Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга очиқ, аммо аччиқ хатлар” туркумидан (2)
10/29/2013 Бош мақола

ТашГУХурматли Исмат ака.

Шу пайтгача сизни укиб, сизга гойибона сигиниб, номингизни, ёзганларингизни калбимда ардоклаб келар эдим.

Опам журналистика факультетини битирган.  Мен филологияни.

Миллий университетнинг журналистика факультети талабалари номидан ёзилган шикоят хатини ва унга сизнинг муносабатингизни укиб, рости аламдан йигладим.

Сизда чиккан шикоят хатини университетда ксерокопия килиб, таркатишяпти. Уни хамма укияпти.

“Гулишараф Насафий” номидан хат ёзган киз кимлигини билмайман-у, лекин унинг хамма гаплари тугри ёзилган.

Лекин сизнинг муносабатингиз, ёндашувингиз, реакциянгиз нотугри!

Рости, сиздан бундай манкуртларча муносабатни кутмаган эдим.

Ахир биз хозир канаканги даврда яшаётганимизни яхши биласиз-ку! Нега шуни билиб, билмаганликка оласиз. Ё сизни хам университет рахбарияти пора бериб, кулга олдими?

Шу пайтгача адолат  ва диёнат хакида неки ёзган булсангиз, укиб, сизга ишонар эдим. Сизни  хурмат килардим. Нега шундай истеъдодли йигит уз юртига сигмай, четда юрибди деб уйлардим, кийналардим.

Бугун сиздан кунглим колди.  Сиз хам аслида уша амалдорлар тарафида экансиз.

Журфакда хам, университетнинг бошка факультетларида хам шу ахвол. Бу дунёда умуман хакикат йук экан.

Хамма жойда Кудратхужаев ва Хусановга ухшаган домлалар бор. Уларнинг мушугини биров “пишт” демайди.

Домлалар билан зачет ёки бахо учун уйнашишни истамаган, умуман уз номусини химоя килувчи кизлар учун бундай жирканч ва адолатсиз хаётда яшаш накадар азоб эканини нега тушунмадингиз?

Сиз эса сизга ишониб кунглини очган бир юртдош синглингизни, ожиза бир кизни куллаб кувватлаш урнига унинг сизга булган ишончи ва ойдин туйгуларини оёк ости килдингиз, топтадингиз.

МЕН СИЗНИ ЭНДИ ЁМОН КУРАМАН!

Сизга чексиз нафрат билан, собик мухлисангиз…

 

"4" Comments
  1. O`zi haqida shunday ochiq, lekin achchiq hatlarni e`lon qiladigan yana kim bor? Mana buni haqiqiy jurnalistik jasorat desabo`ladi. Qoyil, Ismat aka!

  2. Otabek Toshev

    Биз узимиз хам студент булганмиз Исмат ака,махаллийчи дунё караши тор,манкуртлашиб кетган шахарлик укитувчилар уша вактларда хам булар эди. Хозирги кунда буларнинг купайиб урчиб кетганлиги хаммага маълум булиб,бунинг тасдиги сифатида олий даргохлардаги берилаётган билимларнинг бир ёклама,савияси паслига порахурликни хар доимгидан хам авж олганлиги.
    Умуман олиб караганда билвосита булсада,ТашГУда журналистик текширув ишлари олиб борилса куп нарса очилган булар эди.

  3. Anonim xatlarning to’g’risiyam bordir lekin kop’i g’iybatu tuhmat haqligiga ishonsa nega ochiq o’z ismini qo’yib yozmaslikni baribir tushunmadim

  4. Mana sizga haqiqat Ismat aka. Man sizga aytuvdim ananonimka demokratiya uchqunlari deb. Siz maning bu kommentimni chiqarmagan ediz.
    Halq isyondir? Halq to’fondir degan edi mashhur shoirimiz.

    Ananim xat yozganlar halqning vijoni hisoblanadi. Bularni asrashimiz kerak.Xat yozmasdan hamma narsaga beparvo va ozroq manfaat uchun amaldorning orqasini o’padiganlardan xudo asrasin.

Leave a Reply
*