Menu
Categories
“Оқланмаган ишонч қиссаси” ўқувчилар муҳокамасида…
04/07/2012 "Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб...

Исмат ака Окланмаган ишонч киссасининг “Китобдаги синфдошларим дафтардаги куз ёшларим” номли бобини укиб кузимга ёшлар келди.

Мен олдин чиккан хамма бобларни укиганман, биламан. Лекин бу бобни янги ёзгансиз шекилли у олдин чикмаган эди, уни укимаган эканман.

Сиз уша асар бошида, 2004 йилда чет элга кетишдан олдин китобга бориб болалигим уткан кучаларни айландим. Дарё буйлаб куприкдан утиб бориладиган мактабим билан бирга ота-онам кабрини зиёрат килгандим. деб бошлагансиз асарни.

Исмат ака мен асарни бошлаб укирканман. Гуёки мен хам сиз Китобга хайрлашувга келганингизда ёнингизда юргандек хис киламан узимни!

Сизнинг маюс ва изтиробларга тула чехрангиз, ватандан кунгил узиб кетишга етмаётган журатингиз куз унгимда гавдаланаверади.

Ижодкор ахли борки табиатга бефарк эмас. Китобни хар битта кекса чиноридан тортиб, теракларигача хайрлашганингиз, кабристонда ота-онангиз кабри тепасида гуё ота-онасидан берухсат кетаётган гунохкор боладек эгилган (бир замонлар магрур) каддингиз киссани укиган сари хаёлимда гавдаланаверади.инсон боласига моддий эхтиёж хамма ерда хам бир.

Аммо мехрни юрт мехрини хеч каерга олиб кетиб булмайди.

Китобда сизни охирги марта кузатиб куятган якинларингиз, уларни багрингизга босаркансиз. Куксингиздан нимадир кутарилиб бугзингизга тикилади. Лекин узингизни босасиз,йигитлик гурурингиз йул куймайди йиглашга. Сиз йигламайсиз.

Балки ушанда сиз айтган Кобил ака,Абдурасул акалар гамгин ва мехр тула нигохларини тикканча Сизни Китобдан кузатганларида балким мен хам уша ерда булгандирман.балки менга шундай туюлар.

Хулоса урнида шуни айтаманки
Хотираларингизни укиб кузларимдан ёшлар куйилди .

Сиз хам уксиб-уксиб йигладим
дебсиз.

Ижодкор ахли борки йигига якинрок булади. Ахир мархум шоир М-Юсуфда
хам шундай сатрлар бор.

Мен шунака йиглокрокман хамма билади
Факат улсам йигламайман уят булади.

Китобнинг кейинги бобларини хам тез тез эълон килинг.
Биз хозир Самаркандда бу китобни укийдиганлар купчиликмиз.

Хурмат ила мухлисингиз Комил Эгамов.

7 апрель, 2012 йил. Самарканд.

Leave a Reply
*