Menu
Categories
Фейсбук тармоғида тарқалган вирус ҳақида ёки Исмат Хушевнинг бунга нима алоқаси бор?
04/27/2013 Воқеа ва ҳодисалар

b4de685ebc6aЯнги Facebook вируси кенг кўламли эпидемия тусини олди

 

1) Ибтидо: 5 апрель

 

Аслида апрель ойининг 5-куни пайқалган фишингли вирус ўзининг назоратсиз юришини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу вирус ҳақидаги илк эслатишлар 4 апрель тунда пайдо бўлган эди. Ўз хусусиятига кўра бу ҳужум типик фишинг ҳисобланади — ҳужум қилинаётган фойдаланувчига ўзида Фейсбукни имитация қилувчи саҳифа ҳаволаси келади.
Эътиборли бўлмаган фойдаланувчи логин ва паролини киритади ва шу билан Facebook  аккаунти устидан назоратни йўқотади, унинг саҳифаси эса вируснинг бундан буён яна тарқалиши учун қулай плацдармга айланади.
“Дўстлар, келиб чиқиши номаълум бўлан ҳаволаларга босишни бас қилинг –бу вирус, у сизнинг дўстларинизни ҳам илаштириб олади!!!”, – деб ёзади бу эпидемия қамраб олган ижтимоий тармоқдаи кўп сонли фойдаланувчилардан бири.

Ўша куни соат Тошкент вақти билан 17:00 ача Facebook эпидемия бўйича расмий баёнот тарқатмади. Шунингдек, йирик антивирус компаниялари — «Лаборатория Касперского» ва «Доктор Веб» сайтларида ҳам бу борада бирор нарса айтилмади. Бу каби узоқ жимжитлик эса “вакцина” яратиш бўйича иш ҳали ҳам давом этаётганидан дарак берарди.
ҚисқартмаURL  сервиси bit. ly сайтларининг статистикасига кўра Украина, Россия ва Франция мамлакатларидаги фойдаланувчилар кўпроқ зарарланишган.

2) Жараён (5-апрель -27 апрель) 

Facebook ижтимоий тармоқ бўйлаб  тарқалаётан вирус билан боғлиқ муаммони ечишга уринмоқда

1326198715601220-660x335

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқнинг яратувчилари тармоқ бўйлаб тарқалаётан вирус тўғрисида билишади ва мазкур муаммони ҳал қилиш устида ишлашаяпти, деб хабар қилишди Facebook матбуот хизматида.

“Биламиз ва уни енгишга ҳаракат қилаяпмиз”, — деб баёнот беришди Facebook нинг Россиядаги ваколатхонасида.

Ижтимоий тармоқ бўйлаб тарқаладиган вирус ёки фойдаланувчи номидан зарарли ҳавола бўлган хабарни эълон қилади. Бунда хабарда фойдаланувчининг дўстлари ҳам белгиланади, бу эса унинг яна ҳам тарқалишига омил бўлади. Ва ижтимоий тармоқнинг бошқа иштирокчилари ҳам шу ҳавола бўйлаб ўтишса, уларнинг компьютерлари ҳам зарарланади.

Мазкур ҳолатларда кибер хавфсизлик бўйича мутахассислар зарарли ҳавола бўлган хабарни тезроқ олиб ташлаш, ижтимоий тармоқдаги дўстларини бу тўғрисида огоҳлантириш, компьютерни вирусга қарши дастур ёрдамида текшириб олишни ва ижтимоий тармоқдаги аъзолик паролини алмаштиришни маслаҳат беришмоқда.

Бугун (27 апрель) 

fb-1

Афсуски, Фейсбук раҳбариятининг ишонтиришига қарамасдан вирусли ҳавола ҳамон тармоқ ичида кезиб юрибди. Бунда кўпроқ фойдаланувчиларнинг эпидемиядан огоҳлантирилмагани ёки хабарсизлиги ҳам сабаб бўлди. Айниқса бугун шунга ўхшаш хабарлар Фейсбукнинг ўзбек сегментидаги фойдаланувчиларни анча довдиратиб қўйди.

fb-2

 

Айниқса, дўстларимиз орасидан буни “Исмат Хушев фейсбукдагиларни бошқариш учун тарқатаяпти” деган изоҳларни ҳазил ўрнида қабул қилиб қўямиз. Зеро, буни жиддий айтиш ва қабул қилиш кулгули.

Исмат Хушев шундай кибер восита ишлаб чиққанда эди, у автомат тарзида 1 млрд. фойдаланувчиси бор Фейсбукнинг яккаю ягона ҳукмдорига айланган бўларди ёки Марк Цукенберг дарҳол тенг ҳамкорлик таклифини қиларди?! 🙂

fb-3

 

Хулоса

  1. Мазкур ҳавола бор хабарларни Фейсбук саҳифангиздан олиб ташланг.
  2. Фейсбукдаги паролинизни алмаштиринг.
  3. Компьютеринизни антивирус дастури ёрдамида текшириб олинг.
  4. Ваҳимага берилманг.

 matbuot-xizmati

“Дунё ўзбеклари” матбуот хизмати

Leave a Reply
*