Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари”га Қорақалпоғистондан мактуб…
04/21/2012 "Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб...

Салом жаноб Хушев!
Сизга бу хатни Орол бўйидан ёзаяпман. Мен хам отангизга ухшаб мактабда дарс бераман. Фақат математикадан эмас, физикадан. “Оқланмаган ишонч қиссаси”ни якиндан бошлаб укий бошладим. Худди кўп серияли кинодай узига боглаб олди у мени. Сайтингиз биз томонларда очилади факат жуда кийинчилик билан. Мактаб директоримиз адабиёт муаллими. Уша айтиб колди бу сайт хакида. Хозирча бутун мактаб кизикиб укияпмиз. Факат телефон оркали очиб укишимиз мумкин. Бизни бир савол кизиктиради. Нега шундай китоблар Ўзбекистонда эълон қилинмайди. Ахир бу ерда сиёсатга карши хеч нарса йук. Аксинча Президентимизни роса мактаган кейинги бобларда дейишяпти. Хуллас шунака гаплар. Давомини хар куни бериб бораётгингиз учун рахмат. Кенгесбой Эшимбетов. Қорақалпоғистон.

Leave a Reply
*