Menu
Categories
Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
05/01/2013 Ватандан хабарлар

 Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги вице Президенти, собиқ Бош вазир Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига

Мирсаидов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Исмат Хушев

Бугун эрта тонгдан қаддимиз долдир,
Йўқотиб қўйдик биз Шукр акани.
Унингсиз ёд этиш амри маҳолдир,
Ўзбекистон номли республикани.

Бугун юракларда ўксик бир алам,
Мажруҳ қаддимиз дол, бошимиз эгик.
Бизни ташлаб кетди Шукрилло акам,
Ҳали яшашидан умидвор эдик…

Не сабаб бунчалар номардсан, ҳаёт!
Сен қайга бош олиб кетдинг, диёнат!
Биз машҳур бир зотни йўқотдик, ҳайҳот!
Жасур бир инсонга қилдик хиёнат!

Газетлар сукутда, радиолар жим,
Зангори экранда шўхчан тарона.
Улуғ инсон ўлди, билмайди ҳеч ким,
Ҳамма бахтдан масрур, шоҳга парвона.

Нега ҳақ деганнинг қисмати хароб,
Шунча чексизмиди ундаги сабр.
Йигирма икки йил чопгани – сароб,,
Ва охир оқибат топгани – қабр…

Шундоқ ўтиб кетар экан, во ажаб,
Бир ҳовуч кул бўлиб ўт ва исёнлар.
Энди биздаги бу сотқинлик сабаб,
Қайта туғилмайди бундай инсонлар…

Тошкентнинг мўъжаз бир қабристонида,
Мард, танти, бўйсунмас бир зот кўмилди.
“Тиз чўкмай, ўлмоқлик” аҳд-паҳмонида,
Шоҳга тик боққан кўз мангу юмилди…

Бугун эрта тонгдан қаддимиз долдир,
Йўқотиб қўйдик биз Шукр акани.
Унингсиз ёд этиш амри маҳолдир,
Ўзбекистон номли республикани…

2 ноябрь, 2012 йил, Канада

"1" Comment
  1. Tiling bilan gapirsang kulokka etar , urak bilan gapirsang urakka etar degani shu bolsa kerak . Sherning urakdan yozilganligiga okigan odam amin boladi . 1990 yil Osh Ozgan vokealarida Mirsaidov kelgandi . PREZIDENT bolsa kelmagandi . AMMO , bazi tarihiy hotiralarda Prezident kelgan deb yozishmokda .

Leave a Reply
*