Menu
Categories
Лангарнинг биринчи кредити сирлари ва Шамс-Навоий фирмаси фойдаси (14)
04/14/2013 Ватандан хабарлар

Ассалому алайкум Исмат ака!

Утган маколаларимда ёзиб утганимдек, хамма ёзишмани йигиштириб, ишни бошлаб юбордик.

Италиянинг “Роверой Лимитед” фирмаси билан тузилган кушимча шартномада 2 та янги автокран ва 6 дона ПР-10 хаво компрессорларидан ташкари, Украинага автокранлар учун борадиган 2 та ходимнинг хизмат сафари харажатлари хам ушбу фирма зимммасига юкланди.

2001 йил май ойи бошларига Украинага одам жунатишга келишиб олдик.

Иккинчи томондан Болгариянинг “Булмарма” ташкилоти Бош Директори хам Москвада кутиб турадиган булиб колишди.

Лангаргранит директори Кобилов Дилмурод мендан бир ёш катта, бир жойда уйнаб усганмиз, мени сенлаб гапиради, ута ростгуй, тоглик жайдарилардан.

Раис энди шунча ташвиш, узинг бирга бормасанг булмайди, у ёкларда кандай муаммолар чикади билмасам, харкалай ёнимда булсанг шошмайманда дегач бирга борадиган булдим.

2001 йилнинг 6 майи куни Москвага етиб келдик, “Булмарма бош директори ва Спасов Кристо кутиб олишди, биздан олиб келган образец тошлари макул булиб, биз билан йилига 3000 м3 дан гранит блоклари етказиб беришимиз тугрисида 5 йиллик шартнома тузишга келишиб олдик ва эртаси кунига шартномани туздик.

Шартномани май ойидан бошлаб юборишга келишдик. Биз хурсанд, беш йилда шартноманинг 500 минг долларидан кутиламиз деб.

Индинига Болгарлар балан биргаликда Москва тошни кайта ишлаш комбинатига Долгопрудный шахрига бордик. Ушбу комбинат бир ойда 1000 м3 гранит блоклари олиб келиб кесишади.

Дунёнинг хамма бурчидан тош келади. Хом ашё булими бошлиги Юрий Владимирович Мороз билан Самаркандмармарда ишлаган давримдан таниш эдим, бундан ташкари шу йили март ойида Рустамов Курбан Раупович билан бориб конларимизни куриб, ойига 200 м3 дан гранит блоклари оламиз деб шартнома колдириб келган эди.

Биз узимиз билан ушбу шартномани хам олиб келагн эдик. Дустимиз Мороз бизни унча яхши кайфият билан кутиб олмади, шартномани куриб, битта гап айтайми, хабаринг борми йукми билмайман, март ойида Лангарга бориб Тошкентга кайтиб келганимиздан кейин Курбан Раупович мени аэропотда огохлантирмасдан ташлаб йуколиб колди узи, бироз азоб тортдим, зурга Москвага етиб келдим.

Килган кунгирокларимга жавоб бермади ва халигача хам жавоб бермаяпди деб колди. Бу холат бизни жуда нокулай ахволга олиб келди ва мен узр сураб, шартнома уз кучида колишини, биз албатта ваъдамизни бажаришимизни айтиб кайтдик.

Курбан Раупович нимага бундай килганлиги. орадан 6 ой утиб бизга маълум булди.

Бу тадбир Куролов ва шериклари томонидан Лангарга бир разведка булиб, бизнинг имкониятларимизни урганиш учун Москванинг вакилини олиб келишган, аниклаб булишиб, мехмонни кучага ташлаб кочишган.

Бизнинг канча каршилигимизга карамай 2001 йилнинг октябр ойларида Лангарнинг 25 фоиз давлат улушида булган акциялари Рустамов Курбан Рауповичга тегишли “Нуркурилишсавдо” фирмасига пес мирига 8.5 миллион сумга сотилди.

Навоий мулк кумитасидаги рахбарлар, юкоридан каттанинг закази деб бизга бермади, акцияни коллективга олмокчи эдик.

Катта Ибодулло Мустафоев ва Куролов Муродулло у ёги теппага караб кетаверасиз, каттикрок кизиксангиз турмага караб кетаверасиз кизил шапка булиб, ютиб юбориши хам хеч гап эмас.

10 май куни Украинага караб йулга тушдик. 11май куни 2 киши бизни Киев шахрида кутиб олди. Львов шахрига караб поезд кечда булади деганларидан кейин гостиницага бориб жойлашдик.

Кечда поездга чикариб куйишди ва кулимга Львовга борганимиздан кейин кунгирок килишимиз лозим булган телефон номерларни беришди.

12 май куни эрта тонг Львовга етиб келдик ва айтилган номерга кунгирок килдик. Анета хоним етиб келган эканлар заводга кайси томонга юришимизни тайинлади.

Айтган томонига юриб, бандитларга дуч келдик, уртада озми купми гап, жанжал булиб утди, гап нимадалигини тушуниб, бу иш атай ташкиллаштирилганлигини билиб, келишиш йулига утдим.

