Menu
Categories
Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
04/14/2013 Ватандан хабарлар

4.04.2013, 20:58 // Маданият

гулиман ку

«Фонд Форум» васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова 14 апрель куни Twitter’даги ўз саҳифасида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) таркибига кирувчи телеканаллар фаолиятига муносабат билдирди.

Гулнора Каримованинг телеканаллар фаолияти юзасидан билдирган илк фикри 17:25да пайдо бўлган. «Телеканалларни ўтказа туриб, «Ёшлар»да тўхтадим… Фильм кетяпти… Режиссёр нима чекиб олган экан, деб ўйлаб қолдим», – деб ёзган «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси раҳбари. Твиттерфойдаланувчиларининг ёзишича, бу вақтда «Ёшлар» телеканалида режиссёр Мелис Абзалов томонидан суратга олинган «Мешполвон» фильми намойиш этилаётган бўлган.

Шундан сўнг Гулнора Каримова 2013 йилда ишга тушган «Маданият ва маърифат» ва «Дунё бўйлаб» телеканаллари ҳақида фикр билдирган. «Кейингиси – «Маданият ва маърифат». Кўрсатув, кўринишидан, болалар учун мўлжалланган, гарчи… Нима ҳақида ва нима учун тайёрланганини айтиш қийин… Мусиқаси ва графикаси Angry Birds’дан ва текин!», – деб ёзган бўлса, кейинги твитида, жумладан, шундай деган: «Давом этамиз. «Dunyo bo’ylab» телеканалига қайси кун олмагин, фақат бир нарсани кўрасан: 80-йилларнинг Гулливер ҳақидаги «янги» фильми… Мана бу — дунё ҳақида!».

«Жаноб маслаҳатчи Султонов вақтини ҳам аямай, ўзини ҳам аямай, фильмларни қандай қилиб пул сарфламасдан суратга олиш кераклигини соатлаб тушунтириб, ижодкор кишиларни тўғри танлаяпти. Фақат шундай қадамлар билангина биз, жумладан, ТВ учун ҳам ҳақиқий маҳсулот тайёрлаймиз ва охир-оқибат ҳаммасига эришамиз… ва бепул ишлаймиз! Ура, ўртоқлар», – деб қўшимча қилган Гулнора Каримова.

«Фонд Форум» тадбирларини мунтазам ёритиб борадиган TVM, NTT ва Forum-TV фаолиятига баҳо бериш ҳақидаги Kun.Uz саволигажавоб бераркан, Гулнора Каримова шундай деди: «У ерда қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Уларнинг барида даража ва мақсадлар турлича». Бундан ташқари, у Твиттер фойдаланувчиларининг Forum-TV, TVM ва NTT ҳақидаги фикрларига жавоб бера туриб, февраль ойида маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланганМинҳожиддин Мирзо ва Президент Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов фаолиятига доир фикрлари билан ўртоқлашган.

«…Контент йиллар давомида яратилади, айниқса, кинода, ёшлар ва иқтидорлиларни тор-мор қилинмайди. Янги вазир эса, тушунишимиз бўйича, бир вақтлар «Келажак овози»ни ёпмоқчи бўлган Султоновнинг аниқ кўрсатмаси остида худди шу иш билан шуғулланган», – деб ёзади.

Бир қатор фойдаланувчиларнинг TVM, Forum-TV ва NTT телеканаллари фаолияти ҳақидаги ижобий фикрларига жавоб бераркан, Гулнора Каримова шундай деб ёзади: «Чунки биз иқтидорли одамларнинг мияларини ювмаймиз, балки қўллаб-қувватлаймиз… Натижаси эса кўриниб турибди». Forum-TV энг яхши телеканал эканлиги ҳақидаги фикрга жавоб бераркан, Гулнора Каримова: «Агар ушбу канални Султонов назорат қилганида эди, ҳеч қачон бундай бўлмасди», – деб қўшимча қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта «Ўзбеккино» миллий агентлигида Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов иштирокида катта мажлис ўтказилгани тўғрисида хабар берилганэди. Ушбу мажлисда замонавий ўзбек киносига доир «кескин танқидлар, жўяли маслаҳатлар, фойдали тавсиялар» бўлган. Маълумот ўрнида, асосан «Фонд Форум» ташаббуси остида ташкил этиладиган ва ҳар йил сўнггида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган MTV&A тақдимотида ёш кинематографлар томонидан суратга олинган фильмлар ғолибликка даъвогар бўлади ва совринлар билан тақдирланади.

http://kun.uz

Leave a Reply
*