Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири”га мактублар” туркумидан…
04/23/2013 Муҳокама учун мавзу

я дунёХурматли Исмат Хушев, мана шу шахсий мактубимни сизга ёзишга ахд килдим, биламан сиз очик-ойдин юракдан гаплашишни хуш курадиган ижодкорсиз.

Мана шундан келиб чикиб, бази-бир нарсалар хакида сиз билан маслахатлашиб олишни лозим деб топдим.

Сиз билан бирон жойда айникса Узбекистонда учрашсак куп кизикарли ходисалар хакида гаплашиб олган булар эдик, афсуски буни якин уртада иложи булмаса керак.

Шундай булсада хали келажакда сиз бошчилигингизда куп ажойиб ишлар килишимизга ишончим комил.

Сиз якинда Узбекистонга бориб, бизга ухшаганларни рухини жуда кутариб юбордингиз. Бегона юртларга сиз билан бизлар бир бурда нон излаб келмаганмиз, гоя ортидан тактик чекиниш килиб, бир оз нафасни рослаб олиш учунгина ташриф буюрганмиз.

Максадимиз азиз ватанимизни юксалишига узимизни камтарона муносиб хиссамизни кушишдир, албатта бу мен айтаётган баландпарвоз сузларни амалда бажариш кийин. Лекин истак хохиш ирода булса, бажариб булмайдиган ишни узи йук.

Исмат ака узингиз яхши биласиз, мамлакатимиз учун маъсулятли давр якинлашмокда яъни биз хохлаймизми йукми сиёсий хокимят учун кураш авж олмокда. Бундай вактда бир чеккада сукит саклаб утириш, бизни характеримиз табиатимизга зиддир.

Уйлайманки мамлакатимизда соглом фикр юритадиган дунёкараши кенг кишилар, биринчи галда баркарорлик тинч йул билан сиёсий узгаришлар булишини истайди, бундай вазиятда бир-биримиз билан шахсий якин алока урнатиб жипислашсак, хабардор булиб турсак фойдадан холи булмас эди. Ахир айтишадику купдан ранг-баранг фикрлар мулохозалар чикади деб.

Исмат ака агарда бир-биримиз билан алокага тугридан-тугри чиксак янада яхши булар эди.

 Имзо, телефон, манзил…

Leave a Reply
*