Иш пул билан битишини билиб 1000 долларга келишиб, биз бир биримизни курганимиз эмасга келишиб, Драгобич шахрига караб йулга тушдик.

2 соатларда автокран заводига етиб бордик, завод дарвозасидагилар огохлантирилган экан, бизни кабулхонага караб бошлашди.

Анета хоним завод директори кабулида эканлар, танишиш маросимлари тугагач. автокранларни завод майдонида бориб куриш учун чикадиган булдик.

Завод тайёр махсулотлар омборида 10 дан зиёд втокран турган экан. Хаммаси янги, хар хил юк кутариш кувватига эга.

Бизга ваъда берилган 22.5 тонна юк кутарадиганлари 6 дона булиб, Краз 255 Б маркали автомашина базасида булиб, автокранларнинг автомобил кисми харбий консервациядан олинган машиналар экан.

Урнатилган юк кутариш Кран ускуналари 2001 йил чикган, автомашиналар эса 1982 йил чикган ва харбий базаларда турган.

(Хужжатларда конверсионный выпуск) деб курсатилган. Автокранларга эътирозимиз йугу, аммо лекин автомашиналари буйича савол тугулиши мумкин, бизда тушунишмайди дедик.

Шунда Анета хоним олсанглар шу, олмасанглар бошка хеч нарса ололмайсанлар, Йулдошев айтгандир санларга деб колди.

Биз уйлаб куришга, Тошкент билан маслахат килишга 2 кун мухлат сурадик ва кечда мехмонхонага жойлашиб, Дилмурод иккаламиз масаланинг энг яхши ечими, автокранлар бизга маъкул, вездеход машиналар, яна Союз давриники сифати зур, харбийларга деб ишлаб чикарилаган, бемалол 20-30 йил иш беради, шу килганига автокран ва компрессорларни оламизда банкда гаровда турган 100 минг долларни утказмаймиз деб келишдик.

Эртаси кунига завод директори кабинетидаги тортишмаларда .мен Анета хонимга Львовдаги бандитлар вокеасини хам айтиб, бу ишда сизнинг куингиз бор деб айтдим. бизнинг хизмат сафаримиз харжлари хам у кишининг хисобидан булиши керак эди.

Энди гап умуман бошкача булиб бошлади. Жамолов хамма нарсани олиб булган, сизлар битта компания, автокранни олинглару, банкдан 100 минг долларни утказишга хужжатларга имзо чекинглар деб туриб олди.

Кушимча шартнома буйича, автокран ва 6 дона хаво компрессори тулик кабул килингач банк гаровидаги пул утиш керак эди.

Бизнинг эътирозларимиздан кейин, Анета хоним 6 дона компрессорни Самарканддаги Афросиёб мармарда 42000 минг АКШ доллари микдорида пули бор экан.

Афросиёб мармар рахбарияти 6 дона компрессорни еиказиб бериш мажбуриятини олди. Анета хонимни 3 та одами кузатиб юришади доим, автокранни кабул килишни тезлаштиринглар деб хар куни кистайди.

15 майда бир кун мухлат колди деб огохлантиргач, биз завод директори жаноб Левицкий Валерий Владимировични кечки чойга таклиф килдик.

Шахар четидаги ресторанда бироз утириб, яхширок танишиб олганимиздан кейин мен у кишига вазиятни тушунтирдим. Лангарга кандай ускуналар борганлиги ва биз автокранларни олиб, банкда гаровда турган 100 минг долларни утказмокчи эмаслигимизни тушунтирдик.

Завод директори жуда тушунган яхши одам экан, бизга йул йурикларни узи ургатди.

Йигитлар яна икки кунга вактни чузинглар, Анета хоним 17 майда Италияда булиши керак экан, телефонда хар куни Италия билан гаплашаяпди, шунинг учун сизларни тез бул деб шошираяпди бундан ташкари, эртага сизлар гаровдаги пулни утказмаймиз деяпсилар, кушимча шартнома буйича ускуналарни олиб булганларингдан кейин, гаровдаги 100 минг долларни утказишга мажбур буласанлар деди.

Сизлар хам вактдан ютиш учун, хам эрта бир кун буладиган суд тортишмаларида ютиб чикишларинг учун 2-3 та бахона топинглар автокранлардан деди ва эртаси кунига инженерлари билан бирга маслахат килишимизни айтдилар.

Биз эртаси кунига келишгандек инженерлар билан бирга, автомашиналар 18 йил харбий базада туриб балонлари янгидек тургани билан .эрта бир кун портлаши мумкин деб туриб олдик.

Кечгача хамма балонларни алиштирищди. Эртаси кунига битта машинанинг рул чамбараги, иккинчисининг чап каноти алиштирилиши керак деб туриб олдик.

Кеч булганда Анета хоним, ана хамма айтганларинг булди, энди Кобилов акт билан банкдан пулни утказишга имзо куйсин деб туриб олган эди, биз автокранларнинг краскаси сифатсиз экан, яхшилаб краскалаб беришсин деган эдик, Анета хонимнинг фигони фалакка чикди.

Завод директори, Анета хонимга йигитларингиздан 1-2 тасини колдириб кетаверинг. эрта индин автокранни кабул килишади, мен узим имзо чекдириб хужжатларни олиб коламан ва йигитларингизга бераман дегач, Анета хоним рози булиб, Кечда кетди.

