Menu
Categories
“Дунё Ўзбеклари” Бош муҳарририга сиёсий партия тузиш ҳақида таклиф…
08/20/2013 Бош мақола

я дунёАввалги хатимда айтиб ўтганимдек бу фикр “Оқланмаган ишонч қиссаси”нинг Ўзбекистонлик таниқли журналист Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига чизгилар бобини ўқиш жараёнида келди.

Сиз Карим Баҳриев айтганидек сиёсий партия тузишингиз керак ва хозирги мухолифатнинг узаро низолари кўчайган, мамлакат ичкарисидаги партияларнинг аниқ дастури ва халқ орасида обру эътибори йўқ шароитда бу жуда муҳимдир.

Партия четда эмас Ўзбекистон ичкарисида қонуний асосда тузилса ва фаолиятини олиб борса яхши бўларди.

Бу биринчидан Карим ака каби ўзингиз билган истеъдодли шахслар бирлаштириш учун бир имкон бўларди, иккинчидан мамлакат ичкарисида одамлар орасида маълум бўлиб халқнинг талаб истакларидан келиб чиқиб ўз дастур ва мақсадларини аниқлаштириб оларди, асосийси парламент сайловларида иштирок этиш имконияти бўларди.

Партия дастурига фикримча республиканинг иқтисодий соҳада ривожланиши учун:

1) Валюта кредет сохасини ислоҳ қилиш, эркин конвертация учун шароит яратиш. Масалан Марказий банк курсини бозор нархи билан тенглаштириш ёки баландроқ нархини ўрнатишнинг механизмларини ишлаб чиқиш ва эркин конвертацияни таъминлаш мумкин (Бозор нархини Марказий банк курсига тўғрилаш бу энди маъмурий буйруқбозлик усули).

2) Инвестиция учун давлат кафолатини ошириш

3) Кўпроқ иқтисодий эркинликлар яратиш (тадбиркор ва фермерлар учун) Ички Сиёсат буйича;

1) Демократия ва сўз эркинлигини таъминлаш.

2) Парламентнинг бошқарув ваколатини ошириш (Парламентар бошқарув эмас Президент бошқарувини сақлаб қолган холда Олий Мажлис ваколатларини, энг муҳими маъсулиятини ошириш) Ташқи сиёсат буйича;

Фаол ташқи сиёсат юритиш ва халқаро иқтисодий сиёсий интеграциялашув жараёнида кўпроқ иштирок этиш.

Давлат бошқаруви соҳасида:

1) Энг коррупциялашган ва бошқаруви самарасиз бўлаётган туман ҳокимлиги тизимида ҳокимни тайинлаш эмас бевосита сайлаш механизимини йўлга қўйиш.

Бу албатта менинг фикрим тузилажак партияда кўпчиликнинг қарашлари фикр мулоҳазалари, муаммоларидан келиб чиқиб мукаммал бир дастур тузилади ва шу ўринда сиёсий бошқарув тажрибангиздан келиб чиқиб ва муаммолардан хабардор партия лидери сифатида аниқ йўналиш беришингиз лозим бўлади.

Ўзбекистон ичкарисида қонуний партия очиб фаолият олиб бориш имконияти бошқа мухолиф вакиллларига қараганда сизда кўпроқ чунки бугунги Ўзбекистон сиёсий бошқарув соҳасидаги кўпчилик (хатто президент билан хам) шахсан танишсиз улар билан бемалол мулоқат қилиб иш юритишингиз мумкин.

Қолаверса, “Дунё ўзбеклари”ни қисқа муддатда ҳеч ким кутмаган даражада бутун ер юзига маълум ва машҳур қилганингиз, сизни бугун дунёнинг 125 мамлакатида ўқишлари менинг бу таклифимда жон ва асос борлигининг кафолатидир.

Агар сиз билан бирга ўзбек расмийлари ҳам  менинг бу таклифимни жиддий ўйлаб кўрсалар яхши бўларди. Ахир улар сизни Ўзбекистонга бежиз таклиф этмаган бўлсалар керак.

Менимча улар буни аллақачон ўйлаган бўлишлари ҳам мумкин. Чунки ҳали ўзбек  журналистикасида ҳеч ким хорижда туриб Ватанга бу қадар кўп таъсир қилиш имконига эришмаган эди.

Исмат ака. Менинг бу сўзларимни яхшилаб ўйлаб кўрасиз деган умиддаман.

