Menu
Categories
Алишер Усмоновнинг жияни автоҳалокат қурбони бўлди
05/08/2013 Ватандан хабарлар

Алишер Усмоновнинг жияни “автоҳалокат қурбони бўлди”

Сўнгги янгиланиш 8 май 2013 – 09:21 GMT
Алишер Усмонов Йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган Бобур Усмонов россиялик таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг асосий меросхўри ҳисобланарди

Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, 8 май куни эрталаб Ўзбекистон пойтахтида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни – Бобур Усмонов ҳалок бўлган.

“Узметроном” нашрининг маълум қилишича, 30 ёшли Бобур Усмонов 11 май куни яқинларидан бирининг никоҳ маросимида иштирок этиш учун Тошкентга келган эди.

Яна ушбу мавзуга оид

Хабарларга кўра, Бобур Усмонов асосан Швейцарияда яшаб келган.

Алишер Усмоновнинг асосий меросхўри сифатида кўриладиган Бобур Усмонов 2009 йил майида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг жиянига уйлангани хабар қилинган.

Алишер Усмонов шу йил 20 миллиард доллар билан Британия ва Россиянинг энг бадавлат шахси деб топилганди.

Йўл-транспорт ҳодисасида бошқа қурбонларнинг борлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Би-би-си Бобур Усмонов ўлими тафсилотини ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

ББС

Leave a Reply
*