Menu
Categories
ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ: ҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК – КИФОЯ!
08/15/2013 Адабиёт

Қодирий бобо портретиҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК – КИФОЯ!
(ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ)

Аҳамияти ўта муҳим бўлган мавзуда жуда яхши нарсаларни қоғозга туширибсиз, Юсуф ака!

Асҳоби киром ва мужтоҳидин олимлар, пиру муршидлар ҳамда валийуллохлар халқни илоҳий саодатга иршод этиб, ислом умматини Расулуллоҳ кўрсатиб кетган ҳидоят йўлига йўналтиришда улкан ҳиссалар қўшганлиги учун эҳтиромга сазовор инсонлар ҳисобланади.

Шул боисдан ҳам ўша муҳтарам зотларнинг номларини зикр қилганимизда “Аллоҳ рози бўлсин!”, ёхуд “Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!” – дея ўз эҳтиромимизни изҳор этамиз. Аллоҳ рози бўлсин, Қодирий ҳам ўшандай улуғ зотлар даражасидаги шахсдир!

Шундай экан, у кишини Толстой тугул, расулуллоҳгача ўтган пайғамбарлардан ҳам улуғроқ мавқега эга десак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз.

Чунки Ҳадиси Шарифларнинг бирида пайғамбар афандимиз: “Менинг умматларим орасидан етишиб чиққан олимларнинг даражаси мендан олдин ўтган пайғамбарларнинг даражасидан ҳам юксакроқдир!”- дея марҳамат қилганлар.

Аммо, Юсуф ака, Қодирийнинг номаълум мозорини излаб топиб, хокини ардоқлайлик дейишингиз – сал ноўринроқ бўлибди. Қодирий ва у кишига ўхшаб дину эътиқодини, Ватанини, миллатининг шаънини ҳимоя қилишга астойдил бел боғлаб, шу йўлда шаҳид бўлганлар – шаҳиди аълодирлар!

Шаҳиди аълоларнинг эса Худованд наздида яна-да улуғроқ мақомга эга эканлиги манбаларда қайд этилган. Шаҳиди аълолик шарафига мушарраф бўлган инсонларнинг жасадини Парвардигорнинг ўзи ардоқлайди.

Уларнинг жасади қиёмат қойим бўлгунига қадар бузилмасдан сақланиб туриши саҳиҳ Ҳадисларда таъкидланган. Биз бандалар эса бу тилсимотларни англаб етишга жуда ожизмиз!

Яъни Сиз айтгандек, Қодирийнинг хоки ётган жойни Қиёматга қадар изласак ҳам, тополмаслигимиз аниқ. Шундай экан, у кишининг хотирасини ҳамда қолдирган бебаҳо адабий меросини қадрлаб, ардоқласак, Қуръони Мажид оятларидан тиловат қилиб, руҳига ҳадя этолсак – кифоя!

Зеро, комил имонли инсонлар расулуллоҳнинг муборак Ҳадисларига шак-шубҳасиз инонмоғи, улардаги кўрсатмаларга тўла-тўкис амал қилмоғи шарт ва зарурдир!

Бу – бир! Иккинчидан, Юсуф ака, марҳумнинг жасадини ёхуд хокини ардоқлаш, маййитни ўз вақтида дафн қилиш ўрнига мўмиёлаб, мавзолейлардаги намойишгоҳларга қўйиш – охиратга имони бўлмаган кимсаларнинг юмуши, биз мусулмонларнинг эмас!

Аллоҳ барчамизни солиҳ амал қилгувчи Солиҳ бандаларидан қилсин!
Абу Бакр Асоев,

Т О Ж И К И С Т О Н

"1" Comment
  1. Sizning chikishlaringizni kuzatib , kop kayfiyatlarim kotariladi . Kaniydi begaraz , ilmli iymon soiblari kopayaversa . Dunyo ham yahshiliklarga tolib ketaverardi ularning begarazligi va samimiyati , takvodorlarning gozal amallariyu hizmatlaridan .

Leave a Reply
*