Menu
Categories
Ўзбекистон Олий Суди раиси Бўритош Мустафоев – қўли ва кўнгли нопок одам!
07/27/2013 Бош мақола

олий судХурматли Исмат ака ва  бутун дунё ўзбеклари!

Бугунги улуг Рамазон кунлари билан сизларни чин дилдан муборакбод этаман, сизларга ва якинларингизга мустахкам соглик саломатлик тилаб коламан!

 

Суратда: Ўзбекистон Олий Суди раиси Бўритош Мустафоев (собиқ Бош прокурор)

Шу йилнинг бошидан буён Дунё Узбеклари оркали 50 га якин маколаларим ва 100 дан зиёдрок шархларим босилиб чикди.

Шулардан 80 фоизи бевосита Буритош Мустафоевичга бориб такалади.

Хурматли Ватандошларим  шу туришларига караб, бутун юртимиз конунчилигининг бугунги ахволига бахо берса булаверади, миллионлаб тирик етим булган болалар, миллионлаб хакикий етим булган болалар, хонавайрон булган оилалар, миллионлаб тухмати уюштирилган жиноят ишлари билан камокхоналарда ётган бегунох инсонлар, у кишининг назоратида булган “Олтинсой” яширин олтин конида уз соглигидан айрилганлар, шунча йиллар ичида тош босиб колиб улган юзлаб инсонлар, Буритош Мустафоев бизни химоя килади деб узбек-киргиз урушида улиб кетган инсонлар, у кишининг ва шерикларининг чунтагини тулдириш учун юртимизнинг нечта гранит конлари ва заводлари ёпилиб кетди.

Шу дахшатли вокеалар ичида, менинг жаннатдай гузал булган Хатирчининг Лангари, бугунги кунга келиб Мустафоев ва жияни Куролов айби билан вайронага айланди, айланганда хам дахшатли, бу кухна тарих курмаган вайронага айланди.

Буритош Мустафоевич!!!

Сиз бугунги кунда Олий Суд Раисисиз, аммо эгаллаб турган лавозимингизга лойик эмассиз!

Халкнингку ишончини аллакачон йукотиб булгансиз, энг ёмони сиз юрт рахбарининг ишончини суъистемол килдингиз, мен хамма ёзган маколаларимда, очик-ойдин ёзиб келганман, сизнинг килаётган ишларингиздан Отанинг ва МХХнинг бехабарлиги хакида.

Анча эътирозлар хам эшитдим.  Уларга айтар гапим, мен Буритош Мустафоевнинг хамтовоклари билан 2001 йил танишдим, бу хакда маколаларимда ёзиб утганман.

Булар биринчи бор Куролов Муродулло ва Ботиров Кодиржон бошчилигида Лангарга келишганда, муомалаларидан бутун Лангар ахли лоълу хайрон булиб, худди Хужаи-Хизирни учратгандек булганмиз, Лангар кайта курилади, чет элдан янги ускуналар олиб келинади деб берган ваъдалари, ваъдалигича колиб кетди, 70 йиллик улкан ташкилотдан 10 млн долларлик ускуналардан бир дона мих хам колдиришмади.

Ташкилотни бузишиб Хатирчи тумани марказидан Ибодулло Мустафоев, Муродулло Куроловлар Бозор куриб олишди, бутун халк билади.

Буларнинг устози Буритош Мустафоевич юқори лавозимда бўлганлиги   шу бугунги кунгача жиноят фош этилмай, сири очилмай келганининг асосий сабабидир!!!

Кингир иш качон булса хам очилади деганлар! Буритош Мустафоевич!!!

Мархамат килиб саволларимга жавоб берсангиз. 2001 йил Хатирчи тумани прокурори Самадов Салом ака, хузурларига чакириб Зирабулок базасидаги погрузчикни укангиз Ибодулло Мустафоевга беришим кераклигини айтганда рад килдим, халк ва давлат мулки деб.

У киши бекор килаяпсиз, катта хафа булади, охири чаток булади дедилар.

Ташкилотни йук килиб юбордингиз, укангиз олди погрузчикни-шохи чикдими?

2001 йилда Лангар ОАЖнинг 26 фоиз акцияси очик сотувга куйилди, узимиз оламиз деб Навоий вилояти Давлат мулк кумитаси бошкармасига бордик, ходимлари бу заказ билан булаяпди дейишгач, Исматов Музаффар аканинг кабулларига кирдик, бечора исмингизни хам айтолмай мени айтди деманглар беролмайман халкқа акцияни, камалиб кетаман деб эланди.

2001 йил 06 апрелида Лангарни келажакда кутаётган кулфатларидан огохлантириб, котибалари Хамдамовага регистрация килдириб хат колдирдик.

Бир нусхасини укангиз Ибодулло Мустафоевга маълумот учун бердик. Ялиниб ёлворишимиз сизга бир грамм таъсир килмади.

