Menu
Categories
“Лангардаги найранглар”: Лангарнинг иккинчи кредити, Куролов ва Ботиров кимлар? (17)
04/18/2013 Ватандан хабарлар

Ассалому алайкум хурматли Исмат ака!

Бугун сизнинг Ватан хакида ёзганларингизни укиб, хаёлимдан куп нарсалар утди. Ватаннинг кадрини, Ватандагилар билмайди, билганлари хам сиз билан бизчалик тушунмайди.

Ватанда юрганлардан, Ватан хакидаги тушунчасини сурасангиз купчилиги аник тиник жавоб беролмайди. Жавоб берадиганлари хам, кимдандир эшитган ёки телевизорда куриб колган китобий сузлар билан жавоб беради.

Уларнинг бу жавоблари билан сизнинг синфдошлар учрашувида ёзганларингиз уртасида ер билан осмонча фарки бор, балким ундан хам зиёддир!!!

Ватан сузи, ичкарида юрганларнинг ташкарисидан, ташкарида юрганларнинг ичкарисидан чикади, яъни юрагининг туб-тубидан олиб Ватан деб гапиради, хар гапирганда, ичкарида бир нарса узилгандек булади.

Исмат ака! Ўша аравакаш дустингиз сизга хавас билан караганда, сиз унга ички бир хавас билан караганингизни дустингиз сезганлари хам йукдир.

Ватанида булиб, беватан юрган инсонлар канча.

Бугунги кунда, мени Ватан согинчидан овунтириб турган сизнинг газетангиздир, хар куни 5-10 маротаба кайта-кайта укиб чикаман.

Утган маколаларимда ёзиб утганимдек, мен тугулиб усган гузал маскан Лангарота тоглари, бугунга келиб хароба холига келган булса хам, дунёнинг хеч бир жойига алишмас эдим.

Менинг ёшлигим утган Ватаним, бутун вайроналари билан хам, кузимга хар кандай обод шахарлардан хам ободрокдур.

Лангаротани бугунги шу ахволга олиб келган Куролов Муродулло ва хамтовоклари Мустафоевлар, Бекмирзаеву, Шомирзаевлар ва яна ким кимлар Ватан сузининг маъносини билмаслар, улар сиз ёзган гапларни укимаслар, мачитларга борарлар халкнинг кузи учун, мозорларга борарлар узи учун.

Уша казо казолар, бугун сиздек аравакаш синфдошларидан жирканарлар, кулбасига кирмаслар, ярим халкни кулбаларга тикганини билмаслар.

Олий судда туриб олиб, тухмат ишлар бошида, халкнинг канчасини тирик етим килганини, яна канча-канчасини букганини билмаслар.

Энг хайрон коларлик томони, узларининг кимлигини билмаслар.

Ватанни сотишнинг йуллари жуда куп, бировдан пора олиб ишини битирдими, демак ВАТАНИНИ сотиб иш килаяпди.

Хоким ер сотдими, демак ВАТАННИ СОТИХЛАРГА БУЛИБ СОТАЯПДИ.

Бизнинг Лангарни хам жиянларига ноконуний олиб берган ТОГАнинг Ватанфурушдан нима фарки бор.

Президентимиз “Узбекистон умумий уйимиз” деган эдилар.

Демак юртимизнинг хар бир карич ери биз учун ВАТАН.

2002 йил август ойида Лангарга, корхонани куриш учун Куролов бошчилигида бир гурух Москвалик бойлар келишади.

Август ойининг 20 чилари эди чамамда, мен хали прокуратурадаман хар куни эрталабдан кечгача, прокурор Самадов Салом ака ташкиллаштирган жиноят иши буйича текширишлар, мен узимни узим химоя килиш билан оввораман.

Келган делегация камида 15 кишидан иборат экан. Халк билан учрашишган, олтин тоглар ваъда беришган, ташкилотга 200 минг доллар, шифохонага 15 минг доллар, мактабга 14 минг доллар пул утказиш ваъда берилган.

Мана орадан 11 йил утди, ушбу пуллар пиёда келишганда хам качонда етиб келишган булур эди.

Менга хабар етгандан, мехмонлар каерда эканлигидан хабар топиб, эртаси кунига Самарканд шахрини зиёрат килишаётган пайтида топиб олдим.

Куролов мени куриб шошиб колди, мехмонлардан 3-4 киши мени танир эди. Колганларига узлари мени таништиришди, мен мехмонлар яхши эмас, бизда бир пиёла чойсиз жавоб беришмайди, сизлар Москвадан келган мехмонлар экансизлар, шунча маблаг ажратмокни ваъда берибсизлар, курук кайтариш уят деб Улугбекдаги чойхонага бошладим.

Колган мехмонлар билан бир пиёла чой устида танишдик. Ёши элликларга борган МОСКОВЛИК бой деганлари Кодиржон Ботиров экан. Жуда башанг кийинган, кулларида котта тилла соат.

Ёнларида Тожикулов Равшанбек Ибаевич, колганлари хам узбеклар ораларида биронта рус ёки бошка миллатга мансуб одамлар йук.

Бутун утириш давомида Куролов гапирмади хисоб, Ботиров жуда катта ваъдалар бериб, келажагимизни буюк килиб юборди.

