жавобини кутиб колмокчиман.

1. 2004 йилдан 2007 йилгача менга карши уюштирган нохак жиноий ишларингизга муносабатингиз, жавоб бериш пайти келди.нима дейсиз?

2. 2004 йилда Мен узимга тегишли булган 4миллион 230400 сумни Регистон майдони ободончилиги учун хайрия деб берган эдим. Шу пулга куз олайтиришга ва терговчиларга калбаки хужжат тайёрлатишга сизни нима мажбур килди?

3. 2005-2006 йиллар 20 маротабадан зиёд ушбу масала турли суд инстанцияларида куриб чикилди, хар сафар масала менинг фойдамга хал булаётганлигини куриб билиб туриб. яна кайси виждон билан хайрияга дейилган пулни Тожибоевга олиб бермокчи булдингиз?

4. 2006 йилда Сизнинг ушбу харакатларингиздан хайратга тушиб, менга адвокатлик килган собик прокурор Генерал Тугал Раджабовичга, ака суриштириб билингчи, нимага тушунмайдилар деганимда, у киши бир хафтадан кейин, биласанми Бахтиёр “ЧЕСТЬ МУНДИРА” деб айтди. Шунга бостираяпди экан  дедилар.

Менинг бир хайратимга, минг хайрат кушилди ушанда. Во ажаб, узининг шарафи (чести) булмаган одамнинг.мундирида шараф нима килади деган эдим.

Сиз “Честь мундира” сузининг маъносини кандай деб тушунасиз?

5.  Сизнинг йуригингизга юрмаган суд раислари Жумаев Комил ака ва Навоий вилояти судлов хайъатини 2006 йилда бошкарган Суд раиси ва уринбосарларига курсатган зугумларингиз ва килган ёмонликларингизни кандай бахолайсиз, зеро улар имкон кадар конун доирасида иш олиб боришди ва шу холда хам сизнинг тазйикингиз остида озрок хато карор кабул килишди.

6. 2006 йил июл-август ойларида наша билан ушлатмокчи булган харакатларингизга, качон конун олдида жавоб берасиз?

7. 2006 йил сентябр-октябр ойларида номоз укийди деб айблаш учун килган харакатларингиз учун качон конун олдида жавоб берасиз?

8. 2006 йил октябр-ноябр ойларида хамтовогингиз Самаркандмармар юристи Абдурашид ака билан хамкорликда, Когозда бору узи, Куроловнинг Хатирчидаги тош кесиш заводида кесилиб кетган 1000 мз дан зиёд гранитни, калбаки хужжатлар билан менинг буйнимга илмокчи булдингизлар. Бу харакатларингиз учун качон жавоб берасизлар. Зеро ушбу гранит блоклар хали хам хисоботларда сузиб юрибди. Моддий жавобгар шахс Ёдгоров Гофур узини осди дейилган. САБАБ КИМ ВА КАНДАЙ КИЛИБ, Нима учун иш ёпилиб кетган?

9. 2006йилнинг 16 ноябрида Навоий вилояти УВДси терговчиси Мехмонов делони ёполмади, Кейин Хатирчи тумани РОВД терговчиси Носиров Рустам томонидан, сизнинг буйругингиз билан “Ижтимоий хавфлилиги йуколганлиги учун” формулировкаси билан дело ёпилган. Мен хайрия учун Ватанимизга 4 миллион 230400 сум маблаг берай, сиз уни шерикларингиз билан узлаштирмокчи буласиз, судларда енгиласизлар.

Ушбу делони ноконуний ёпдирганингиз учун качон конун олдида жавоб берасиз?

10. Сизнинг менга нисбатан шунча килган ноконуний, жиноий хатти харакатларингиздан безор булиб, 2006 йилнинг 07 декабрида Хурматли Президентимизга Конституциянинг 14 йиллигига 14 миллион сумлик махсулотни Самарканд шахрининг ободонлаштириш ишларига бераман. Сизнинг одилона рахбарлигингиз туфайли мен Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Шомирзаев бошлик жиноий гурух устидан галаба козондим. деган сузлар билан байрам табриги телеграммасини жунатдим.

Окибатда 2007 йил менга карши 20 чи тухмати жиноий ишни очдирдингиз ва ушбу жиноий ишингиз хали хам ёпилган эмас.

Сиз ва хомийларингиз бу килган харакатларингиз билан Конституциямизга ва Президентимизга карши харакат килдингизлар.

Шерикларингиз билан качон конун олдида жавоб берасизлар?

11. Сиз ва шеригингиз Абдулла акани фош килишда асосий ишни бажарган Эшонкулов Уктам акани аварияга учратиб, йук килиб юборишда ким кандай рол уйнади, Асосий гувох хам Уктам ака эди.

Бу ишлар учун качон ва ким жавоб беради?

Кейинги маколамда Бахтиёр Шомирзаев Тошкент шахар собик прокурори Валиев Эшон бобо билан 2007 йил менга нисбатан уюштирган жиноий иши, нохак ва тухмати эканлигини фактлар асосида исботлаб бераман.

Хурматли Исмат ака!

Ушбу ёзган маколам, берилган саволлар тегишли идораларга етиб боришида Сиздан умидим катта. Доим шундай, халкимизнинг дардига малхам булиб. огирини енгил килгувчи бир инсон булиб колинг.

Халкимизнинг кисмати енгил булиши учун, Халкнинг севган Исмати булиб колинг.

"3" Comments
  1. Ҳурматли Исмат ака! Дунё Ўзбеклари туфайли ва шахсан сизнинг, менинг ёзган мақола ва аризаларимга ишонч хосил қилиб нашр қилиб бораётганлигингиз туфайли МЕН БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛҚИ ОЛДИДА, ҚОЛАВЕРСА БУТУН ДУНЁДА ЮЗИМ ЁРУҒ БЎЛДИ.
    МЕНГА ҚАТОР ЙИЛЛАР ДАВОМИДА УЗЛУКСИЗ ТУҲМАТЛАР УЮШТИРГАН КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРНИНГ НОПОК ВА ОР-НОМУССИЗ ХОДИМЛАРИНИ ДУНЁ ТАНИДИ.
    ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ САЙТИ МАРДЛАР МАЙДОНИ БЎЛИШ БИЛАН БИР ҚАТОРДА, АДОЛАТ МЕЗОНИ ҲАМ БЎЛИБ УЛГУРДИ.
    3 ЙИЛ ЎЗ ҲИМОЯСИ УЧУН БИР СЎЗ АЙТОЛМАГАНЛАР КИМ ЎЗИ!!

  2. Хурматли дустлар!Вактнинг утишини каранг,ушбу саволлар берилганига хам 2йил булибди.Бутун бошлик ПРОКУРАТУРА,куч ишлатар тизимлар,Бахтиёр Шомирзаевнинг узи хам мум тишлаган!Бир бечора тадбиркор 10долларга ноконуний савдо килса бир йил судга сургашади.Бахтиёр Шомирзаев хамтовоклари билан неча миллион долларлик корхонани еб тугатишди,менинг дустларимни улдиришди,фактлар билан исботи бор.Навкирон инсонлар улиб кетишди.Бирон жавоб ёзиш имкони борми?Ёки халкимизни йук килишга киришганмисизлар,айтинг!

  3. Ismat Xushevda chiqqaan bo`lsa bu prokurorning ham uyi kuyadi endi…

Leave a Reply
*