Киргизистонлик хамтовогингиз Ботиров Кодиржон ва Жиянингиз Куролов Муродуллолар билан калбаки СП”ЛангарУзРосс”ни 2002 йил 28 августида Навоий Вилояти адлия бошкармасидан хеч бир тусиксиз, Россиядан бир тийинлик ускуна ёки маблаг келмаса хам руйхатдан утказдирдингиз.

Руйхатдан утказилишига 2 ой каршилик курсатган Комил деган йигитни пора билан тухмат уюштириб каматдингиз. Даминов Насриддин ёрдамида. Даминов килган хизматлари эвазига кейинчалик судья булди, бугунги кунда ЖИБ Навоий вилояти суди раиси булибдилар, СПни, калбаки СПнгизни хеч бир асоссиз руйхатдан утказганлигини 2002 йилдан буён 100 маротабалар ёздим.

Бу айбларингиз учун ҳали жавоб берасиз. Шошманг, оз қолди!!!

Россиядан ООО”ГранитСавстрой”дан келди деб, Ангрендан олиб келинган 124 минг АКШ доллари деб Лангарга кирим килинган станогингиз, эски дабдала, кайси таможныйдан утиб келиб кирим булди, Исботлаб беринг.

1994 йил Самарканд шахрида курган ховлингиз, курсдошингиз Махмуд акани ушанда Челак туманидаги Хужа Исмоил Бухорий хазратлари мажмуи курилишига материал учун келганлигини куриб, биров билса ёмон буладику Махмуд ака, Шундай улуг даргохдан материал олиб кетиб узига уй курдириши деганимда, узини оти Бури булгани билан Тулкидай айёр иморат битгандан кейин хам 10 йиллар келмайди бу уйга, кейин сотиб олдибди килиб келади деган эдилар.

Хакикатдан хам Алишер Мардиев гурухи билан Жиззахга судга катнади, сизнинг номингиз хам чикмади, мен ушанда одамгарчиликдан жуда йирок эканлигингизни билган эдим, бу жуда дахшат, худонинг уйидан мол угирлаш!!! Жавоб беринг-чи!!!

1992-1998 йилларда Ботиров Кодиржон, Куралов Муродуллолар билан хамкорликда Гажк Узбекистон Темир йулларининг коди бахонасида Россияга 541865300 рублни утказиб юбориб 1998 йил 01.06 да ООО”Аллстройтекс” фирмасини очдингизлар, уша пайтдаги курс билан хисобласа 541865300:6руб20коп=87397629 доллар США булади.

Бу салкам юз миллион доллар, уша пайтда уч хоналик квартиралар 2-2 ярим минг доллар эди, бу дегани турт ярим мингта квартира, бутун бир шахар.

Шунча сумма пулни Узбекистонга темир йул ускуналари олиб келинди килиб ёпиб юбордингизлар. Ёпилмай колган кисми уч миллион 706123 доллари Ботировга ГАЖКдан кредит деб ёпилди.

Ушбу сумма бугунги кунда ООО ГранитСавстройда турибди. Ушбу ташкилот сизга карашли, Бурхон Бекмирзаев ва Куролов бошкараяпди. Узбекистоннинг шунча бойлигини качон кайтарасиз.

Маълумот kergor.info/r/95.pxp .

Киргизистон ош вокеаларида иштирокингизга Шаъма килинган макола 2010 йилнинг 18 июлида Фергана ру нашрида чикган эди, шунча вакт утиб хам ушбу маразлик ва хоинона килинган харакатлар рост ёким ёлгон эканлигига бир огиз жавоб бермай келаяпсиз!!!

Бу харакатингиз халкларни менсимасликми, нохак улганлар хотирасига хакоратми ёким кутурганлигингиз белгисими?

КАЧОН ЖАВОБ БЕРАСИЗ, БУ ТУРТИНЧИ МАРОТАБА СУРАШИМ 10 ОЙ ИЧИДА, “СУКУТ АЛОМАТИ РИЗОМИ!!!

Маълумот http//www.fergananevs.com/artikles/6663

Менга нисбатан 2002-2007 йилларда уюштирилган тухмати ишларнинг бошида сиз турдингиз, бу хакида олдиндан ёзиб келаман, жавоб берганингиз эмас, март ойида Дунё Узбеклари  оркали номингизга огохлантириш хати хам ёздим, ушанда оиламга жаллодларингизни юборганингиз хакида ёзган эдим.

Уша  ёзганларим туфайлигина сиз каллакесарларнингизга “отбой” бердингиз!!!

Мен ва мен каби нохак жабр тортганлар учун жавоб берар вактингиз келди, Лангарни бориб куринг деган эдим, вайронагарчиликларингиз учун качон жавоб берасиз!!!