Москвани анча яхши билганлигим, тошни кайта ишлаш сохаси буйича уша пайтдаги энг кузга куринган компаниялардан 4-5 тасини сураганимда, утирганлардан биронтаси бирон суз айт олмади.

Узимча хулоса чикариб булдим ва эртаси кунига Тошкендаги Куроловнинг офисида ишлайдиган узимга якин маънбадан аниклаганим, келганлардан факат 4 киши Москвадан, колганлари Тошкент ва Жалолободдан, Лангарга боришиб спетакль уйнаб келишган.

Ушбу вокеанинг 3 кунигаек Туман хокими ва прокурорига учрадим, ушбу масалага жиддий караш керак эканлигини кайта-кайта айтдим, натижаси прокуратура ва судларга 2007 йилгача катнашим булди.

Бу йиллар ичида, мен билган гузал маскан талон тарож булди ва булаяпди.

Ушбу рахбарлар кайси душмандан, кайси ватанфурушдан фарки бор. Жиноятнинг катта кичиги булмайди дейишади. Ватанни сотиш, кай бир турига киради.

Хурматли Исмат ака!

Сизнинг газетангиз оркали Буритош Мустафоевга 3-4 маротаба мурожжатлар килдим, илтимосномалар ёздим, когозга ураб хам, очиб куйиб хам ёздим.

Натижасиз колди деёлмайман, вайрон килишни тухтатгизиб, мени кидиртириб топдиришга буйрук берганлар. Ватанни сотгандан тушган пулларини бу кимсалар нимага сарф килишаяпди экан билмадим.

Аммо, Лангарга бир боринг илтимос деган гапларим бажарилмаган, хаттоки ГИТЛЕР хам 1941 йил Брест калъасини вайрон килгач, бориб курган экан.

2003 йил Москвага бориб, Лангар масаласи тугрисида суриштирув ишлари олиб борганимда Ботиров булиб Лангарга борган одам, Ботиров эмаслигини, Ушбу гурух мана шундай изларни чалкаштириш ишларини атайлабдан уюштиришларини аниклаб олдим.

Хаммаси битта гурухдан. Ушбу гурух томонидан тузилган “ЛангарУзРосс” Кушма корхонасига Россиядан хеч нарса келмаганлиги, бир дона хам акция чикарилмаганлиги, Россиядан келди деган 124 минг долларга бахоланиб ташкилотга кирим килинган бир дона эски станок Ангрен конидан олиб келинганлиги тугрисида аник далилий хужжатлар билан киритилган аризалар прокуратурада инобатсиз колганлиги, юкоридагиларнинг Ватанфурушлигидан бошка нарса эмас деб бахолайман.

Кани жавоб берингизчи, хурматли Мустафоев ва Куролов жаноблари, ушбу кирим килинган 124 минг доллар деган станокларингиз Ангрендан чикиб, Россиянинг кайси чегара постидан кириб келган.

Жавоб беролмайсизлар!!!

Шундай гузал ВАТАН, Лангарота кани, заводи ва фабрикаси кани, мактаби ва богчалари, дуконларию кават-кават уйлари кани, тоглардаги тошлари кани???

Жавоб беролмайсизлар!!!

Сизлар факат битта саволга: МАНА деса, КАНИ деб жавоб бера оласизлар!!!

Оллохнинг узи бундайин шармандачиликдан асрасин.

Сизларнинг пулга булган мехрларингиз Ботиров Кодиржон билан сизларни ошно килиб, УЗБЕК ВА КИРГИЗ ХАЛКИНИ БИР БИРИГА ДУШМАН КИЛИБ УТИРИБДИ.

Минг йиллардан буён давом этиб келаётган миллатлар дустлиги, сизларнинг даврингизга келиб тугаб колдими?

Иккала халк нимани талашади?

Маълумот исботи: http://www.fergananews.com/articles/6663 Куролов Муродулло Ялгашевич Лангарнинг мажлисларида гапирган ёлгонларингиз учун качон жавоб берасиз?

Маълумот исботи: http://langarota.com/

Хурматли Исмат ака!

Сизнинг синфдошлар билан учрашув тугрисида ёзганларингизни укиб, мана шу кискагина хикоянгизда бутун бир халкнинг бугунги кунини буяб безамай, ортикча вахима килмай, унчалик хам куркинчли булмаган бир тарзда ифода килгансизки, укиб булгандан кейинги холат накадар вахимали эканлигини мен суз билан тасаввур эта олмайман.

Мана шу киччикгина хикоянгизнинг ичида, бир дунё маъно ётибди, миллатнинг ютуги хам, фожеаси хам.

ВАТАНДА, СИЗ КОЛИБ, Озод Фармонов ва Ашуровдайлар кетганида минглаб аравакашларнинг уз уйи, улан тушаги булур эди.

Уз хатоларини, сиздек буйнига олган инсонларгина Ватанни сотмайдилар!!!

Оёгингиз остига гиламлар тушаган хокиму, прокурорлар уз манфаати учун хар нарсага тайёр эканлигини узингиз синаб билгансиз.

Сизнинг бегараз ёрдамингиз билан юртим обод булсин дейман, юртимиз тинчлиги ободлиги олий максад.

Сизга хурмат ва эхтиром ила

Leave a Reply
*