Ҳурмат билан,

Asqar Umirov

  • Ism familyamni ochiq yozaverishingiz mumkin adresimni xam aytaman kerak bo’lsa. Siyosiy partiya ochish xaqidagi fikrimga nima deysiz men

    siz tarafdaman va menimcha ko’pchilik yoshlar shunday

    • Conversation started Wednesday
    • Asqar Umirov

      Salom Ismat aka Oqlanmagan ishonch qissasining davomini qachon o’qiymiz

    • Wednesday
    • Ismat Khushev

      Ассалому алайкум! Яқинда…

    • Friday
    • Asqar Umirov

      Assalomu alaykum Ismat aka men Oqlanmagan ishonch qissasining Karim Bahrievning siyosiy portretiga chizgilar bobini o’qib shu xulosaga keldim. rosdan siyosiy partiya tuzib Karim Bahrievga o’xshagan iste’dodli shaxlarni yig’sangizchi.O’zbek muxolifatinig internetdagi faoliyatidan ulardan bir -birini qoralashdan boshqa ish chiqmasligini tushundim va ayni paytda O’zbekiston hukumati tizimida xam xalq ishonib qo’llab quvattlaydigan xech kim yo’q. Menimcha sizda liderlik sifati bor hur fiklaysiz va yoshlarini ergshatira olasiz muhimi sizga yomasa yomonlik qilgan bo’lsa xam iste’dodli bo’lsa tan olib o’z o’rnini ko’ rsata olasiz (yozganlaringizni o’qib shu xulosaga keldim) .Xozirgidan ko’ra og’ir vaziyatlarda kurashlar bo’lganku nega xozir mumkinmas ayniqsa shu bugungidek hokimiyat almashadigan va xalq yaqqol lider ko’rmayatgan paytda.O’ylaymanki siz xam Karim aka kabi “Халқ учун ҳам нимадир қилдик, ҳар ҳолда уриндик. Қарасак, халқ кимни тепасига чиқарган бўлса, кимга тоқат қилаётган бўлса, шу кўргиликка муносиб экан. Муносиб бўлмаса, бошқачасига ҳаракат қиларди.” degan fikirdamassiz (xatto o’zim xam ba’zan shunday o’ylasamda) . Karim aka kabi qancha -qancha iste’dodli kishilar xoru Azamat Ziyoga o’xshgan savodsizlar xokim bo’lgan jamiyatda kurashish kerak va munosib lider bo’lsa xalq xam boshqachasiga xarakat qiladi fikrimcha. siz nima deysiz shunga

    • Asqar Umirov

      Men fikrimni maqola darajasida yaxshi yozolmayman mutaxasisligim quruvchi injener va bu mavzuda aytmoqchi bo’lganim siz va Karim aka kabi fidoyi hur fikrli insonlar o’rniga O’zbekistonda savodsiz raxbarlar chetda Abutov va Po’latovga o’xshagan muxoliflar sababli “xalq tepasiga chiqarganiga toqat qilib shu ko’rgulikga munosib ” bo’lib yashayapti chunki undan yaxshisi yo’q xozircha. Fikrimcha Islom Karimovdan keyin O’zbekistonda Turkmanistondagi kabi vaziyat yuzaga kelmasligi uchun liberal – demokratik qarashdagi hukumat kelishi kerak, lekin men (O’zbekistondagi ko’pchilik ham) bunday partiyani ham liderni ham muxolifatni xam ko’rmayapman.Siz prezidendt bilan ishlagansiz siyosiy ,boshqaruv tajribangiz katta to’g’ri yo’lini davom ettirib xatolarini takrorlamaslikga harakat qilasiz, O’zbekistondagi siyosiy vaziyatdan xabardorsiz va qonuniy partiya ochishga harakat qilsangiz Karimov ham qarshilik qilmasa kerak endi.

    • Ismat Khushev

      Раҳмат, дўстим. Ҳали бафуржа гаплашамиз. Сизга гап тегмаслиги учун бошқа ном билан эълон қилдим.

    • Asqar Umirov

      Qiziq menga qanaqa gap tegishi mumkin yoshim 29 va yo’qotadigan amalim(amalni yo’qotisni o’ylab jim yurish jirkanch bo’lsa ham) yo’q va men gap tegadigan ish ham qilmadimku

      • Asqar Umirov

        Ism familyamni ochiq yozaverishingiz mumkin adresimni xam aytaman kerak bo’lsa. Siyosiy partiya ochish xaqidagi fikrimga nima deysiz men siz tarafdaman va menimcha ko’pchilik yoshlar shunday

      • Saturday
      • Ismat Khushev

        Бўлмаса шу хатни қайтадан кенг ва батафсиз менга ёзиб юборинг, исми фамилиянгизни қўйиб эълон қиламан. Яна бир бор раҳмат Сизга! Фикрингизни эса ўйлаб кўриш керак.

  • Saturday
"3" Comments
  1. Сиёсий партияни тузса, И.Хушев ва К.Бахриевга ухшаган хар томондан етилган талантли ижодкор, юкори микёсдаги ташкилотчилик кобилятига эга шахлар тузади. Бирок бу учун мамлакат ичида фоалят олиб бормок зарурдир, уйлайманки бир оз вакт хали бор.

  2. Ismat aka. Agar siz biror ishga kirishsangiz biz doim siz bilan birgamiz. Shuni hech qachon unutmang! Siz bizning ma`naviy rahbarimizsiz. Biz sizga ishonamiz.

  3. Hamurtlarimizdan bittasi tashabbus bilan chiksa va mana shunda kop rivojlanish , yahshiliklar bor desa , bizlar suyunmaymizmi ? Albatta suyunamiz .

Leave a Reply
*