Хатирчидаги тош кесиш заводингизда “Самаркандмармар”ОАЖга тегишли булган минг кубдан зиёд гранит кесилиб пуллари чунтакларингизга кириб кетди, моддий жавобгар шахс Ёдгоров Гофур узини осди килиб, каллакесарларингиз томонидан осилиб кетди, ёш бир йигит АФГОНИСТОН урушидан тирик келиб, арзимас тош деб улиб кетди, бунга качон жавоб берасиз!

Ушбу тошлар хали хам ташкилот бухгалтериясида осилиб турибди.

Сизларнинг Бахтиёр Шомирзаев ва Куроловлар менга карши уюштирган жиноят ишларингизни фош килишда фаол катнашиб, Шомирзаевни шарманда килганлиги учун Самарканд-Чархин йулида ташкиллаштирилган аварияда улган Эшонкулов Уктам ака улими учун ҳам вақти келиб сиз жавоб берасиз.

Нексия машинасида автобекатга кисиб боришган!!! Хатирчининг Олтинсойидан олинаётган олтинлар сизни ва хамтовокларингизни миллиардер килди, канчалаб навкирон йигитларни ногирон килди, мафиянгиз гапини чикарган одамни камаб йук килиб юборади, халк куркқанидан гапиролмайди.

Шу даражада пухтасизки, бир жойда номингиз чикишига йул куймайсиз, Бевакт тош босиб улганлар, ногирон булганлар учун ҳали жавоб берасиз, шу ёдингизда турсин!

Устингиздан махкама бошланса, гувохлар тикилиб кетади, зеро сиздан ва гурухингиздан хамма бирдек жабр курган орган ходимлари хам, хокимият ходимлари хам, оддий фукороларнинг хисоби йук.

Одамлар Гитлердан бунча жабр-зулм курмаган булса керак. Бизнинг Лангарликлар олдинлари болаларини Бури келаяпди деб куркитишар эди.

Якин 10 йилдан буён Буритош келаяпди деб хатто катталарни хам куркитса буладиган булди!!!

Хатирчи тумани ва Навоий вилоятидаги олди берди ишларингиз Абдугани деган кимса оркали битар экан, худди шунингдек хар бир вилоятда уртакашингиз бор, думингизни ушлаш жуда мушкул, аммо вакти келди, емокнинг кусмоги бор дейишган.

Сиз ейиш у ёкда турсин, юртни ва халкни таладингиз, гажидингиз, кемирдингиз, камадингиз, жуда ошиб кетди!!!

ЖАВОБ БЕРАР ПАЙТИНГИЗ КЕЛИБ, СИЗНИ КУТИБ ТУРИБДИ!!!

Самарканд вилояти ИИБ менга карши 2007 йилги тухмати жиноий ишларингизни урганиб, сизнинг хамтовокларингиз кунгирокларига хам эътибор бермай тайёрлаган хужжатларини МВДдан кайтаришга эришдингиз.

Суд кайта курилиши мумкин эмас дейишган. Учлик рахбари сиз эканлигингиз маълум булди, бу охирги жон талвасангиз деб биламан.

Сиз ОДИЛ суд булсангиз куркмас эдингиз, сиз мендан БУРИдан куркгандек куркасиз, жиянингизни хам сизни хам гапиртирмай куйганимга анча йиллар булган!!!

2003 йил июл ойида, гурухингиз йигилишида мени сиртдан улимга хукм килгансизлар, бу гап менга етиб келгач одамларингизга, жиянингиз Куроловга бориб, шундай карор кабул килибсизлар, энди яшаб турайлик даврларингизда деганимда, эртага кел жавобини айтаман деган эди, эртаси кунига кайфиятлари чог эканлар, неча йил сурайсан деб колдилар, мен яна 35 йил рухсат берингизлар деб, сизнинг ижозатингиз билан рухсат олганман.

Буни мажлисда хам айтганман. Видеоматериалларда бор. Сизлар Худоликни даъво килаяпсизлар. Одамларининг канча яшашини белгилаш, ёлгиз оллохга тегишли булиши керак.

Менга улим жазосини белгилаганингиз учун ҳали жавоб берасиз!!!

Хатирчида бир миллион 720 минг ЕВРО га курилган тош кесиш заводи “ДОД” БАХОСИ 400 МИНГ ЕВРО туради, колган пулига Россиядаги заводларингизга станоклар олгансиз, Узбекистоннинг пулларини качон кайтарасизлар.

Ушбу кредит Мамадали ака имзоси билан олиниб, Куролов томонидан ишлатилди, тулов пайти келгач эса Мамадали ака улдириб юборилди.

Бу ишларга качон жавоб берасиз!!!

Хали яшаши керак булган инсон улиб кетди, сиз жиноятчи эмасман деб айта олмайсиз, Сиз вахшийсиз!!!