Биз 18 май куни автокранларни кабул килдик, шуни нишонлаш керак деб кечгача урмонда утирдик, у ердан кайтиб яна кафега кирдик, максад Анета хонимнинг йигитларини мехмонхонага жунатиш эди.

Соат кеч 10 ларда эрталаб учрашамиз деб йигитлар мехмонхонага кетишди. Автокранларни эртага юклашни завод директорига ишониб. хамма хужжатларни олиб чикдик, Завод директори ва цех бошлиги бизни Львовга олиб келиб кечаси 2 лардаги поездга Москвага кузатиб юборди.

Биз Москвада 2 кун туриб Узбекистонга етиб келдик. 25 май кунлари эди, Анета хоним Италиядан кунгирок килиб, банкдаги 100 минг долларни зудлик билан утказишимиз хакида гапириб колдилар ва акс холда судга беришлигини айтиб колдилар.

Мен бирдан телефонда судга бера олмаслигини, автокранларнинг кабул килиш актларида камчиликлари курсатиб утилганлигини, судда шу нарсалар албатта инобатга олинишини айтдим ва ушбу сумма доллар тарихда сизга утказилмайди дедим.

Эртаси кунига Афросиёб фирмаси иктисодчиси Облокул ака кунгирок килиб идорага бир келиб кетинг Анетани улаб бераман мухим гапи бор экан деб колди.

Бордим, улаб бердилар, гаплашдим, алдаганлигини биз Узбекистонга зурга кочиб етиб келганлигимизни айтдим. У киши уйимга етиб келдим деб хурсанд булмагин, прокуратура ва органда кучли танишларим бор, яхшиси пулни утказгин деб колдилар.

Мен хамма ишни конуний килдик, ёзган аризаларингиз дунёнинг бирон судида инобатга олинмайди, хохлаган ишингизни килаверинг деб трубкани куйдим.

Давоми бор.

Хурматли Исмат ака!

Мен уша даврларда, бизда тугри ишласанг хеч гап булмайди деб уйлаганман. Аммо биздаги айрим орган ходимлари, ходимлари эмас балким катталари пулга бемалол сотилиши мумкинлиги хаёлимнинг бир четидан хам утган эмас эди.

Вокеаларнинг кейинги ривожи, худди туйларда отарчининг раккоссаси узокдан пулни курсатган одамнинг олдигача уйнаб боришини эслатди.

Италиядан курсатилган пулга канча амалдоримиз уйнади санаб чикиш керак. “Честь мундира” каёкда колди билмай колдим, 3-4 таси ким куп таларга тушиб кетишди.

Биз тайёрлатиб келган актимиз буйича Республика миллий банкига хат оркали чикиб гаровдаги 100 минг долларни утказдирмадик.

Автокранларни кабул килиш актини жуда пухта тайёрлатганимиз сабаб Анета хоним бизни судга беролмади. 2002 йилда, 2003-2004-2005 йиллардаги прокуратура текширишларида инобатга олинган хужжатимиз 2007 йилда Республика Пркуратураси терговчиси Евгений Коленко томонидан узимизга карши ишлатилади.

6 дона хаво компрессори тан олинмади 42000 долларга олинган.

Бизнинг актимиз ва хатимиз асосида утказилмай колган 100 минг доллар, Жамоловнинг огзаки илтимоси билан утказилмаган хисобланди.

Агар менда бирон бир бошка фикр булганда актда АВТОШИНА ВА РУЛ ЧАМБАРАГИ АЛИШТИРИЛИШИ ХАМДА МАШИНА КАНОТИ,БУНДАН ТАШКАРИ КАЙТА РАНГЛАШ МАШИНАЛАРНИ.

Ушбуларни умуман акида курсатмаслигим мумкин эди. Автокранлар келганига 12 йил булди хали хам янгидек турибди.

Менда бирдан бир максад 100 минг доллар пулни утказдирмаслик ва кейин Анета хоним судларга беролмаслиги учун камчиликлар курсатган эдим.

Олиб келинганига 6 йил булган кранлар учун хужжатларни калбакилаштириб жиноят иши очдирган Бахтиёр Шомирзаев нохаклиги учун жавоб бериши керак.

Орадан утган 12 йилда давлатнинг кредит пули шунга ухшаган прокурорлар туфайли кайтиб давлат хазинасига тушмасдан колиб келаяпди.

Буларнинг касофатига хозирги кунда 2-3 та гранит заводи тулик тухтаб турибди.

Ушбу ускуналар ишлаб турганда заводлар хам тухтамас эди, камида 400-500 киши ишлаб турган булар эди.

Хурматли Исмат ака, кани эди Сизнинг ёрдамингиз билан шунча корхона ишлаб кетса, давлатнинг миллионлаб доллар пуллари туланиб хайрли максадларга ишлатилган булур эди. Сиз оркали охимиз оллохга, дардимиз Президентимизга етиб борса эди.

Сизга соглик омонлик тилаб коламан, умидимиз сиздан.

Leave a Reply
*