Menu
Categories
Ўзбек адабиётининг атоқли вакилларидан бири Фарҳод Мусажонов вафот этди
05/28/2013 Воқеа ва ҳодисалар

 

 МусажоновЎзбек адабиётининг атоқли вакилларидан бири Фарҳод Мусажонов бугун 79 ёшда вафот этдилар. Аллоҳ раҳмат этсин. Яқинларига сабр берсин.
Фарҳод Мусажонов 1933 йил 19 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган эди. ТошДУнинг шарқ факултетини тамомлаган (1956).
Биринчи ҳикояси — «Дарадаги қишлоқда» (1959). Унинг «Офтобни қувалаб» (1963), «Бўш келма, Алиқулов!» (1965), «Бир қултум булоқ суви» (1972), «Душанба, нонуштадан сўнг» (1974), «Боғ кўчамни қўмсайман» (1977), «Қилич ва соз» (2000), «Лафз» (2003) каби қиссалари ва бир канча ҳикоялари бор.
Ҳозиргача унинг «Баҳор нафаси» (1964), «Ҳиммат» (1984), «Боғ кўча» (1987) каби ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га якин тўплами нашр этилган. Бундан ташқари у драматургия соҳасида ҳам самарали ижод қилган («Оқ кабутар», «Талваса» ва бошқалар).
Шунингдек, «Жазирама офтоб остидаги уй», «Бировнинг боши», «Кўзларим йўлингда», «Ҳувайдо», «Сўнмас зиё» каби стсенарийлар муаллифи ҳамдир.
«Шуҳрат» медали билан тақдирланган (2000).
“Дунё ўзбеклари” мустақил интернет нашри адиб вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.
Leave a Reply
*