Menu
Categories
Ислом Каримов Москвага келди
04/14/2013 Ватандан хабарлар

 путин чопондаМосква Кремли © kremlin.ru

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 апрель куни расмий ташриф билан Москвага келди, деяхабар бермоқда ЎзА.

Россия пойтахтининг икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган «Внуково-2» аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон делегацияси Кремлда ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Мазкур ташриф олий даражадаги Ўзбекистон-Россия мулоқотининг мантиқий давомидир. Ушбу мулоқотлар доирасида икки давлат раҳбарлари 2012 йил 4 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни қабул қилганлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни бўлиб ўтади.

Илгари хабар қилинганидек, музокаралар якунида савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.

http://kun.uz

Leave a Reply
*