Menu
Categories
Бостон портлашлари: Чет элларда яшаётган фарзандларимиз учун қайси диний таълимот муҳим?
04/22/2013 Дунё

Ismat aka, Boston portlashlaridan so’ng avval yozgan maqolam yodimga tushdi. Ikkita chechen yigitining din sabab terroristlar tuzog’iga tushganligi juda achinarli. Ushbu maqolani yana bir bor e’lon qilsangiz. Toshtemir Tursunov.

Бостон п

Бундан 16 йил аввал Америкага ўқишга келганимизда ўқитувчимиз черковида бўлаётган бир йиғилишга меҳмон бўлишимизни таклиф қилди. 10 та ўзбек студентидан фақатгина икки киши йиғилишга боришга қарор қилдик. Қолганлар христианлик бизнинг динимиз эмас деб рад этишди. Айниқса ўзини эшонлардан деб айтишни ёқтирадиган ва беш маҳал намоз ўқийдиган кибрли йигит тамомила бунга қарши бўлди. Ўқитувчимиз бизнинг келишимизни эшитиб жуда хурсанд бўлди. Йиғилишга икки киши бўлиб бордик. Одамлар билан танишдик ва улар ҳақида анча нарсаларни ўргандик. Ўша воқеадан сўнг ўзини эшонлардан деб айтгувчи йигит бизга нисбатан нохуш муомила қила бошлади. бостонАлбатта бу нарса бошқаларга ҳам таъсир этди. Ушбу ҳолатга ўхшаган ҳолатлар бошқа ўзбеклар билан ҳам кузатилди. Черковга таклиф этишса тиш-тирноғи билан қарши турувчиўзбеклар ҳар доим топилар эди. Христианларни кофир ва ғайридин деб аташ ўзбеклар ичида жуда кўп кўрган ҳолатлардан бири эди. Шуни алоҳида айтиш керак-ки, ўзбеклар ислом динини мажбуран қабул қилганига (қилич остида!) бор-йўғи 6 аср бўлди. Ота-боболаримиз Тангри динига 13-асргача сиғиниб келишганлигини ёддан чиқармаслигимиз керак. Христианларнинг мусулмонлардан устунлиги асрлар давомида ойдек равшан бўлиб қолди. Асосий сабабларга қисқача тўхталиб ўтамиз: Биринчидан, христианлар Исо пайғамбарга ишонишади. Исо пайғамбарни Ислом дини ҳам тан олади. Исо пайғамбарнинг таълимоти ривожланишга туртки бераётганлиги исбот талаб қилмайдиган ҳолатдир ва бу таълимотни ўрганиш ўзбеклар учун фақат фойдалидир. Иккинчидан, христианлар сиёсатни динга аралаштирмасликка аллақачон ақллари етган. Буни Исо пайғамбарнинг ҳаёти ҳам исботлаб берган. Ўзбек мусулмонлари эса кўчада ҳам, сиёсатда ҳам, ишда ҳам дин ҳақида гаплашишади ва баҳслашади. Дин ҳақида фақат мачитда гаплашиш кераклигини ўзбекллар ҳам тан олиш вақти келди энди. Учунчидан, узоқ йиллик кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, Ислом дини фақат араб миллатининг манфаати учун хизмат қилмоқда. Христиан дини эса умумбашарий манфаат йўлида хизмат қилмоқда. Оддий мисол сифатида ҳаж сафари, маккага қараб намоз ўқиш каби фарзлар фақат араб миллатининг манфаатларига хизмат қилмоқда. Натижада фақат саҳро ва чўллардан иборат бўлган араб давлатлари мусулмонлари ўзларини бошқа мусулмонлардан бир поғона юқори кўришлари одатий ҳолга айланган. Тўpтинчидан, мусулмон ёшларимиздан ҳар хил сиёсий мақсадларда фойдаланиш кўпгина араб имомларига қўл келмоқда. Бунинг оддий мисоли сифатида Улyғбек Қодиров ва Жамшид Мухторов билан боғлиқ воқеаларни эслаш кифоя. Афғонистонда араб шайхларига хизмат қилиб юрган Жyма Намонгоний шогирдлари ҳам шулар жyмласидандир. Мана шундай ҳолатда чет элларга яшаётган фарзандларимизга қанақа диний тарбия беришимиз керак деган савол туғилади. Мачитга боришса уларнинг араблар томонидан ўз манфаати йўлида фойдаланмайди дейишга ким кафолат беради? Ҳеч ким фарзандининг Улyғбек Қодиров сингари бўлишини истамайди. Қoлaвepca, Ислом динининг зўровонликка ўргатиши ўз исботини топиб бўлди. Яқинда бу фикр яъни Қуроннинг зўровонликка ўргатишини бир қанча Университет олимлари томонидан ҳам тасдиқланди. Мана шундай ҳолатда ўзбеклар учун Исо пайғамбар берган таълимотини ўрганиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Қайси динда бўлсак ҳам хам битта худога ишонамиз ва ўзбек бўлиб қоламиз. Русларнинг манфаатига хизмат қиладиган коммунистик ғоялардан қутулишимизга худонинг ўзи ёрдам берди. Энди ўзлигимизни таниганимиздан сўнг олдимиздаги маънавий муаммоларни eчишга Тангрининг ўзи ёрдам беражак.

"4" Comments
  1. Jahannamga musulmon terroristlar bilet olishaypti-ku!
    Musulmonlarni xudosi arablar ekanligi isbotini topib bo’lgan. Xristianlikni arablar ham Quron ham tan oladi. Xristiallarni ahli kitob deyishadi.

  2. Toshtemir do`stimiz juda yaxshi va hozir kerakli gaplarni aytibdilar. Rahmat.

Leave a Reply
*