Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга!!!
04/23/2013 Ватандан хабарлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов,

Ўз.Р. Конституцион суди, Олий Суд раиси, Бош прокурор, Адлия вазири,

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эъзгулик” жамияти ва

“Карвон қўнғироғи” газетаси ва барча Оммавий ахборот воситаларига

Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Улуғбек”

Маҳаллси Фуқоролар йиғини фуқоролари номидан

М У Р О Ж А А Т

 

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич! Сизни юртимиз тинчлигини маҳкам сақлаб,  Ватанимиз ободлиги учун бел боғлаган доно раҳбар сифатида ҳурмат этамиз!   Айниқса, фуқороларнинг ҳаф-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳатларингиз бизга руҳ, куч – қувват бағишлайди. Сизнинг: – инсон ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидайолмайди., деган пурҳикмат сўзларингиздан илҳомланиб шахсан Сизга мурожаат этишга қарор қилдик. Булунғур шаҳар, Ҳ.Олимжон кўчаси, 38 – уйда яшовчи Ўроқбой Эргашовнинг: – 1982 йилда туғилган Исомиддин, 1983 йилда туғилган Низомиддин, 1987 йилда туғилган Сирожиддин деган уч нафар фарзанди бўлиб, улар маҳалламиздаги энг намунали оилалардан ҳисобланади. Исомиддин спортчи бўлгани  учун маҳалла ёшларининг спорт билан шуғулланишига ҳар томонлама ёрдам бериб келган. Уларнинг катта отаси Бегали Дўстмуродов 2009 йил 12 январ куни вафот этгач, Эргашов Ўроқбой фарзандлари билан бирга 2009 йил 30 январь куни марҳумнинг 20 кунлик маросимини ўтказдилар.

 

Исомиддин, Низомиддин, Сирожиддин Эргашовлар Самарқанд шаҳрида 2009 йил 30 январь куни содир бўлган жиноят бўйича қамоққа олингач,  улар ўша куни маросимда қатнашганини кўрган 37 нафар маҳалла фуқоролари гувоҳлик билдириб имзолаган ариза Жиноят судига топширилган эди. Лекин, бизни судга чақиришмасдан, ишни жиноят  ишлари бўйича Навоий вилоят судида кўришиб, уч нафар ака-ука Эргашовларни умрбод озодликдан маҳрум этиш тўғрисида 2010 йил  12 июлда ҳукм чиқарганлар. Ахир, улар ўша кун Булунғурда  маъракада бўлгани ҳолда, айни ўша пайтда қандай қилиб Самарқанд шаҳрида жиноят содир этиши мумкин?! Биз барибир ҳақиқат юзага чиқади деган умидда эдик. Лекин, ана шу қотиллик жинояти бўйича 2010 йил 16 сентябр куни телевиденияда “Бир жиноят изидан” деган кўрсатув  намойишидан сўнг бутун маҳалла аҳли ларзага тушди! Ўғилларининг тирноқлари қўпорилиб, оғир қийноқлар остида ўзлари содир этмаган қотилликни бўйнига олганларига юраги бардош бермасдан Ўроқбой Эргашов ҳам бевақт вафот этди…

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!

Уч нафар навқирон фарзандидан тириклай жудо бўлган, боқувчисиз қолган оила аъзолари жуда оғир қийинчиликларни бошдан кечираётганини инобатга олиб, биз маҳалла фуқоролари Ўзбеикстон Республикаси Президентидан: – туҳмат балосига учраган ака – ука Эргашовларга адолат кўрсатиб, уларни озод этишда ҳар томонлама ёрдам беришингизни сўраймиз:

 

                                                                  

  1. Р.Норматова:                        Шабнам кўчаси, 33-уй;
  2. Ш.Норматова:                    Шабнам кўчаси, 38-уй;
  3. К.Юнусов:                            Тошкент кўсчаси, 06-уй;
  4. М.Хурямова:                          Хошимов кўчаси, 41-уй;
  5. К.Рўзибоев:                          Ҳ.Олимжон кўчаси, 41-уй;
  6. Ҳусан Қўзибоев:                   Ҳ.Олимжон кўчаси, 41-уй;
  7. Ҳасан Қўзибоев:                    Ҳ.Олимжон кўчаси, 41-уй;
  8. Ф.Назаров:                            Ҳ.Олимжон кўчаси, 147-уй;
  9. Ж.Мамажонова:                   Тошкент кўчаси, 1-уй;
  10. Х.Маматов:                           Тошкент кўчаси, 1-уй;
  11.  С.Юсупова:                         Тошкент кўчаси, 12-уй
  12. Т Қобилова:                         Навоий кўчаси, 13-уй.

 

 

“Имзоларни тасдиқлайман”              

                 “Улуғбек” МФЙ раиси:                      

 

«27» март 2013 йил .  

  

"2" Comments
  1. Аввалам бор,ушбу нидони чоп килганлигингиз учун Исмат ака!Сизга минг бор рахмат.Бугунги кунда узбек халкининг каро кунларига айбдорлар,бир кун келиб албатта жазосини топади.Эй,сиз Буритош Мустафоевич,халкнинг куз ёшлари бир кун келиб тутади сизни,халкимизнинг бошига солган ва солаётган кора кунларингиз узингизнинг бошингизда айланмокда!Бу дунёда хеч ким жазосиз колмаган,халкнинг сабр косаси тулиб колди,фашистлар хам сиз килаётганчалик вахшийлик килмаган,ХУДОДАН ТОПИНГ!У ДУНЁ,БУ ДУНЁНГИЗ КУЙДИКУ!

  2. Mana shunday adolat istagan hayqiriqlarni chop qilgani uchun Ismat Xushevga ming raxmat!

Leave a Reply
*