Menu
Categories
Ўзбекистондаги янги тайинловлар: Мулозимлик муборак бўлсин, дўстлар!
04/21/2013 Ватандан хабарлар

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг янги ўринбосари тайинланди

шавкат тиллаев

Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 17 апрелдаги Қарорига биноан Шавкат Тиллаев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар бермоқда.

Вазирлик сайти маълумотларига кўра, Моддий-техник базаларни ривожлантириш бош бошқармаси, Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботлар бошқармаси, Комплекс хўжалик бошқармаси, Автотранспорт бўлими ва Республика автобазаси, «Ўзмедэкспорт» унитар корхонаси, «Ўзмедтехника» УК, «Дори-дармон» акциядорлик компанияси, «Ўзтибтаъминот Бирлашмаси» кабилар Шавкат Тиллаев ваколати доирасидаги идоралар ҳисобланади.

«Газета.uz»нинг қўшимча қилишича, ушбу тайинланувга қадар Шавкат Тиллаев «Ўзмарказимпекс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимовнинг, Шавкат Тиллаевдан ташқари, яна уч нафар ўринбосарибор.

Отабек Мусаев маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланди

Отабек Мусаев © Gazeta.Uz (Маданият ва спорт ишлари вазирлиги)

Таниқли актёр, Спорт киноси ва телевидениеси федерацияси раҳбари Отабек Мусаев маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда, вазирлик ахборот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Отабек Мусаев Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги Фармон Ўзбекистон Президенти томонидан измоланган.

Отабек Мусаев – профессионал тележурналист, бир қатор фильмлар муаллифи, таниқли актёр, Спорт киноси ва телевидениеси федерацияси раҳбари ҳисобланади.

Вазир ўринбосари сифатида Мусаев Ўзбекистон музейлари, маданият уйлари ва саройлари ишларига раҳбарлик қилади, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш ва оммавий спортни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.

 

Ўзбекистоннинг БМТдаги собиқ Доимий вакили ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Мурод Асқаров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Янги тайинланган вазир ўринбосари 20 март куни Ташқи ишлар вазирлиги меҳнат жамоасига таништирилган.

Ушбу тайинланувга қадар Мурод Асқаров 2009 йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Доимий вакили сифатида ишлаб келаётган эди.

Мурад Аскаров назначен заместителем министра иностранных дел

Райан Браун, ООН

Текст: «Газета.uz»

Фото: UN Photo/Ryan Brown

Ранее Мурад Аскаров работал Постоянным представителем Узбекистана при Организации Объединенных Наций.

Мурад Аскаров назначен заместителем министра иностранных дел, сообщила пресс-служба МИД Узбекистана.

20 марта вновь назначенный замминистра был представлен коллегии Министерства иностранных дел.

До нынешнего назначения Мурад Аскаров с 2009 года работал Постоянным представителем Республики Узбекистан при Организации Объединенных Наций в Нью-Йорке.

Поделиться: Facebook  Twitter  В Контакте  Мой мир

Материалы по теме

 оонда қабул 

Постпредом при ООН стал Мурад Аскаров

Ўзбекистон халқ таълими вазири ўзгарди

янги вазир 1

Улуғбек Иноятов Ўзбекистон халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги тегишли Фармон Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан имзоланган, дея хабар бермоқда«Газета.uz».

Фармон имзоланган сана аниқ эмас. Улуғбек Иноятов халқ таълими вазири эканлигини тўғрисидаги қайдлар Вазирлар Маҳкамаси сайти, шунингдек, вазирлик сайтининг «Раҳбарият» саҳифасида пайдо бўлган.

«Газета.uz»нинг ёзишича, ушбу тайинланувга қадар Улуғбек Иноятов Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ректорлик қилиб келаётган эди.

Аввалги халқ таълими вазири – Темур Ширинов 2011 йил июлидан бери вазирликка раҳбарлик қилиб келаётган эди.

http://kun.uz

Leave a Reply
*