Menu
Categories
Ғаффор ҲОТАМОВ: ”Бугун менинг туғилган куним!..” (2)
01/09/2014 Адабиёт

II.

Рауф Парфи биринчи аёлини астойдил севган. Ёстиқдоши Марказий универсал магазинда сотувчи бўлган. Бир кун шоир уйга келса…

Шу ҳақда гап очилганда, унинг кўзида ёш айланган.

Парфи юрак очиб, қилган ҳасрат шу!

 

Ухламасман тонггача, она,

           Тонгда чиқар ёрим бегумон.

           Кўзингизга уйқу бегона

           Мендан хафа бўлманг, онажон!

           Севганимнинг ёнига борай,

           Юрагимда қолмасин армон…

 

Эҳтимол, шоир куйлаган қиз ўшадир? Билмадим. Аммо, нима бўлганда ҳам, у амал илмини мукаммал билган. Ва ёмон “осилган”.

“Қалъа”га кириш насиб этган бундай ёсуманлар жоду оламида “дарвоза” деб аталади. Зоҳиран у бир меҳрибон дўст, ҳатто сени деб жонидан кечади, аслида эса, ёв, ғаним билан бир ва унга йўл очар. Жаъми сирдан огоҳ этади, у бало-қазодай ёпирилса, дарвозани ланг очади.

Омон қолсанг, яна парвона бўлади, ярангга малҳам қўйиб, кўнглингни олади. Ундан яқин одам йўқ.

Ва жон унинг қўлида.

Рауф Парфи шеъриятини англашда бу фожиа жуда ҳал қилувчи ўрин тутади. У шоир қисматида бурилиш ясаб, кейинги кулфатларга йўл очган…

Пойдевор шу!

Рауф Парфи нолиб ўтирмасди. Шакл бор, мазмун йўқ, дер эди, холос.

Бу, жамиятга ҳам, унинг қисматига ҳам тааллуқли.

Ва маъноси шу.

У юракнинг оловини олган…

Карим Рауф

   (давоми бор)

"1" Comment
  1. Gaffor aka, rahmat sizga. Omonbo`ling,aka.

Leave a Reply
*