Давр талаби узгараяпди,  сизларнинг фашистик даврингиз утаяпди, УЧлик тугатилмаса, халкдан айрилиб коламиз, юртда Бури ва шаколлар колади.

Ота ким дуст, ким душманлигини билиши керак.

Буритош Мустафоев, халк кузининг ёши, норасида гудакларнинг ота деб кечалари ухламай чикишлари, юртнинг гам андухи сизларни албатта тутади деб ишонч билан яшаб келдим, Президентга, МХХга булган ишончим бир дакика булсин мени тарк этган эмас!!!

Бугун халкимизнинг Дунё Узбеклари бор, Исмат Хушевлари бор, Хамрокул Аскарлари бор, Абдулло Орифдек забардаст шоирлари бор.

Сиз шундай шоиримизни уз Ватанида беватан булишига канчалик беминнат хизмат килганингизни, Мурод Мухаммад Дустдек халкининг жонкуяри булган инсонларга дустлик килмаганликларингизни улар айтишмаса хам чин кунглимдан сезиб утирибман.

Алишер Азизхужаевнинг ишдан олинишини сиз ва гурухингиз ташкиллаштирганини олдин аник-тиник ёзиб утган эдим. Бу пасткаш ишларингиз учун жавоб берар даврингиз келди!!!

Буритош Мустафоевич!

Менинг саволларим канчалик аччик булмасин, жавоб бериш сиздан, менинг олдимда эмас!!!

ХАЛК ОЛДИДА, ПРЕЗИДЕНТ ОЛДИДА,  ҲУҚУҚНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ НУФУЗЛИ ИДОРАЛАР ОЛДИДА!!!

МЕН ХАТИРЧИНИНГ ЛАНГАРИДАНМАН!!!

КАЕРГА БОРСАМ ХАТИРЧИЛИКМАН ДЕБ БОШИМНИ БАЛАНД КУТАРИБ ЮРИШИМ УЧУН ХАМ. СИЗДЕК ТУМАНДОШЛАРИМНИ ИФЛОС КИЛМИШЛАРДАН КАЙТАРИШИМ КЕРАК. КЕЙИНГИ БЕКАТ СИЗНИКИ, МАРХАМАТ!!!

Хурматли Исмат ака! Сизга ва ижодий жамоангизга бутун Лангар халки ва юртимиз ахли номидан миннатдорчилик билдираман, халкимиз ёруг кунларга чикадиган даврлар келишига, Президентимиз  асосий айбдорлар кимлигини билишидаги бегараз ёрдамларингиз самарасини беришига чин кунгилдан ОМИН киламан!!!

ИСМАТ ХУШЕВ ОЛFА!!! ДЕГАНЛАРГА ХАМ КАТТА РАХМАТ!!!

Мамаёқуб Ҳамроев

"4" Comments
  1. Хурматли дустлар! Бугунги олинган хабарга караганда, Хатирчи тумани бозоркуми 12 йилга, бош хисобчиси 9 йилга камалибди. Пора билан дейишаяпди. Янги бозор ишга тушиши керак, ука билан жиянга “яшил чирок” шекилли. Тилла кон буйича хам ортларини тозалаш бошланибди, хамма куркиб колган, Бури думидан тозаланади деб эшитганимиз эмас эди, лекин шундай булаяпди экан. Кани энди шу шижоатлари билан укаси ва жиянини яна э бор-э деб узларини камаворсалар! Статьялар етиб ортади, асосийси Конституцияга тажовуз килдим деб!!!

  2. Хурматли юртдошларим! Жужани кузда санаймиз, халкимизга Отани ёмон курсатиш жуда осон,бирон жойга борганларида хакикий халк билан учрашганини курганмисизлар ёки вайрон булиб ётган жойларни курсатишадими. Ёнидагилардан тортиб, учрашувдагиларгача алдашади. Мен ёзганларим самарасини бергач сизлар хам ким айбдорлигига ишонасизлар. Хакикатни айтадиган одам ёнларида колдими деб сурангчи! Айблари бор, биз шуларни тугриласинлар деб жон куйдираяпмиз. Мен бирон маротаба яширинча ёзган эмасман. Дуст ачитиб гапиради!

  3. Хамма ишларни бошчиси бу система бошдан оек куркув порахурлик лаганбардорлик устига курилган асосчиси сиз ота деб атаган шахсдир Балик бошидан чирийди

    • Bo’ritosh Mustafoev mutahham va porahor bo’lishi mumkin. Lekin, Ahmad aytganidek, eng katta mutahham va qallob bu siz ota deb aytayotgan odam. U butun O’zbekistonni boshi berk ko’chaga olib kirib qo’ydi, o’zbek halqini sharmanda qildi. Yana qachongacha uni ota deb, unga sig’inasizlar.

Leave a Reply
*